Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа


Мис-молибден таркибли рудаларни бойитиш схемалари


Download 0.92 Mb.
bet5/16
Sana23.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1652464
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Наргиза диссертация

1.2. Мис-молибден таркибли рудаларни бойитиш схемалари
Мис-молибден таркибли рудаларни бойитишнинг асосий усули флотация усули ҳисобланади.
Флотация схемаси ва технологиясига таъсири бўйича рудалар қуйидагиларга бўлинади:
а) бўтанада пирит таркибли компонентларни ўзида сақловчи;
б) катта миқдорда бирламчи фаоллаштирувчи ионлар ажратишга қодир, катта миқдорда иккиламчи минераллар ва эрувчи шламларни сақловчи;
в) пуч тоғ жинсларининг осон флотацияланувчи компонентларини сақловчи;
г) мис минераллари зарраларининг юзаси қисман оксидланган ва бироз оксидланган мис минералларини сақловчи;
д) ноқулай структура ва текстура хусусиятига эга.
Мис ва мис-молибден таркибли рудалар осон флотацияланувчи рудалар турига киради. Қўлланиладиган схемалар ва технологик тартиблар қайта ишланувчи руданинг турига, мис минералларининг фазавий таркибига, уларнинг ҳол-холлиги ва шламланишга мойиллиги, бирламчи шламлар ва эрувчи тузларнинг мавжудлиги, шунингдек аралаш жинсларнинг хусусиятига боғлиқ. Бу омиллар флотация схемаларининг босқичлари сонига, мис-молибден таркибли рудаларни бойитишда флотация схемасини танлашга, яъни тўғридан-тўғри селектив ёки коллектив флотация схемасини танлашга таъсир этади. Одатда флотация усулидан фойдаланишда бир, икки, камдан-кам ҳолларда уч босқичли флотация схемалари қўлланилади. Мураккаб ва қийин бойитилувчи рудаларни қайта ишлашда бойитишнинг жамлашган схемалари, рудада бирламчи шламлар ва эрувчи тузлар мавжуд бўлганда шлам ва қумлар алоҳида-алоҳида бойитилувчи флотация схемалари қўлланилади.
Бир босқичли схемалар осон бойитилувчи ва бир текис ҳолли, янчиш жараёнида кам шламланувчи рудаларни флотациялашда қўлланилади. Бундай схемалар унча катта бўлмаган ишлаб чиқариш қувватига эга фабрикаларда ишлатилади. Кўпинча бир босқичли схемалар асосий флотацияни, битта назорат ва бир-учта тозалаш операцияларини ўз ичига олади.
Кейинги йилларда ўртача ва катта ишлаб чиқариш қувватига эга фабрикаларда икки босқичли флотация схемалари кенг қўлланилмоқда. Бундай схемаларни фойдали минераллари нотекис ва мураккаб ҳол-ҳолли рудаларни бойитишда қўллаш мақсадга мувофиқ. Улар қуйидаги асосий вариантларда қўлланилиши мумкин:

  1. Биринчи босқичида тайёр бойитма ва бой чиқинди олиниб, қайтадан янчишга ва кейин флотациянинг иккинчи босқичига тушади. Уларда мис шламланишга мойил иккиламчи мис минераллари (ковеллин ва халкозин) кўринишида намаён бўлади. Бундай схемалар Урал конларидаги мис-пиритли рудаларни бойитишда кенг қўлланилади.

  2. Биринчи босқичида тайёр бойитма, ташлаб юбориладиган чиқинди ва кейин қайта янчишга ҳамда флотациялашнинг иккинчи босқичига тушувчи оралиқ маҳсулот олиш. Бундан схемалар нотекис ҳол-холли рудаларни флотациялашда қўлланилади ва биринчи босқичда олинган тайёр бойитмани, чиқинди ва оралиқ маҳсулотларни дағал янчишни ўз ичига олади. Уларда қайта янчишдан кейин иккинчи босқичда флотацияланадиган мис минералларининг ўсимталари йиғилади. Кичикроқ ишлаб чиқариш қувватига эга фабрикаларда қайта янчилган оралиқ маҳсулот биринчи босқичга флотациялаш учун қайтарилиши мумкин.

  3. Биринчи босқичда ташлаб юбориладиган чиқинди ва кейин қайта янчилиб, флотациянинг иккинчи босқичига тушадиган дағал мисли бойитма олиш. Бундай схемалар мисли ва мис-молибден таркибли рудаларни бойитишда кенг қўлланилади. Бу схемалар бўйича дастлабки рудани нисбатан дағал янчиб (45-60 %-0,074 мм ли синфгача), ташлаб юбориладиган чиқинди ва дағал бойитма олинади ва 85-95 % -0,074 мм гача қайта янчилгандан кейин иккинчи босқичга тозалашга ҳамда мис-молибден таркибли бойитма ва пирит сақловчи чиқиндига ажратишга тушади. Бу чиқиндилар пиритнинг миқдорига қараб ё фабриканинг ташлаб юбориладиган чиқиндиларига қўшилиши ёки пиритли бойитма олиш учун қайтадан флотацияланиши мумкин бўлади.

Вақт ўтиши билан бу гуруҳга кирувчи схемалар анча такомиллаштирилди ва бир қатор фабрикаларда “Слеанер- Сеавендер” ёки қисқача “С-С” номи билан қўлланила бошланди. Бу схема бўйича бойитмани тозалашдан кейин тозалаш чиқиндиларини назорат флотациясини қўллаш мўлжалланган. С-С схемасида операцияларнинг учта гуруҳи иштирок этади: кўпинча назорат операцияларисиз ўтказиладиган рудали флотация, дағал (мис-пиритли ёки мис-молибден таркибли) бойитмани қайта янчиш ва қайта янчилган бойитмани 2-3 мартагача тозалаш ва биринчи тозалаш чиқиндисининг назорат флотацияси. Бу схемалар мис-порфир таркибли рудаларнинг технологик хусусиятларини нисбатан тўлиқроқ ифодалайди ва стандарт схемаларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: рудали флотация бўтананинг юқори зичлигида ва оралиқ маҳсулотлар циклига қайтарилмасдан жадал кетади ва бу ажралишнинг юқори самарадорлигини таъминлайди, флотация фронтини қисқартиради, реагентлар сарфини камайтиради ҳамда бошқариш ва автоматлаштиришни бир маромда боришига эришилади; рудани янчишни минимал йирикликкача олиб боришни таъминлайди, янчишга сарфланадиган харажатларни камайтиришга олиб келади, чиқиндиларни сақлаш ва турли мақсадларда ишлатиш учун яхши шароитлар яратади ва ўсимталар юзаси очилгандан кейин оралиқ маҳсулотни флотациялаш жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаб беради ва шарли тегирмонларда майда майдаланган рудани янчиш учун бир босқичли схемаларни қўллашга қулай шароитлар яратиб беради .
Баъзи холларда мис-порфир таркибли рудаларни флотациялашда қайта янчиш ва қайтадан флотациялашга тушаётган маҳсулот ҳажмини камайтириш учун тозалаш чиқиндисини назорат флотацияловчи тозалашга учратилади, ундан кейин у қайта янчиш ва тозалашга тушади. “Нипроруда” институти томонидан ишлаб чиқилган шунга ўхшаш схема “Медет” ва “Елаците” (Болгария) фабрикаларида қўлланилган. Бундай схемалар дастлабки маҳсулотда пиритнинг миқдори кичик бўлганда ҳам юқори сифатли пиритли бойитма олишни таъминлайди.
Бирламчи шламларни ва эрувчи тузларни сақловчи қум ва шламларни алоҳида-алоҳида флотациялаш схемалари янчиш жараёнида кучли шламланишга мойил рудаларни флотациялашда қўлланилади. Бу схема шламларни ва руданинг йирик заррачаларини оптимал технологик тартибда амалга оширишни таъминлайди, бунинг натижасида уларни биргаликда флотациялашга нисбатан юқорироқ технологик кўрсаткичларни олишга эришилади. Бу турдаги схемалар нисбатан камроқ ишлатилади (Жезқазғон, Олмалиқ фабрикаларида, “Бьют” ва “Твин Бьютте” АҚШ).
Унга ўхшаш рудаларни бойитишда қум ва шламларни алоҳида-алоҳида флотациялаш схемасининг ўрнига рудали флотация схемасини классификациялаш ишлатилади, бунда қуюлма чиқиндилар майдонига жўнатилади, қумлари эса углеводород ёғлари иштирокида флотацияланади. Олинган оралиқ маҳсулот қайта ишлашга ва тозалаш циклида флотациялашга юборилади.
Жамлашган схемалар асосан қийин бойитилувчи оксидланган рудаларни бойитишда қўлланилади. Бу схемалар бўйича одатда миснинг сульфидли ва осон флотацияланувчи мис минераллари флотацияланади. Руданинг моддий таркибига кўра руданинг бутун массасини тўғридан-тўғри танлаб эритиш ва эриган мисни чўктириш хамда чўккан мисни флотациялаш амалга оширилади. Баъзи холларда ишлаб чиқариш унумдорлиги юқори бўлган бойитиш фабрикаларда (масалан, “Твин-Бьютте” фабрикасида) эриган мисни экстракциялаш, кейин концентрланган эритмалардан электролиз орқали катодли мис олиш билан реэкстракциялаш олиб борилади .
Санаб ўтилган схемаларнинг самарадорлиги руда таркибидаги карбонатли минералларнинг миқдорига боғлиқ бўлади ва улар сульфат кислота сарфини оширади.
Қийин бойитилувчи оксидли рудаларни бойитиш учун “Торхо” усулини қўлловчи жамлашган схемани қўллаш мумкин. Бу усул кучли қайтарувчи ва хлоридлар (кўпинча, натрий хлорид) иштирокида дастлабки оксидловчи куйдиришни ўз ичига олиб, натижада мис металгача қайтарилади, кейин руда янчилади ва флотацияга учратилади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling