Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа


Руда намунасининг минералогик таркибини ўрганиш


Download 0.92 Mb.
bet14/16
Sana23.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1652464
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Наргиза диссертация

2.1.5. Руда намунасининг минералогик таркибини ўрганиш.
Минералогик таркиб 3 та руда намунасида ўрганилди. Учала руда намуналари серицитланган, хлоритланган ва кварцланган ционит-диорит ва диоритларда тарқалиши чегараланган сульфидли мис-молибден таркибли рудаларни ифодалайди.
Барча намуналар минерал таркиби бўйича ўхшаш ва асосан уларни ташкил қилувчи рудали ва норуда минералларнинг нисбати билан фарқ қилади.
Асосий рудали минераллар халкопирит, молибденит, пирит, магнетит, гематит ҳисобланади. Оз миқдорда пирротин, борнит, халкозин, сфалерит, галенит учрайди. Норуда минералларнинг асосий массаси плагмоплаз, калийли дала шпати, серицит, хлорит, кварц, карбонатлар тарзида намоён бўлади.
Ўрганилаёган руданинг асосий саноат аҳамиятига эга бўлган қимматбаҳо компоненти ҳисобланувчи мис 90 % дан ортиқ ҳолларда мис ва темир сульфидлари-халкопирит ҳолида учрайди. Миснинг бошқа минераллари (борнит, халкозин ва бошқалар) унча кўп тарқалмаган. Молибден рудадаги иккинчи саноат аҳамиятига эга элемент, молибден сульфиди- молибденит ҳолида ифодаланган.
Пробирли таҳлил асосида рудадаги олтиннинг миқдори 0,2-0,4 г/т эканлиги аниқланган.
Намунадаги асосий рудали минералларга халкопирит, пиритлар ҳисобланади. Олтин , кумуш, халкозин, ковеллин, сфалерит, галенит, молибденит, кубанит, борнит, арсенопирит кам миқдорда учрайди.
Норуда минераллар намунанинг асосий қисмини ташкил этади. Уларнинг ичида энг кўп тарқалгани кварц, серицит, хлорит, дала шпати, биотит ва карбонатлардир.
Руданинг струтураси хол-холли, томирли, доғ кўринишида бўлади. Руданинг асосий саноат аҳамиятига эга элементлари мис, олтин, кумуш ва молибден ҳисобланади.
2-жадвал
Гранулометрик таҳлил натижалари.



Йириклик синфлари

Чиқиш, %

Миқдор, %

Тақсимланиши, %




Мис

Олтин-гугурт

Молиб­ден

Олтин,
г/т

Кумуш, г/т

Мис

Олтин-гугурт

Молиб­ден

Олтин, г/т

Кумуш,г/т

1.

+2,5

8,3

0,27

0,43

0,002

0,2

1,85

6,11

7,1

5,8

4,7

6,8

2.

-2,5+1,6

17,7

0,29

0,52

0,002

0,3

1,90

1,90

18,5

12,4

15,0

14,9

3.

-1,6+1,25

10,5

0,30

0,44

0,003

0,55

1,90

14,3

8,4

11,0

16,4

8,8

4.

-1,25+0,5

23,4

0,27

0,48

0,003

0,3

2,40

17,2

22,5

24,6

19,9

24,8

5.

-0,5+0,28

8,9

0,26

0,48

0,002

0,2

2,35

6,3

8,6

6,2

5,0

9,2

6.

-0,28+0,16

6,6

0,29

0,58

0,002

0,2

2,20

5,2

7,7

4,6

3,7

6,4

7.

-0,16+0,1

4,7

0,40

0,62

0,003

0,3

2,20

5,2

3,8

4,9

4,0

4,6

8.

-0,1+0,071

2,9

0,50

1,00

0,004

0,35

2,20

3,9

2,9

4,1

2,9

2,8

9.

-0,071+0,044

8,0

0,71

1,10

0,006

1,08

3,30

15,5

11,4

16,8

19,5

11,7

10.

-0,044+0

9,0

0,50

0,62

0,003

0,35

2,50

12,3

9,1

9,6

8,9

10,0

11.

РудаЗ-Омм

100,0

0,37

0,50

0,0028

0,35

7 Ч

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Мис. Мис 90-95% дан ортиқ холларда сульфидлар шаклида учрайди. Рудадаги миснинг асосий минераллари мис сульфидлари ва темир – халкопирит ва нибатан камроқ миқдорда халкозин, ковеллин, ва борнит учрайди. Миснинг бироз миқдори айниган (хиралашган) рудаларда учрайди. Спектрал тахлил натижаларига кўра пирит миснинг доимий йўлдоши ҳисобланади. Халкопирит кўпинча донадор, яхлит ва хол-хол агрегатлар ҳосил қилади. Кристалл холида жуда кам учрайди. Кристаллари тетраэдрик кўринишига эга. Халкопирит учун диагностик белги бўлиб кристалларининг ўзига хос характерли формаси. Ранги ва катта бўлмаган қаттиқлиги ҳисобланади.
Халкопирит конлари магматик, гидротермал ва чўкинди жараёнлар билан боғлиқ. Магматик конларда халкопирит билан бир ассоцмацияда пирротин, пентланцит, м агнетит ҳамда кобалт ва никел арсенидлари, латина ва палладий минераллари учрайди.
Олтин. Кимёвий атом-абсорбцион ва спектрал тахлтллар натижаларига кўра намунада асосан сульфидлар билан боғланган олтин иштирок этади.У эркин ва майин дисперсли холда учрайди. Микроскоп орқали ўрганилганда халкопиритда 0,0046х0.0046 мм2 ўлчамли ёрқин-сариқ рангли, эгилган ярим овал шаклдаги жуда майда зарралар топилган. Бошқа олтин заррачаси (балки олтинли кумуш) сариқ-оқиш рангли, нур қайтариш қобилияти кумушниидан пастроқ, изотроп, 0,007х0,007 мм2 пиритда топилган. Минерал айниган рада ва халкопирит билан бириккан холда учрайди.
Тахлиллар натижалари таққосланганда, миснинг миқдори ортиши билан унга пропорционал равишда олтиннинг ҳам миқдори ортади Олинган натижалар 6-жадвалда келтирилган.
Диоритли жинслардан ташкил топган намунада халкпирит пиритга нисбатан кам ва намунадаги олтиннинг миқдори 0,57 г/т. Олтиннинг асосий массаси халкопирит билан боғланган бўлиши ҳам мумкин.
Кумуш. Намунадаги кумушнинг миқдори 2,85 г/т. Минерал эркин ҳолда учрайди. Микроскопик усул билан майин дисперсли кумушнинг овал шаклидаги иккита 0.003х0.003 ва 0.002х0,003 мм2 ли зарралари аниқланган. Минерал салерит ва айниган руда билан боғланган ҳолда жойлашган.
Кимёвий, атом-абсорбцион ва спектрал таҳлиллар орқали кумушнинг асосий миқдори сульфидларда, асосан пиритда кузатилади (4-жалвал).
Никел ва кобалт. Пиритдаги қўшимчалар ҳисобланади.
Рух. Намунада кам миқдорда сфалерит шаклида учрайди.
Қўрғошин. Намунада кам миқдорда сульфидли минерал – галенит шаклида учрайди
Молибден. Сульфидли минерал – молибденит шаклида учрайди. Минерал камдан-кам ҳолларда кварцда учрайди
Марганец. Карбонатлар ва темир гидроксидлари таркибига киради.
Руда технологик намунаси минералларининг тарибий қисми, уларнинг тахминий миқдор нисбатлари ва мономинерал агрегатларининг рўйхати 3-жадвалда келтирилган.
3-жадвал
Намунани ташкил қилувчи минераллар ва уларнинг миқдор
жиҳатдан нисбатлари



Минералларнинг номи

Миқдори %

Қўшимчаларнинг ўлчами, мм

Намунада мавжуд

Намунада кўп

дан

гача

дан

гача

Олтин, эркин ҳолда

Битта- яримта













Кумуш, эркин ҳолда

Битта- яримта

Майин дисперсли

Халкопирит

1,1

0,01

1,0

0,05

0,2

Пирит

3,0

0,01

4,0

0,05

0,3

Хиралашган руда

кам

0,01

0,08

0,03

0,05

Халкозин, ковеллин

анча

0,01

0,1

0,01

0,05

Борнит

Битта- яримта

0,01

0,03







Кубонит

-













Сфалерит

Битта- яримта

0,01

0,05







Галенит

-













Молибденит

Битта-яримта

Субграфик

Арсенопирит

-













Магнетит

анча

0,01

0,1

0,03

0,1

Гематит

анча

0,01

0,1

Майда донали

Темир гидроксидлари

1,0

0,002

0,05

Майин заррали

Кварц

30,4

0,001

0,5

0,01

0,3

Плагиоклаз

5,3

0,01

0,8

0,2

0,3

Ортоклаз

анча

0,01

1,0

0,01

0,4

Серецит+мусковит

20,0

Майин тангали

0,1

Майин тангали

Хлорит

19,5

0,01

0,3

Майда тангали

Биотит

10,5

0,01

0,3

0,1

0,2

Шох алдамчиси

1,0

0,01

0,5

0,1

0,3

Карбонатлар

6,0

0,005

0,5

0,05

0,3

Апатит

анча

0,001

0,1

0,01

0,05

Гранат

анча кўп

0,01

0,4

0,06

0,08

Сфен

1,0

0,01

0,04







Циркон

битта яримта

0,01

0,07







Эпидот

битта яримта

0,001

0,06









Халкопирит.Намунанинг асосий саоатбоп минерали, унинг намунадаги миқдори 1.1%. Халкопирит намун учун олинган масулотда нотекис тақсимланади Тоғ динслари ва кварц-карбонатли томирларда нотекис хол-холликни, томирларни, уясимон тўпламларда ҳосил бўлади.Халкопирит учун диагностик белги бўлиб кристалларининг ўзига хос характерли формаси, ранги ва катта бўлмаган қаттиқлиги ҳисобланади.Зарралари ва мономинералларининг ўлчами 0,01 дан 0,1 мм гача. Ўлчами 0,05 мм дан 0.2 мм гача бўлган зарралар камроқ.
Халкопирит руда намунасидги барча рудали минераллар билан кўп сонли ўсимталар ҳосил қилади. Айниқса пирит билан кўпроқ учрайди ва ҳосил қилган ўсимталари турли-туман. Халкопирит учун халкозин, ковеллин билан ўсимталари ҳам ўзига хос, сфалерит, борнит билан ўсимталари камроқ.
Кимёвий ва спектрал тахлил натижаларига кўра мис ва олтиннинг мис ва олтиннинг кўпроқ диоритларда учрайди. Қолган элементларнинг миқдори анча кам.
Пирит. Пирит намунада асосий ва нисбатан кўп тарқалган минерал ҳисобланади. Кварцланган тоғ жинсларига ёпишган холда учрайди. Уларда кам қувватли томрлар, уясимон йиғиндилар ва нотекис хол-холликлар ҳосил қилади. Зарраларининг ўакли турли-туман.
Руданинг моддий таркибини ўрганиш бўйича ҳулосалар
1. Руда намуналари Қалмоқир конидан олинган бўлиб, минерал таркиби ва уларни ташкил қилувчи минераллар бўйича бир-бирига ўхшайди.
2. Учала руда намуналари сульфидлар (92-95 %) ҳолида ифодаланган. Миснинг 1,2,3- намуналардаги миқдори тегишли равишда 0,35;0,30;0,20 %.Улардаги пиритнинг миқдори 0,4;3,5; 1,0%. Молибденнинг миқдори ўртача 0,0024%; олтиннинг миқдори 0,2-0,4 г/т, кумушнинг миқдори 1,26 г/т. Мис асосан халкопирит кўринишида, молибден эса молибденит кўринишига эга.
3. Намуналарда пирит, магнетит, галенит иштирок этади.
4. Норуда минераллардан кварц, серицит, дала шпати, хлоритлар учрайди.
5. Фойдали минералларнинг ўйиб кирганлиги майин ва зич. Минераллар ўсимталарини бир-биридан ажратиш учун рудани майин туйиш талаб қилинади. Бу эса ўрганилаётган рудани бойитиш усули сифатида флотацияни қўллашни олдиндан башорат қилади.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling