Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа
Руда намунасини тадқиқотлар ўтказишга тайёрлаш
Download 0.92 Mb.
|
Наргиза диссертация
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1.1.Спектрал тахлил
2.2. Руда намунасини тадқиқотлар ўтказишга тайёрлаш.
Тадқиқотлар ўтқазиш учун Қалмоқир кони руда намунаси танланди. Одатда бирламчи намунанинг массаси унинг вакиллигини кафолатловчи, шунингдек,тахлил учун зарур бўлган минимал массадан ортиши керак бўлади. Намунани тадқиқотлар учун тайёрлашда таҳлил учун етарли массагача қисқартирилади ва йириклиги 0,1-0,2 мм ли массаси 1-500 г гача намуналар тайёрланади. Бу дастлабки намуна масса бўйича, шунингдек йириклик бўйича камайтирилади. Элаш орқали таҳлилда ҳамда фракцион таҳлилда майдалаш амалга оширилмайди. Элаш намуна йириклигини назорат қилиш учун зарур бўлади (2-расм). Намунани тайёрлаш учун қуйидаги дастгохлар ишлатилади: майдалагичлар, тегирмонлар (намунани тайёрлаш схемасига мос келувчи) намунани тайёрлаш схемасига мос келувчи механик ва қўл элаклари; аралаштириш учун мосламалар ва улар учун куракчалар; да намунасини қисқартиргичлар ва улар учун механик куракчалар; 0,05 % хатоликгача тортадаган лаборатория тарозилари; техник тарозилар; филтрловчи мосламалар ва декантация учун асбоблар; терморегуляторли қуритиш шкафлари; лаборатория идишлари; Намунани тадқиқотларга тайёрлаш схемаси синашнинг мақсадига мос ҳолда тузилади. Агар бирламчи намуна элаш орқали таҳлилга мўлжалланган бўлса, уни майдаламасдан тизиллаб отиладиган бўлувчи орқали қисқартирилади. Бошқа ҳолларда бирламчи намунани қисқартириш схемаси аралаштириш, қисқартириш, элаш, майдалаш ва янчиш операцияларидан ташкил топади. 2-расм. Намунани тадқиқотлар ўтказиш учун тайёрлаш схемаси Намуналардаги компонентларнинг тақсимланиш характерини аниқлаш ва руданинг моддий таркибини ўрганиш учун штуфли намуналар, шунингдек кимёвий, спектрал, минералогик, гранулометрик тахлиллар учун ўртача намуналар тайёрланади. 2.1.1.Спектрал тахлил Қалмоқир конидан олинган руданинг технологик намуналарининг моддий таркибини ўрганиш. Ярим миқдорий руда намунасининг ўртача спектрал тахлили Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг Минерал ресурслар институти спектрал лабораториясида бажарилди. Ярим миқдорий руда намунасининг ўртача спектрал тахлили % ларда белгиланган. Si>1; Al>1; Mg-1; Ca-0.8; Fe>1; Mn-0.1; Ni-0.003; Co-0.001: Ti-0.3; V-0.002; Cr-0.03; Cu-0.3; Pb-0.06; Zn-0.06; Ga-0.002; Mo-0.006; Na-0.3; Be<0.001; γ-0.03. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling