4. «КЎПЛАР ШУНДАЙ ДЕЙДИ» УСУЛИ
— Қиммат.
— Ўзи бошида кўплар шундай дейди, кейин келиб эса маҳсулотимиздан бир эмас, икки ва ҳатто учталаб сотиб олишади. Ўлчамингиз қандай?
— Етказиб берувчимиз бор/биз бошқа фирма билан ишлаймиз.
— Бу гапни жуда кўп айтишган. Шу билан суҳбат ҳам тугарди. Биз таклиф этаётган аналогларни ишлатиб кўрганлар эса биз билан узоқ муддатга икки тафалама фойдали ҳамкорлик ўрнатишади. Биласизми, нима учун?
— Сизни маҳсулотингиз сифати унчалик ҳам эмас.
— Фойдалиб кўрмасдан туриб аввалига кўплар шундай дейишади, лекин хариддан сўнг улардан фақат ижобий фикрлар эшитамиз. Сабабини айтайми?
— Пул йўқ.
— Кўпинча шунақа дейишади. Лекин ўйлаб кўрадиган бўлсак, пул топиш учун ишни қандайдир сифатли материал билан иш бошлаган афзал. Ҳа, айтганча, агар сиз ҳажмга ишласангиз, бизда бўлиб-бўлиб тўлашнинг оқилона вариантлари бор. Айтингчи, сизга маҳсулотнинг қандай турларини тақдим этишган?
5. «БАЪЗИ МИЖОЗЛАР ШУНДАЙ ДЕЙИШАДИ» УСУЛИ — Бизга ҳеч нарса керак эмас.
— Баъзи мижозлар одатда шундай дейишади:
1) жуда банд эканликларидан;
2) бу маҳсулот/хизматга аввал ишлари тушмагани учун;
3) хариддан маъно кўрмаяпганлари учун. Сизга кейинроқ кўнғироқ қиворайми?
— Қиммат.
— Сиз ҳақсиз, баъзи мижозлар сифат борасида тўлиқ маълумотга эга бўлмаганлари учун ҳамда бу нархнинг ичида нималар ўтирганлигини билмаганликлари учун ҳам шундай дейдилар. Келинг, буларни сизга ҳозир гапириб берсам?
— Биз бошқалар билан ишлаймиз.
— Бизнинг баъзи янги мижозларимиз одатда шундай дейдилар, лекин маҳсулотимиздан бир марта ишлатиб кўргач, фикрлари тубдан ўзгаради. Келинг, сиз билан учрашув белгиласак, барчасини ўз кўлингиз билан текшириб кўрардингиз?
— Биз бошқалар билан ишлаймиз.
— Бир хиллар шунақа дейишади. Бизда шароитлар яхшироқ эканлигини тушунгач, бу борада бизнинг компаниямиз билан муҳокама қиладилар, ўзгалар тақдим этаётган билан шароитлар билан таққослайдилар. Бу соғлом рақобат.
Do'stlaringiz bilan baham: |