Kaliyli Полиминерал рудалар va рудаларни қайта ишлашнинг усуллари


Download 51.41 Kb.
bet1/2
Sana06.02.2023
Hajmi51.41 Kb.
#1171863
  1   2
Bog'liq
maqola uchun


Kaliyli Полиминерал рудалар va рудаларни қайта ишлашнинг усуллари.
Дунёда хлорид-сульфатли турдаги энг йирик калийли руда (заҳираси 2,5 млрд.т) кони Прикарпатияда жойлашган. Руданинг кимёвий ва минерал таркиби мураккаб бўлганлиги учун уни қайта ишлаш анчагина қийин кечади. Бунда Na+, K+, Mg2+ SO42-, Cl-, H2O системасида тузларнинг ўзаро эрувчанлиги ҳисобга олиниб, қайта ишлашни турлича схемаларда олиб борилиши мумкин.
Сульфатли схема уч босқичдан иборат:
1) рудани асосий маҳсулотлар – калий сульфат ва калимагнезияга қайта ишлаш;
2) лангбейнитли қолдиқни қайта ишлаш ва флотациялаш;
3) шёнит шелокидан калий тузларини ажратиб олиш.
Рудани –5 мм гача майдалангач (0,1 мм дан кичик заррачалар 5% дан кўп эмас), олдиндан 70-90ОС хароратгача иситилган – шёнит кристаллантирилишидан сўнг ҳосил бўладиган натрий хлоридга тўйинган эритма ва қуйқумни ювишдан ҳосил бўладиган оқава билан қайта ишланади. Бунда осон эрийдиган (сильвинитдан KCl, шёнитдан K2SO4*MgSO4*6H2O, карналлитдан KCl*MgCl2*6H2O, каинитдан KCl*MgSO4*3H2O, леонитдан K2SO4*MgSO4*4H2O ва б.) тузлар эритмага ўтади. Қисман (10-30% ёмон эрийдиган (лангбейнитдан K2SO4*MgSO4 ва казеритдан MgSO4*H2O) тузлар ҳам эритмага ўтади. Чўкиндида эса асосан галит NaCl ва лангбейнит, озроқ миқдорда казерит, полигалит K2SO4*MgSO4*2CaSO4*2H2O, гипс CaSO4*2H2O, ангидрит CaSO4*2H2O ва бошқалар бўлади.
Қуйқум чўктирилгандан сўнг иссиқ шелок биринчи тиндиргичдан вакуум-кристаллантириш қурилмасига шёнитни ажратиб олиш учун юборилади. NaCl сиз тоза шёнитни кристаллантириш учун шелокка сув, шёнитни парчалаб калий сульфат олишда ҳосил бўладиган эритмалар, шунингдек«сунъий каинит» деб аталадиган флотациялаш бўлинмасидан келадиган лангбейнитли шелок қўшилади. Шёнитнинг кристалланиши 20ОС да тугалланади. Олинган суспензия қуюлтирилади ва фильтрланади. Бир қисм эритма рудани эритишга, қолган қисми эса тозаланган хлормагнийли шелок ишлаб чиқариш учун ва калийли тузларни ажратиб олишга ишлатилади (буни хлормагнийли цикл дейилади). У қуйидагича кечади: 1) ош тузи ажратилиши билан амалга ошириладиган шелокни буғлатишнинг биринчи босқичи; 2) шёнитли циклга ёки рудани эритишга қайтариладиган KCl, NaCl ва MgSO4 аралашмаси – «сунъий каинит» ни кристаллантириш билан амалга ошириладиган буғлатишнинг иккинчи босқичи; 3) 25% ли CaCl2 эритмаси билан каинитли шелокни сульфатсизлантириш; 4) «сунъий каинит» ни кристаллантириш босқичига қайтариладиган KCl, NaCl ва MgCl2 аралашмаси – «сунъий карналлит» ни кристаллантириш билан амалга ошириладиган буғлатишнинг учинчи босқичи. Таркибида MgCl2 бўлган тозаланган шелок – электролитик усулда магний олиш учун ишлатиладиган синтетик карналлитга, ёки бишофит MgCl2*2H2O га қайта ишланади.
Барча шёнит ёки унинг бир қисми 50ОС хароратда сув билан парчаланади (агар бошланғич рудада сильвин миқдори етарли даражада бўлмаса, парчаланиш босқичида KCl қўшилиши мумкин). Бунда калий сульфат ва шёнитни кристаллантирилишига юбориладиган эритма ҳосил бўлади. Парчаланмаган шёнитни қуритилиб, маҳсулот сифатидаги таркибида 28-30% K2O тутган калимагнезия олинади.
Рудада ланбейнит миқдори кўп бўлса, чўкиндини қайта ишлаш лозим. Буни флотация йўли билан – оғир суспензиядан ажратиш ёки галитни сув билан ювиш орқали бажарилади. Галитни сув билан ювиш осон, аммо кўп миқдордаги NaCl эритмасини ташлаб юборилишига тўғри келади.
Флотация йўли билан ажратиб олинган лангбейнит таркибида кўп миқдорда полигалит бўлади. Уни қуритилгач, калий-магнийли ўғит (17,5-19,5% K2O) сифатида ишлатилади. Концентрланган калийли ўғит олиш учун лангбейнит флотоконцентрати 90ОС хароратда сувда эритилади, шелокни (ундаги флотореагентларни боғлаш учун) темир купороси эритмаси билан қайта ишланади, қуйқумдан тиндирилади ва шёнитни вакуум-кристаллантириш учун юборилади. Яна бошқа мураккаброқ усулда – лангбейнит шелоки 20ОС гача совутилади, кристалланган шёнит ажратиб олинади ва асосий шёнит оқимига қўшилиб, калий сульфат олиш учун сув билан парчаланиш босқичига юборилади. Полигалит эса чиқинди тарзида чиқади.
Рудаларни қайта ишлашнинг бошқа усуллариКалийнинг полиминерал рудаларидан гидротермик усулда хлорсиз калийли ўғит олиниши мумкин. Бунда ишқорий металлар хлоридлари сульфатларга конверсияланади.
Ҳаво кислороди, айниқса сув буғи 800ОС хароратда конверсияланишни тезлаштиради. Магний хлорид кислород билан таъсирлашганда магний оксид ва хлор, сув буғи билан таъсирлашганда эса магний оксид ва водород хлорид ҳосил бўлади. Каинит ёки калий (натрий) хлорид ва магний сульфат аралашмаси қиздирилганда қуйидаги реакция содир бўлади:
MgSO4 +2KCl(NaCl)+H2O=MgO+K2SO4(Na2SO4)+HCl
Бунда сув буғи қанчалик кўп берилса, реакция шунчалик интенсивлашади. Чиқадиган газ фазада водород хлорид, қолдиқда эса – магний оксид ва калий (натрий) сульфат бўлади. Агар реакция аралашмасига 20-25% SiO2 (трепел), MgO ва бошқалар қўшилса реакциянинг кечиши осонлашади. Бу ҳолда масса сочилувчан бўлиб, хароратни 800-900ОС гача кўтариш имконияти яратилади (суюқланмайди). Бу эса буғ билан массанинг реакцияга киришишини тезлаштиради ва шихтани ташишни осонлаштиради. Бу хароратда калий хлоридни сульфатга айланиш даражаси 90-95% га етади. Бундан юқори хароратда эса KCl нинг учувчанлиги ҳисобига унинг йўқотилишига олиб келади. Магний ва натрий хлоридларнинг трептел иштирокида учувчанлиги сезиларли даражада эмас ва асосий реакцияни кечиши учун ноқулайлик келтириб чиқармайди. Худди шундай жараён, аммо нисбатан юқори хароратда магний сульфат ўрнига гипс ишлатилиши орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолда шихтага трепел қўшиш CaO ни CaO*mSiO2 тарзида боғлаш учун зарурдир.
Прикарпатия рудасини гидротермик ишлов беришдаги конверсия маҳсулоти – таркибида калий ва натрий сульфатлари бўлган сувда эрийдиган қисмдан ва таркибида трепел, магний оксид ва магний силикат бўлган сувда эримайдиган қисмдан иборатдир. Куйдириш маҳсулотидаги эрувчи тузлар – 100-106ОС хароратда, ювувчи сув билан суюлтирилган қайтувчи эритма билан эритилади. Ҳосил қилинган шелок вакуум-кристаллизаторда босқчли совутилади;
100-30ОС харорат оралиғида глазерит 3K2SO4*Na2SO4 кристалланади. Уни 20ОС гача совутиш натижасида мирабалит Na2SO4*10Н2О кристаллантирилади; мирабалит кристалланишидан қолган эритма куйдирилган рудани эритишга юборилади. Бу усул бўйича тайёр маҳсулот сифатида глазерит ва натрий сульфат олинади. Таркибида 40% К2О бўлган глазерит тўғридан-тўғри ўғит сифатида ҳам ёки калий сульфат олиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Шундай гидротермик усулда алунит K2SO4*Al2(SO4)3*4Al(OH)3 дан калий сульфат олиниши мумкин. Алунитдан алюминий оксид олишда калий сульфат қўшимча маҳсулот ҳисобланади, аммо унинг сифати аъло даражада эмас, чунки алунитдаги K2SO4 нинг назарий миқдори 23% га тенг, алунитли жинсда эса янада кам бўлади. Сув буғи иштирокида 700ОС хароратда алунит ва калий хлорид ўртасида қуйидаги реакция содир бўлади:
6KCl +Al2(SO4)3 =3H2O +3K2SO4 +Al2O3 +6HCl
Бунда 1 т К2О га 6,8 т 27% ли HCl эритмаси тўғри келадиган қўшимча маҳсулот ҳосил бўлади. NaCl дан тозалаб ювилган лангбейнит тузи кўмир ёки кокс билан барабанли қориштиргичда аралаштирилиб (92% лангбейнит ва 8% кўмир), 800-900ОС хароратда шахтали печда қайта ишланса:

K2SO4*2MgSO4 +2C=K2SO4 +2MgO+2CO+2SO2

реакцияси содир бўлади.

Печдаги массани таркибида 95% метан бўлган табиий газ билан амалга оширилади. Бунда метан SO2 ни олтингугуртгача қайтаради:

6SO2 Қ 4CH4 қ 3S2 Қ 4CO Қ 8H2O

Қаттиқ фазадаги калий сульфат сув билан эритилиб (100ОС да), магний оксиди фильтрлашда ажратилади. Фильтрат тиндиргичли-кристаллизаторларда совутилиб калий сульфат кристали олинади.

1 т лангбейнит тузидан 100 кг K2SO4 (96%), 75 кг MgO (85%) ва 20 кг олтингугурт олинади.

Полигалитни нитрат ёки фосфат кислоталар билан парчаланиб, мураккаб ўғитлар олиш усуллари ҳам яратилган.


Конверсия усулида калий сульфат олишКалий хлорид ва магний сульфат (эпсомит MgSO4*7H2O) ларнинг ўзаро таъсирлашувидан калий сульфат олишни кўриб чиқамиз. Уларнинг ўзаро таъсирлашуви қуйидаги тенглама билан ифрдаланади:

2KCl Қ MgSO4  MgCl2 Қ K2SO4

KҚ, Mg || SO42-, Cl-, (H2O) системасининг (25ОС даги) изотермаси 18.2 – рамда кўрсатилган.

Жараённи икки босқичда амлга оширилади. Биринчи босқичда шёнит кристаллантирилади. Шёнитнинг максимал унумини таъминлаш учун бошланғич аралашма таркибини ифодаловчи С1 нуқта шР чизиғида ётиши керак. Бу чизиқ шёнит полюси ш дан Р нуқтага қараб юради. Унинг ҳолати ишланган (қайтарилган) эритма таркибига тўғри келади. У шёнит, сильвин ва каинит билан тўйинган. Эритма Р – шёнит шелоки – циклдан чиқарилади, шёнит эса калий хлорид билан сув эритмаси муҳитида ишланади. Бунда калий сульфат ва эритма А ҳосил бўлади. Эритма А калий хлорид, калий сульфат ва шёнит билан тўйинган. Бу эритма конверсиянинг биринчи босқичида тўла ишлатилади ва жараён туташади. Тўла ёпиқ циклни амалга ошириш учун бир қисм эпсомитни 2-босқичга ёки KCl (~1Ғ3 қисмини) биринчи бочқичга бериш керак.

Юқори сифатли (~52% K2O) калий сульфат олиш учун юқори сифатли KCl ишлатиш керак.

Органик экстрагент (масалан, моноэтаноламиннинг сувли эритмаси) ёрдамида калий хлорид ва гипсни конверсияланиши мумкин:

2KCl Қ CaSO4*2H2O қ K2SO4 Қ CaCl2 Қ aq

Бу реакция сувли эритмада тескари йўналишда содир бўлади. Концентрланган органик-сувли эритмаларда калий сульфатнинг эрувчанлик кўпайтмаси гипсникидан кичик бўлганлиги учун бу реакция қиздирилмаган ҳолда 20ОС да амалга ошади.





Download 51.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling