Диссертация илмий рахбар: Ж. М. Бекпулатов toshkent 2023 Мундарижа


Мис-молибден таркибли бойитмаларни олиш тартиби


Download 0.92 Mb.
bet7/16
Sana23.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1652464
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Наргиза диссертация

1.4. Мис-молибден таркибли бойитмаларни олиш тартиби
Мис–молибденли бойитмаларни олиш манбалари бўлиб, мис – порфир таркибли, мис–молибден таркибли рудалар, молибден таркибли рудалар, шунингдек вольфрам– молибден таркибли рудалар ҳисобланади.
Таркибида 0,3 – 0,4 % дан ортиқ мис сақловчи рудалар саноат рудалари ҳисобланади ва уларнинг таркибидаги сульфидли минераллар миқдори 85 – 90 % дан кам бўлмаслиги керак.
Миснинг сульфидли минералларидан энг кўп саноат аҳамиятига эгалари халькопирит, борнит, халькозинлар ҳисобланади.
Халькопирит – CuFeS2 таркибида 35 % мис сақлайди. У табиий гидрофоблик хусусиятига эга.
Тўпловчи сифатида ксантогенатлар ва дитиофосфатлар қўлланилганда яхши флотацияланади. Цианидлар халькопиритга сўндируви таъсирини кўрсатади.
Борнит – Cu5FeS4 таркибида 63,3 % мис сақлайди. Халькопирит сингари ксантогенатлар иштирокида яхши флотацияланади. Борнит темир цианидларининг комплекслари иштирокида сўндирилади.
Халькозин – Cu2S таркибида 80 % мис сақлайди. Ксантогенатлар ва аминлар ёрдамида яхши флотацияланади. Цианидларнинг катта сарфида натрий сульфити Na2SO3, тиосульфит Na2S2O3 иштирокида сўндирилади.
Миснинг оксидли минералларидан малахит, азурит, хризоколла учрайди.
Мисли рудаларда пуч тоғ жинсларидан кварц, кальцит, дала шпати кенг тарқалган. Мисли рудаларда йўлдош элементлар сифатида олтин, кумуш, рух, молибден, никел ва бошқаларни ҳам учратишимиз мумкин.
Мис–порфир таркибли рудалар таркибида 3 – 4 % сульфидларни ва деярли барча холларда молибден сақлайди ва у мис билан биргаликда ажратиб олинади.
Молибденнинг барча сульфидли рудалардаги асосий минераллари молибденит – МoS2 ҳисобланади. Молибденит таркибида 60 % молибден ва 40 % олтингугурт сақлайди, зичлиги 4700 – 5000 кг/м3, қаттиқлиги 1. Молибденнинг оксидли минералларидан повеллит (CaМoO4), ферримолибденит (Fe2O3 · 2МoO3 · 7,5H2O) саноат аҳамиятига эга.
Молибден сақловчи рудалар комплекс хом ашё ҳисобланади. Улар молибдендан ташқари мис, темир, олтингугурт, вольфрам, қўрғошин, мис, рух, олтин, кумуш, рений ва бошқа қимматбаҳо компонентларни хам сақлайдики, уларни ажратиб олмасдан рудаларни қайта ишлаш рентабел ҳисобланмайди.
Молибденли ва мис – молибден таркибли рудаларда пуч тоғ жинслари кварц, серицит, хлорит, тальк, кальцит, флюорит, дала шпати, турмалин ва апатит кўринишига эга. Рангли металлар рудалари, шу жумладан мис-молибден таркибли рудалар уларни фақат қайта ишлаш технологияларини эмас, балки конни қазиб олиш технологиясини ҳам аниқловчи бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling