Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа
Download 0.92 Mb.
|
Наргиза диссертация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация ишининг мақсади.
Мавзунинг долзарблиги. Металл ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, минерал хомашёни комплекс ишлатиш, ишлаб чиқариш жараёнига янги турдаги рудаларни жалб қилиш, қайта ишлаш таннархини пасайтириш, рудалардан металл ажратиб олишни ошириш ва ҳ.к. лар Ўзбекистон ер қаъридаги хомашёни қазиб олиш ва самарадорлигини ривожлантириш муҳим ва долзарб масала ҳисобланади. Бу масалаларни амалий жиҳатдан ҳал этишда халқ хўжалиги тармоқлари эҳтиёжини қондириш учун қидириб топилган конларни рационал ва босқичма-босқич қазиб олишга жалб қилиш, махаллий хомашё потенциалини максимал ишлатиш, технологик изланишларни янада кучайтириш катта аҳамиятга эга. Буларни амалга ошириш янги илмий ишланмаларни ва илғор технологияларни ишлаб чиқаришга қўллаш орқали хал қилиниши мумкин.
Флотация жараёнини такомиллаштириш ва жадаллаштириш асосан қимматбаҳо компонентларни юқори даражада ажратиб олишни, олинадиган бойитмаларнинг сифатини яхшилашга имкон берувчи реагент тартибини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Флотация жараёнини самарали реагентлар билан олиб бориш уларнинг сарфини камайтиради, селективлигини ва суюқ фазадаги қолдиқ концентрациясини оширади. Шунинг учун минералларнинг флотацияланиш қобилиятини ошириш учун қўлланиладиган реагентларни ўрганиш ва флотация жараёнида қўллашга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари долзарб ҳисобланади. Республикамизда рудаларни флотация усулида бойитиш муаммолари билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати қошидаги лабораториялар шуғулланади ва улар, асосан, бойитиш фабрикаларида вужудга келадиган кундалик муаммолар ва масалаларни ҳал этади. Шунингдек, Минерал хомашёлар илмий-текшириш институтида ҳам кўп йиллар давомида махаллий реагентларни республикамизда ишлаб чиқариладиган, кимё ва нефт саноати чиқиндиларидан синтез қилинадиган янги реагентларга алмаштириш сохасида илмий изланишлар олиб борилади. Диссертация ишининг мақсади. Қалмоқир кони мис-молибден таркибли рудасининг бойитилувчанлигини анъанавий реагент – калийнинг бутил ксантогенати (БКК) ва янги махаллий реагент ПС-1 ёрдамида ўрганиш, олинган натижаларни таққослаш ва бойитишнинг технологик схемасини тавсия қилиш. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling