ЭЪТИРОЗЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ 10 ТА УСУЛИ
ҲАР ҚАНДАЙ ЭЪТИРОЗ УСТИДА ИШЛАШНИНГ 10 ТЕХНИКАСИ
Яхшими ёки йўқ, аксарият менежерлар ўзларининг профессионализмлари ва тажрибаларига бино қўйган ҳолда, сотувдаги паст қўрсаткичларни мижозларнинг камгаплиги билан боғлайдилар. Сизни ҳайрон қолдираман, бунинг асосий сабаби — эътирозлар билан ишлашнинг йиллар давомида “сайқалланган” усулларидадир. Сизнинг биргина ноўрин ишлатган иборангиз сабаб мижозни ўзингиздан итаришингиз ва унда гўшакни зудлик билан илиб қўйиш истагини туғдиришингиз мумкин. Чунки у амин-ки, сиз ҳозир унга ниманидур ўтказишга ҳаракат қиласиз ва ундан қандайдир ечим талаб қиласиз. Балки, бу нарса унга умуман керакмасдир? Сиз бошқачароқ суҳбатлашинг, жонлироқ сўзлашингки, суҳбатдошингиз сизнинг скриптларингиз бошқаларникидек эмаслигини тушуниб етсин.
Мен сизга турли эътирозлар билан ишлашнинг 10 та усули тақдим қиламан. Уларни кетма-кетликда, мисоллар билан кўриб чиқамиз.
Қани, бошладик унда!
1. «МАҚТОВ+ШУНГА ҚАРАМАСДАН» УСУЛИ
Яхши гапга илон инидан чиқар. Суҳбатдошингизни ортиқча мулозамат ва такаллуфларсиз мақтанг:
—Ўйлаб қўриш керак.
— Ўйлаб кўриш учун вақт олаётганингиз жуда яхши албатта. Шунга қарамай, омборимизда мазкур товардан 2 дона қолаётганини ҳисобга олсак, буюртмани етказиб беришда муаммолар юзага келиши мумкин. Балки қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштирармиз, нима дейсиз?
—Қиммат.
— Қоил, сиз бозорни яхши тушунар экансиз. Агар нархлар сизга ўртачадан қимматроқ туюлаётган бўлса, бунинг 3 та сабаби бор: бу – манзилга етказиб бериш хизмати, 1 йиллик кафолат, ва энг асосийси — сифат, чунки биз маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан тўғридан–тўғри оламиз ва бизда барчаси эксклюзив. Шундай экан, бизда ҳеч қачон сифат стандардларидан четга чиқишлар бўлмайди.
—Муддати узоқ.
— Кўриб турибманки, сиз хамма нарсани тез ва сифатли бажаришга одатланган экансиз. Шунга қарамай, керакли жамоа йиғиш учун 3–4 кун керак. Ва ундан сўнг мутахассислар ишни бошлайдилар. Келинг, сизга мисол тариқасида шулардан бири ҳақида гапириб берсам (ва шахс, лойиҳа, мижозлар ва ҳоказолардан мисол келтирасиз).
Do'stlaringiz bilan baham: |