Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа


Download 0.92 Mb.
bet4/16
Sana23.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1652464
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Наргиза диссертация

Қатламли руда конлари -уларни очиқ усулда қазиб олиш мумкин. Бу рудалар сифати бўйича ўртача ёки бой. Конлар жуда йирик. Типик парагенезиси – халкопирит, борнит, халкозин. Аралаш жинслар-чўкинди, кўпинча қумтошлар. Бу турдаги рудалар мис сульфидларидан ташкил топган чўкинди жинслар, уларда мис сульфидлари структуравий ғовак ва бўшлиқларни тўлдирувчи цемент ролини ўйнайди. Қимматбаҳо компонентнинг жойлашиш даражасига қараб рудалар яхлитдан ҳол-холлигача бўлади.

Сульфидлар бирламчи рудаларда 1-10 % гачани ташкил қилиб, борнит ва халкопирит, баъзан бирламчи халкозин кўринишида, пирит эса кам учрайди. Руданинг қолган қисми (97-85%) қумтошларнинг силикат таркибли минераллари –дала шпати ва кварц ҳолида ифодаланган. Бундай рудаларда миснинг ўртача миқдори 1-3%. Бироз миқдорда қўрғошин ва рух иштирок этади.
Бу турдаги рудаларнинг қуйидаги технологик навлари мавжуд:
а) Конларнинг қуйи қисмидаги бирламчи сульфидли рудалар;
б) Қўрғошин мис таркибли рудалар-мис билан бир қаторда саноат талаби миқдорида галенит кўринишида қўрғошин сақлайди, бундай навли рудалар кам учрайди (масалан, Жезказган конида);
в) Оксидланган рудалар –малахит, азурит, хризоколла ва брошантит кўринишида кўп миқдорда мис сақлайди. Уларда темирнинг гидроксидлари, гипс ва каолинни йўлдош ҳолда учратишимиз мумкин;
г) Аралаш рудалар миснинг оксидланган ва иккиламчи сульфидли минералларининг иштирок этиши билан (халкозин ва борнит) характерланади. Улар сизот сувлари сатхининг пасайишида иккиламчи бойитилган мис рудаларининг чала оксидланиши натижасида ҳосил бўлади.
Қатламли конлар турига энг йирик конлардан бири бўлган Жезказган кони рудаси, шунингдек, Шимолий Родезия ва Конго орқали ўтувчи Марказий Африка кони рудаси киради.
Бундай турдаги баъзи конлар мис билан бир қаторда саноат талаби миқдорида кобалт ва кумуш, баъзан эса олтин ва платиноидларни сақлайди. Катанга кони оксидланган рудаларида уран ва ванадий учрайди.
Қатламли конларнинг фақат биттаси – Марказий Африка дунё бўйича олинадиган миснинг 15% ини беради.
Кварц –мис –темир таркибли рудалар томирларида ва томирли оналарида учрайди, тушиши тик, томирларнинг қуввати кичик. Мис миқдори бўйича бу рудалар ўртача ва бой ҳисобланади. Захиралари унчалик кўп эмас. Рудалар монометалл ёки рух, қўрғошин ва кумуш билан комплексда бўлиши мумкин. Типик парагенезиси – халкопирит, пирит, сфалерит, галенит, кварц.
Бу турдаги рудалар одатда фақат кварцдан (50-90%), халкопиритдан (8-10%) ва пиритдан (2-10%) ташкил топган бўлади. Сфалерит кўпинча саноат аҳамиятига эга эмас ҳисобланиб, баъзан эса асосий рудали минерал таркибига киради, чунки унинг миқдори халкопиритдан икки-уч марта ортиқ бўлади. Одатда кварцли томирларда нотўғри маъданларни ҳосил қилувчи сульфидларнинг зарралари нисбатан каттароқ бўлиб, бу рудаларни бойитишни осонлаштиришга олиб келади. МДҲ давлатларидаги бу турдаги конлар ичида Успенск ва Зангезурск конларини келтириш мумкин. АҚШ да ҳам бу турдаги конлар топилган, бундан ташқари, нисбатан йирик кон Бьют (Монтана штати) ни эътиборга олиш керак. Ундан ташқари Магма ва Олд Доминион, АҚШ (Аризона); Хасаполка, Сантандер (Перу), Мессина, О Окин (Жанубий Африка); Килембо (Уганда); Асемо (Япония) ва Лепанто (Филиппин) даги конларни ҳам учратишимиз мумкин.
2. Колчеданли конлар линза ва уюм кўринишида жойлашган бўлиб, тик ва камроқ ҳолларда қия тушишга эга, миснинг миқдори бўйича рудалар камбағалдан- бойгача, захиралари кичикдан жуда каттагача. Мис одатда олтингугурт, рух, олтин, кадмий, мишяк ва ҳ.к. лар билан комплексда бўлади. Типик парагенезиси – пирит, халкопирит, сфалерит. Аралаш жинслар – нордон ва асосли эффузинлар.
Рудалар асосан 95% пирит (баъзан пирротин билан бирга) дан ташкил топган. Уларда турли миқдорда мис, олтин, рух, кадмий, қўрғошин, мишяк ва бошқалар иштирок этади, кўпинча рух мисдан кўп бўлади, баъзан кўп миқдорда томирли минераллар – кварц, серицит, барит ва ҳ.к. лар холида учрайди. Оксидланганида бироз олтин сақловчи қўнғир темиртош ҳосил бўлади. Сульфидларнинг миқдори 80 дан 100% гача ўзгаради. Энг кўп тарқалган норуда минераллар кварц ва серицит ҳисобланади, баъзи рудаларда барит учрайди. Жаҳонда мис олишда колчеданли рудалар порфирли ва қатламли рудалардан кейин учинчи ўринни эгаллайди.
Рудаларнинг структураси уларнинг таркибига қараб ҳар хил бўлади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling