Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агросаноат интеграцияси
- Агротехнология
Агросаноат мажмуаси – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида, ўзаро технологик ва хўжалик алоқалар билан боғланган иқтисодиётнинг тармоқлари ва хизматлари йиғиндисидан иборат, ягона мақсад йўлида ишлайдиган мажмуадир. Агрорсаноат мажмуаси мураккаб таркибга эга. Унга агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқлага ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарадиган йирик саноат корхиналари (қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати, омухта ем ишлаб чиқариш саноати, менерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар, кимёвий воситалар ва қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун дори дармонлар ишлаб чиқарувчи корхоналар), қишлоқ хўжалигининг ўзи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлайдиган корхона ва ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларин қайта ишловчи корхоналар, уларни сақлайдиган, ташийдиган ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб берадиган улгуржи ва чакани савдо ташкилотлари киради. Бундан ташқари агросаноат мажмуаси мўътадил ишлашини таъминлайдиган кўп таркибли хизмат кўрсатиш инфратузилмасига ҳам эгадир. Агросаноат мажмуаси агросаноат интеграциясининг маҳсули сифатида шаклланади. 190 Агросаноат интеграцияси – саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларининг иқтисодий муносабатларнинг чуқурлашиши асосида бир бутун тизимга айланиши. Унинг асосини иқтисодий, фан ва техника, технология ва бошқа хўжалик имкониятларини бирлаштириш орқали ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг умумлаштирилиши ташкил этади. Агросаноат интеграциясининг ривожланиши қишлоқ хўжалигига саноатнинг кириб келишини, қишлоқнинг иқтисодий ва ижтимоий масалаларини оптимал етиш имкониятини кучайтиради. Агротехнология – деҳқончилик технологияси, қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш усуллари тизими. Агротехнологиянинг назарий асоси агрономия ҳисобланади. Агротехнология қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: тупроққа ишлов бериш; алмашлаб экиш; ўғитлар солиш; уруғликни экишга тайёрлаш; экиш; экинларни парваришлаш; бегона ўтлар, касалликлар ва ҳашаротларга қарши кураш; ҳосилни йиғиб олиш. Бу тадбирларнинг ҳар бири ўз навбатида агротехнология усуллари йиғиндисидан иборат. Масалан, ерни ҳайдаш, текислаш, бороналаш ва экишга тайёрлаш усуллари тупроққа ишлов бериш технологиясининг асосини ташкил этади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling