Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа
Мис – молибден таркибли бойитмаларни ажратиш технологияси
Download 0.92 Mb.
|
Наргиза диссертация
1.5. Мис – молибден таркибли бойитмаларни ажратиш технологияси
Коллектив мис – молибденли бойитмаларни ажратиш учун ё молибден, ёки мис ва темир сульфидларини сўндиришга асосланган усуллар қўлланилади. Кўпчилик бойитиш фабрикаларида улар мис сульфидларини сўндириб, молибденни флотациялаш орқали амалга оширилади. Мис – молибденни ажратиш цикли одатда асосий ва назорат флотация, қайта янчиш операцияси ва бойитмани бир неча марта тозалаш операцияларини ўз ичига олади. Асосан ва назорат флотация қуюқ бўтанада (баъзан 40 % қаттиқ зарралар), молибденли бойитмани тозалаш операциялари суюқ бўтанада олиб борилади. Асосий ажралиш операцияси натижасида олинган молибденли бойитма 3 дан 30 % гача молибден сақлайди. Унинг сифатини тозалаш операцияларида меёрига етказиш ёпишган минерал ўсимталардан ажратиш мақсадида қайта янчиш асосий операцияларда қўлланилган реагентларни қўллаб олиб борилади. Мис сульфидларини сўндириш тартиби коллектив бойитманинг моддий таркибига, коллектив циклдаги тўпловчининг турига ва минералларнинг флотацион фаоллигига боғлиқ. Масалан, агар тўпловчи сифатида кучсиз тўпловчилар (Z–200, этил ксантогенати) ишлатилса, мис ва темир сульфидларининг сўндирилиши мис – молибденли бойитмани узоқ вақт давомида қиздирилган буғ ёрдамида буғлатиш орқали амалга оширилади. Бундай қайта ишлашдан кейин молибденит нейтрал ёғ билан яхши флотацияланади. Агар коллектив флотация циклида кучли топловчи (ксантогенатлар ва дитиофосфатлар) ишлатилса ва темир сульфидларининг флотациясини сўндиришда махсус реагентлар ишлатилиши зарур. Бундай махсус реагентлар сифатида ишқорий металларнинг сульфидлари цианидлар, ферроцианидлар, фосфор, мишяк ва сурманинг тузлари, силикон ёғи ишлатилиши мумкин [24]. Бойитишдаги мис қанча кўп иккиламчи сульфидлар билан боғланган бўлса, минералларнинг оксидланиш даражаси қанча юқори бўлса, дастлабки бойитма минераллари юзасида кучли тўпловчи кўп бўлса, яхши технологик кўрсатгичларга эришиши шунча қийин бўлади. Мисол тариқасида мис – молибденли бойитмаларни исталган усулда ажратишда минерал зарра юзасидан четлашса ёки тўпловчининг катта қисмини пучлансагина яхши юқори самарадорликка эришиш мумкин. Бунинг учун одатда қуйидагилар ишлатилади, тўпловчини сульфид конлари билан десорбциялаш қуюлтирилган бойитмани турли усуллар билан буғлатиш паст хароратда қуйдириш, озон, водород, пероксид билан оксидлаш ва х.к. Хозирда кўпчилик фабрикаларда тўпловчининг десорбцияси ва буғлатиш қўлланилмовда, чунки оксидловчиларни қўллаш жараённи қийинлаштиради, куйдириш эса ноқулай ва қиммат турувчи жараён ҳисобланади[25]. Буғлатиш бўтанани 85 ºС хароратгача натрий ишқори, сода ёки оҳак иштирокида қиздиришдан иборат бўлиб, мис ва темир сульфидлари юзасидан тўпловчини сиқиб чиқариш ва парчалашга асосланган. Оҳак иштирокида ва бўтананинг максимал 95 ºС хароратда тўпловчининг узилиши (парчаланиши) сероуглерод ҳосил қилиб, кейин унинг гидролизи ва минерал юзасидан ксантогенат ионларининг сульфид ксантогенатли бирикмалардан сиқиб чиқариши билан содир бўлади. Ксантогенатларнинг сиқиб чиқарилиши оксидланиши мис ва темир сульфидларининг оксидланиши ва гидрофилланиши билан бир вақтда боради. Коллектив флотация жараёнида минералларда махкамланган углеводородлар ва бўтананинг суюқ фазасида жойлашган минераллар сульфидли минералларнинг ишқорий буғлатишда ҳосил бўладиган поливалент металларнинг гидроксидлари томонидан ютилади. Гидроксидларнинг флокулалари гидрофил бўлгани учун селекция жараёнини бузмайди. Углеводородларнинг бир қисми молибденитнинг гидрофоб юзасида махкамланиши мумкин. Шунинг учун ишқорли буғлатиш берилган минералнинг флотацияланишини яхшилаши мумкин. Оҳак ёрдамида оксидловчи буғлатишни фақат коллектив мис – молибденли бойитмаларни ажратишга тайёрлашда, балки уларни ажратишда асосий усул сифатида ишлатилиши мумкин. Бунинг учун мис – молибденли бойитма оҳак ёрдамида ҳосил қилинувчи рН 11,5 да қуюлтирилади, бунда тўпловчининг катта қисми десорбцияланади, кейин бўтана қатлам хароратида иссиқ пар билан аралаштирилади. Бўтана сув билан суюлгандан кейин молибденит флотацияланади. Оҳакли муҳитда оҳакловчи буғлатиш оксидли мис минералларининг тўлиқ сўндирилишига ва халькопирит ва пиритнинг флотациясини тўлиқ (91 – 95 % га) сўндирилишига олиб келади. Миснинг иккиламчи сульфидлари ёмонроқ сўндирилади, яхши сўндириш учун технологиясини мураккаблаштириш талаб қилинади. Кўпинча буғлатиш коллектив мис – молибденли бойитмани ажратишга тайёрлашда ишлатилади. Мис асосан халькопиритли минерал хамда намоён бўлувчи рудаларни бойитишда мис – молибден таркибли бойитмаларни ажратиш натрий сульфиди ва гидросульфидини қўллаб амалга оширилади. Ажратиш бўтанадаги сульфид ионларининг юқори концентрациясини таъминловчи кучли ишқорнинг муҳит (рН 11 - 12) да, амалга оширилади реагентларнинг юқори сарфида (2 – 20 кг/т коллектив бойитма) амалга оширилади. Бунинг натижасида мис ва темир сульфидларининг юзасидан йиғувчининг десорбцияси ва улар флотациясининг сўндирилиши содир бўлади. Фабрикаларда асосан бўтанани рН ини оширмасдан сульфид ионларининг юқори концентрациясини вужудга келтирувчи натрий гидросульфиди ишлатилади. Бу реагент мис сульфидларининг етарли даражада кучли сўндирувчи ҳисобланади ва юқори сифатли молибденли бойитма олишга имкон беради. Баъзи фабрикаларда ажралиш самарадорлигини ошириш учун қуюлтирилган коллектив бойитиш бир сутка давомида унинг таркибини меъёрлаш ва реагентларнинг бироз аралашишига эришиш учун буферли сиғимда ишланади ва бойитмани ажратишга жўнатилади. Мис – молибден таркибли бойитмаларнинг натрий сульфиди билан ажратишда оралиқ бойитмани қуюлтириш ва фильтрлаш қўлланилади. Мис – молибден таркибли бойитмаларни натрий сульфиди ва гидросульфиди билан ажратиш технологияларининг барча вариантлари ичида энг самаралиси ҳаво ўрнига азот ишлатилувчи буғли флотация ҳисобланади. Буғли флотация технологияси буғда қиздириш ва селектив флотация натрий сульфиди ёрдамида биргаликда олиб боришга асосланган. Бунда бўтана флотация машинасининг ҳар бир камерасида иссиқ буғ ёрдамида 70 – 80 ºС гача қиздирилади. Молибденит зарраларининг 4710051 флотацияси буғ пуффакчаларида амалга оширилади. Бўтанани натрий сульфиди иштирокида ксантогенатни мис ва темир сульфидлари юзасидан тўлиқ десорбцияланишини таъминлайди. Гидролиз даражасини оширади. Азотнинг ҳаво ўрнига ишлатилиши буғли флотацияга нисбатан тежамли ҳисобланади. Бунда иссиқ буғ олишга кетадиган харажатлар бўлмайди, натрий сульфиди ва гидросульфиди сарфини 27 – 44 % гача камайтириш ва молибденнинг бойитмага ажралишини кўпайтириш мумкин. Халькозин сақловчи рудаларни қайта ишлашда мис сульфидлари “Науке” ва “Анимол - Д” реагентларини қўллаш орқали амалга оширилади. “Науке” реагенти П2С5 ва НaOҲ нинг ўзаро таъсирлашиш маҳсулоти бўлиб, уни бўтанага берилганда С2- ва РO4-3 ионлари ҳосил бўлади. Сульфид ионларининг сўндирувчи таъсири фосфат ионларининг гидрофилловчи таъсири билан қўшилиб сўндирилувчи минералларнинг юзасида махкамланишини осонлаштиради . “Науке” реагентининг ўртача сарфи 5 кг/т коллектив бойитмага, рН 5 нинг қиймати 8,0 – 10,5. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling