Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа
Download 0.92 Mb.
|
Наргиза диссертация
- Bu sahifa navigatsiya:
- I-БОБ. МИС-МОЛИБДЕН ТАРКИБЛИ РУДАЛАРНИ БОЙИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТAХЛИЛИ..................................................................................
- II-БОБ. ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ ВА УСУЛЛАРИ................................35
- III-БОБ. ЭКСПЕРИМЕНТЛАР ҚИСМИ
ДИССЕРТАЦИЯ Илмий рахбар: Ж.М.Бекпулатов TOSHKENT 2023 Мундарижа Кириш.......................................................................................................................3 I-БОБ. МИС-МОЛИБДЕН ТАРКИБЛИ РУДАЛАРНИ БОЙИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТAХЛИЛИ..................................................................................8 1.1.Мис-молибден таркибли руда ва конларнинг характеристикаси……..........8 1.2. Мис-молибден таркибли рудаларни бойитиш схемалари...........................14 1.3. Мис-молибден таркибли рудаларни бойитиш технологиялари.................18 1.4. Мис-молибден таркибли бойитмаларни олиш тартиби...............................21 1.5. Мис – молибден таркибли бойитмаларни ажратиш технологияси.............27 II-БОБ. ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ ВА УСУЛЛАРИ................................35 2.1. Мис-молибден таркибли рудаларнинг моддий таркибини ўрганиш...........35 2.2. Руда намунасини тадқиқотлар ўтказишга тайёрлаш....................................35 2.1.1.Спектрал тахлил..........................................................................................37 2.1.2. Кимёвий таҳлил .......................................................................................38 2.1.3. Гранулометрик таҳлил...............................................................................39 2.1.4. Руданинг янчилувчанлиги..........................................................................39 2.1.5. Руда намунасининг минералогик таркибини ўрганиш..............................40 III-БОБ. ЭКСПЕРИМЕНТЛАР ҚИСМИ.......................................................47 3.1.Мис-молибден таркибли рудаларнинг бойитилувчанлигини ўрганиш........47 3.2.Мис- молибден таркибли рудаларни флотацияланишини янги тўпловчи реагентлар ёрдамида ўрганиш..............................................................................53 Хулоса...................................................................................................................64 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................................................66 Кириш Ноёб табиий хомашё имкониятлари, қулай иқлим шароити, улкан минерал хом-ашё захиралари, стратегик материаллар ҳақли суратда Ўзбекистонни минтақа ва дунёнинг энг бой мамлакатлари қаторига олиб чиқади. Ўзбекистон заминида мавжуд бўлган бойликларга эга давлатлар жаҳон харитасида кўп эмас. Бу бойликларнинг кўпчилиги ҳали ишга солинмаган.Бу эса бутун дунёга машҳур чет эл компаниялари ва банкларининг эътиборини жалб этиши аниқ. Ўзбекистон ўз ер ости бойликлари билан ҳақли суратда фахрланади- бу ерда машҳур Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Хозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва маъдан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минерал-хомашё турларини ўз ичига олади. Шундан 60 дан ортиғи ишлаб чиқаришга жалб этилган , 900 дан ортиқ кон қидириб топилган бўлиб, уларнинг тасдиқланган захиралари 970 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Шу билан бирга, републиканинг умумий минерал- хомашё потенциали 3,3 трлн АҚШ долларидан ортиқроқ баҳоланаётганини ҳам айтиб ўтиш керак. Қидириб топилган фойдали қазилмаларнинг хозирги даражаси ва у билан боғлиқ ҳолда қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар, барча турдаги ёнилғи захиралари-нефт ва газ конденсати, табиий газ, кўпгина минерал-хомашё ва қурилиш материаллари хилларининг ғоят бой конларини ўзлаштириш республиканинг келажагига ишонч билан қараш имконини берди. Ҳар йили республика конларидан тахминан 5,5 млрд доллар миқдорида фойдали қазилмалар қазиб олинмоқда ва улар ёнига 6,0-7,0 млрд долларлик янги захиралар қўшилмоқда. Бир қатор фойдали қазилмалар, чунончи, олтин, уран, мис, табиий газ, волфрам, қалай, калий тузлари, фосфоритлар, каолинлар бўйича Ўзбекистон тасдиқланган захиралар ва истиқболли конлар жихатидан МДҲ дагина эмас, балки бутун дунёда ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Масалан, олтин захиралари бўйича республикамиз 4-ўринда, уни қазиб олиш бўйича 7-ўринда, мис захиралари бўйича 10-11-ўринда, уран захираси бўйича 7-8-ўринда туради. Кўпчилик минерал ва хомашёнинг тайёрланган захиралари мавжуд тоғ-кон саноати комплексларининг узоқ муддат давомида ишлаб туришини таъминлабгина қолмай, шу билан бирга бир қатор стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш қувватларини оширишга ҳам имкон беради[1]. Хозирда Ўзбекистон иқтисодиётида минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. У саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатмоқда. Қидириб топилган захиралар негизида 400 га яқин кон, шахта, карьер, нефт-газ конлари ишлаб турибди. Ўзбекистон Республикасида ишга солинаётган фойдали қазилма конлари МДҲ даги бошқа мамлакатлардагидан ўзининг жуда катта захиралари билангина эмас, балки бир қатор хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. У хусусиятларга қуйидагилар киради: Биринчидан, табиий ва минерал – хомашё захиралари йирик конларда тўпланган бўлиб, уларни қазиб олинган жойнинг ўзидаёқ комплекс қайта ишлаш имконияти бор; Иккинчидан, фойдали қазилмаларнинг кўпгина турлари таркибидаги фойдали компонентлар юқори даражада бўлибгина қолмай, катта миқдорда йўлдош элементларга ҳам эга; Учинчидан, конларнинг кўпчилиги очиқ усулда қазиб олинади, рудаларни бойитиш технологияси ҳам нисбатан оддий. Бу технология фойдали компонентларни кўп миқдорда ишлаб чиқаришни ва жаҳон бозорида харидоргир маҳсулот олишни таъминлайди; Тўртинчидан, кўпгина фойдали қазилма конлари яхши ўзлаштирилган, аҳоли зич яшайдиган минтақаларда жойлашган; Бешинчидан, ишлаб чиқариш ва социал инфраструктура, малакали кадрлар, тоғ-кон мутахассислари тайёрлайдиган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари тизими мавжуд. Республикадаги барча минерал хомашё захираларини баҳолашга имкон йўқ. Шу боис республика, унинг мустақиллиги ва иқтисодий қудрати учун ҳал қилувчи, стратегик аҳамиятга молик ресурсларни ўрганиш эътиборга лойиқ. Ўзбекистон дунёдаги барча жуда катта олтин, кумуш, ва бошқа қимматбаҳо ҳамда ер бағрида кам учрайдиган металлар захираларига эга бўлган давлатлар жумласига киради. Хозирги вақтда 40 та қимматбаҳо металл конлари қидириб топилган. Ўзбекистон рангли металлар-мис, қўрғошин, рух, волфрам ва шу гурухга кирувчи бошқа металларнинг аниқланган захираларга эга.Мис рудалари билан бирга рангли металларнинг 15 дан ортиқ тури, чунончи, олтин, кумуш, молибден, кадмий, индий, теллур, селен, рений, кобалт, никел, осмий ва бошқалар ҳам қазиб олинади. Муҳими шуки, руда асосан очиқ усулда қазиб олинади. Бу эса конларнинг рентабелли ишлашини таъминлайди. Ишлаб турган конлар мис ва унга йўлдош металларни 40-50 йил, рух ва қўрғошинни 100 йилдан кўпроқ вақт қазиб олишни таъминлайди. Рангли металлар рудаларининг захиралари асосан Олмалиқ руда майдонида жамланган. Қалмоқир кони ноёб конлардан бўлиб, у мис-молибден таркибли рудаларини қазиб чиқариш бўйича чет элдагилардан анча устун туради. Бу коннинг рудасини Олмалиқ кон-металлургия комбинати қайта ишлайди. Комбинат Ўзбекистондаги энг йирик корхоналардан биридир[2]. Ундан ташқари, истиқболли Дальнее мис кони топилган. Унинг мис, молибден, олтин, кумуш, рений, теллур, селен ва олтингугурт захиралари катта. Бу конда чет эл сармояси иштирокида мис қазиб чиқарадаган ва йўлдош металларни ажратиб оладиган ишлаб чиқаришлар қурилишини амалга ошириш янги бойитиш фабрикасини қуришни талаб қилади. Бу фабрикани руда хом ашёси билан таъминлаш икки юз йилга мўлжалланган. Мазкур кон қидириб топилган захиралари, қазиб олишнинг таннархи, фойдали қазилмаларни ажратиб олиниши жиҳатидан МДҲ мамлакатлари орасида тенги йўқдир. Ишлаб турган корхоналарни техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш учун оз миқдорда инвестиция сарфлаб, мис рудаларини қайта ишлаш чоғида ажратиб олинадиган нодир металларнинг олий маркаларини олиш имкони мавжуд. Уларнинг таркибида асосий металл 99,99 фоизни ташкил этади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling