Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа


Диссертация иши бўйича чоп этилган мақолалар


Download 0.92 Mb.
bet3/16
Sana23.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1652464
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Наргиза диссертация

Диссертация иши бўйича чоп этилган мақолалар. Диссертация иши бўйича 6 та мақола 4 та тезис тайёрланди ва чоп этилди:
Диссертациянинг таркибий қисми. Диссертация компьютерда терилган бўлиб, ..... жадвал, ......расм, хулоса ва ...... фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади.

I БОБ.Мис-молибден таркибли рудаларни бойитишнинг замонавий холати
1.1.Мис-молибден таркибли руда ва конларнинг характеристикаси

Ҳар қандай давлат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўзига хос ва мустаҳкам тенденцияси ишлаб чиқаришни ва мис, қўрғошин, рух, никель, алюминий, шунингдек молибден, вольфрам, олтин ва бошқа рангли ва камёб металларга бўлган эҳтиёжини узлуксиз ўстириш ҳисобланади.


Хозирда дунёда рудалардан 60 дан ортиқ турдаги металлар, шунингдек 50 дан ортиқ рангли, нодир ва камёб металлар ажратиб олинади. Табиатда мавжуд бўлган 3000 та минераллардан 200-250 тагинаси саноат аҳамиятига эга, улардан 40 та сигина рангли, камёб ва нодир металлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ.
Рангли металлар ишлаб чиқариш учун хозир кунда ҳам, келажакда ҳам асосий манбаа бўлиб, сульфидли мис таркибли, мис-молибден таркибли, мис-пирит таркибли, қўрғошин-рух таркибли полиметалл рудалар ҳисобланади. охирги йилларда таркибида миснинг миқдори кўпроқ бўлган йирик конлар топилмоқда, бироқ қазиб олинаётган ва қайта ишланаётган рудаларда миснинг миқдори борган сари камайиб бормоқда.
Мис табиатда эркин ҳолда учрайдиган металлардан бири ҳисобланиб, бундай металли конлар жуда кам бўлгани сабабли мисни олиш манбаи сифатида ўзининг аҳамиятини йўқотган. Хозирда миснинг асосий қисми ҳар хил элементлар билан бирикмаларни сақловчи рудалардан олинади. Табиатда ўртача 170 га яқин мис минераллари учрайди. Бироқ мис нисбатан унча кўп учрамайдиган минераллардан, асосан сульфидлардан – халкопирит, борнит, халкозин, ковеллин, тетраэдрит, теннантит, энаргит ва ҳ.к.лар ҳамда карбонатлар (малахит, азурит) дан ажратиб олинади.
Хозирда қазиб олинган рудалардан мисни ажратиб олишнинг 85% сульфидлардан, улардан ярмидан кўпроғи халкозиндан, қолган қисми халкопирит, борнит, тетраэдрит ва ковеллиндан олинади. Эркин ҳолдаги мис қазиб олинган руда массасининг 10% га, миснинг кислородли бирикмалари – малахит, азурит, хризоколла, брошантит, атахолит ва бошқаларда – 5% атрофида.
Хозир кунгача очилган мис-молибден таркибли руда конлари ё эндоген, ёки экзоген конлар турига киради. Уларнинг орасида магматик, метасоматик ва гидротермалга бўлинувчи эндоген конлар кўпроқ учрайди. Уларнинг орасида гидротермал конлар кўпроқ аҳамиятга эга. Экзоген конлар орасида шамолланувчи (инфильтрацион) конлар кўпроқ тарқалган.
Мис-молибден таркибли конларнинг юқорида санаб ўтилган генетик синфлари орасида бир ёки бир нечта саноат турларига ажратиш мумкин бўлиб, улар генезисдан ташқари бир қатор кон – эксплуатацион (кон жинсининг шакли ва жойлашиш шароити), технологик (мис-молибден таркибли миқдори ва комплекс ишлатилиши, яъни саноат талаби миқдорида бошқа компонентларни сақлаши) ва геологик (минерал таркиби ва ёпишган жинсларнинг хусусияти, парагенезис) белгиларга эга.
Саноат турига кирувчи рудалар, одатда ҳар қандай кондан ажратиб олинувчи технологик турларга бўлинади. Бундай турлар бир- биридан рудани қайта ишлаш технологиясига таъсир қилувчи хусусиятлари билан ажралиб туради. Шу тартибда, масалан, оксидли, сульфидли ва аралаш, ҳамда яхлит ва хол-холли рудаларга бўлинади.
Магматик мис конлари нисбатан камроқ учрайди ва икки турдаги конларни ўз ичига олади: мис-никелли ва мис-темир-ванадийлилардир. Бундай рудалар камбағал, захиралари ҳам унчалик кўп бўлмайди. Бундай рудалар мисдан ташқари никель, кобальт, ва платина саклайди. Бундай турдаги конларнинг рудаларида асосий минерал пирротин ҳисобланиб, у халкопирит, пентландит, кобальт минераллари ва платина гуруҳининг минераллари билан боғланган. Миснинг миқдори 1-2%, никел 1-1,5%. Бундай конлар турига МДҲ давлатларидаги Норильск, Монче-Тундре, Волчье-Тундре ва Канададаги Садберий конлари киради.
Мис-темир-ванадийли рудалар унчалик чуқур бўлмаган конларда жойлашган бўлиб, уларни очиқ усулда қазиб олиш мумкин бўлади. Бундай рудалар камбағал. Коннинг рентабел ишлашини таъминлаш учун, албатта, темир ва ванадий ажратиб олиниши керак. Бу конларнинг асосий рудали минераллари халкопирит, борнит, халкозин, титан – магнетит.
Контакт-метасоматик конларда пирит, пирротин, магнетит, сфалерит, галенит, молибденит ва бошқа минераллар билан боғланган халкопирит учрайди. Бу конлар саноат туридаги скарнли рудаларни ўз ичига олади. Рудалар ўртача сифатли, ёки бой, монометалл, баъзан эса молибден ва пирит сақлайди, захиралари ўртача.
Скарнли рудалар қуйидаги навларни ўз ичига олади: оксидли ва аралаш. Структура тузилиши бўйича қуйидаги ўзига хос ҳусусиятларга эга:
а) яхлит сульфидли рудалар, уларга 30% силикатларни сақловчи ва асосан пирротин, пирит, магнетит ва халкопиритдан ташкил топган рудалар киради. Бундай рудалардаги миснинг миқдори нисбатан юқори, шунинг учун бир қатор ҳолларда тўғридан-тўғри эритишга учратилади;
б) хол-холли рудалар, улар 30% атрофида силикатларни сақлайди, бундай рудалар хозирги пайтда юқоридаги турдаги рудаларда асосий аҳамият эга.
Скарнли турдаги конлар АҚШ да кўп учрайди. Уларнинг захиралари унчалик катта бўлмасада бой таркибли, айниқса оксидланиш зоналарида. Шунга ўхшаш рудалар Моренс, Меткаф, ,Бисби (Аризона) да учрайди.
Гидротермал конлар мисли руда конларининг кўп тарқалган синфига киради. Мезотермал конлар кўпроқ аҳамиятга эга ҳисобланиб, эпитермал ва гипотермал конлари эса иккиламчи аҳамиятга эга.
Мезотермал конларнинг асосий мисли минераллари пирит, сфалерит, галенит, олтин ва кумуш билан бириккан халкопирит ҳисобланади.
Иккиламчи сульфидлар зонасида халкозин, борнит ва ковеллин учратишимиз мумкин. Оксидланиш зонасида кўпинча малахит, азурит, хризоколла ва бошқа темир гидроксидлари билан биргаликда мис бирикмалари учрайди. Бундай турдаги рудаларга қуйидагилар киради:
1.Катта конларда учрайдиган, катта майдонларни эгалловчи мис- порфир таркибли рудалар. Бундай конлар очиқ усулда, камдан-кам ҳолатларда ер ости усулида қазиб олинади. Таркибидаги миснинг миқдорига қараб ўртача сифатли ёки камбағал бўлади. Захиралари катта ва жуда катта. Бундай рудалар монометалл, баъзан молибден, рений ва нодир металларни ўз ичига олади. Типик парагенезиси – халкопирит , халкозин, пирит, кварц, серицит.
Аралашган жинслар – нордон , отилиб чиққан, гранит – порфирлар, гранодиорит–порфирлар, сиен-порфирлар, моноцад-порфирлар ва бошқа интрузив порфирли жинслардан иборат бўлиб кварцланиш ва серицитланиш натижасида кучли ўзгарган бўлиб, миснинг миқдори ўртача ёки камбағал, нормал порфирлардан иккиламчи кварцидларгача турли босқичлардан ўтувчи, фақат кварц, серицит каби рудали минераллардан ташкил топган. Бундай рудалар учун таркибида оз миқдарда мис сақловчи (Коунрад, Нью-корнелия) конлар киради. Баъзан кўпроқ миқдорда олтин учрайди (Олмалиқ).
Рудалар одатда 2-3% халкопирит ва пирит сақлайди. Халкопирит билан бир қаторда иккиламчи бойитиш зонасида халкозин учрайди. Руданинг 90-95% силикатлар, асосан, кварц (60-95%), қолган қисми серицитдан ташкил топган бўлади. Иккиламчи бойитиш зонасида миснинг миқдори 1%, баъзан эса 1.5-2%. Бирламчи рудалар 0.4-0.6% мис сақлайди.
Мис-порфир таркибли рудаларни қуйидаги технологик навларга бўлишимиз мумкин:
а) оксидланган рудалар – малахит, азурит ва бошқа оксидли минералларни сақлайди. Бундай рудалар шу коннинг ўзидаги сульфидли рудаларга нисбатан 20-30% бойроқ. Уларнинг сифати таркибидаги флотация жараёнида ажралмайдиган хризоколланинг миқдор кўрсаткичи билан аниқланади;
б) аралаш рудалар – оксидли ва сульфидли минералларни сақлайди;
в) халкозинли рудалар – бундай турдаги рудаларнинг нисбатан қимматли технологик нави. Бу рудаларда миснинг миқдори иккиламчи сульфидли бойитиш натижасида ошган;
г) бирламчи рудалар – коннинг пастки горизонтидан олинган рудалар, буларда мис халкопирит кўринишида учрайди, шунинг учун бундай рудалар камбағал.
Бундай турдаги рудаларни юқорида санаб ўтилган конлардан ташқари (Коунрад, Нью-Корпелия) дунёда жуда йирик мис-порфир таркибли конлар мавжуд. МДҲ давлатлари орасида Боше-Куль, республикамиздаги Қалмоқир конини мисол келтириш мумкин. АҚШ да мис-порфир таркибли рудаларнинг йирик конлари Аризона ва 10 та штатларда (Майями, Бингем), Магпа, Артур ва бошқаларни келтириб ўтишимиз мумкин. Бундай турдаги рудаларга, шунингдек, Чилидаги Чукикамата кони ва бошқалар киради.
АҚШ да қазиб олинадиган миснинг 50 % и ва дунёда қазиб олинадиган миснинг 25 % и порфир таркибли турдаги конлардан қазиб олинади. АҚШ да мис-порфир таркибли рудалардан ажратиб олинадиган металларнинг 70-80 % и мисга, 10-15 % и молибденга, 10-12 % и олтин ва кумушга тўғри келади.


  1. Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling