2. «ЎЗ ТАЖРИБАМДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ» УСУЛИ
Мижозни кўндиришда “Ўз тажрибангизда бўлган мисоллар” қўл келади:
— Ўйлаб кўраман.
— Ўз тажрибамдан биламанки, инсонлар одатда рад жаобини беришда шундай дейишади.
— Қиммат.
— Биласизми, тажрибамдан келиб чиқиб сизга айтаман, бир тоифа инсонлар қиммат дейишади — агар бу нарса уларга айнан ҳозир зарур бўлмаса, кейинги тоифа — нархни бундай бўлишини кутишмаганда, учинчи тоифа — савдолашишни исташганда, тўртинчи тоифа эса — бу маҳсулот ҳақида бирон марта ҳам аввал эшитмаганларида. Айтингчи, сизни ҳолатингизда булардан қай бири?
— Ўйлаб кўраман.
—Тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, кимдурнинг “мен ўйлаб кўраман” дейиши, унинг бу маҳсулотдан оладиган фойдасини тўлиқ тушуниб етмаганидан далолат.
3. «ИСТАГИГИНГИЗНИ ТУШУНАМАН» УСУЛИ
Сиз мижоз тарафидасиз ва сиз унинг муаммоларини ечиш учун келгансиз, унинг гумонига ҳурмат билан қаранг:
—Қиммат.
— Мен сизнинг иқтисод қилиш ниятингизни тушунаман, шунинг учун ҳам етказиб беришнинг барча вариантларини, шу жумладан, ўзи олиб кетишни ҳам муҳокама қилишни таклиф этаман. Айтингчи, товарни қачон олиб кетишни режалаштирябсиз?
—Маслаҳатлашиб кўришим керак.
— Бу масалада қарор қабул қилувчи инсонлар билан маслаҳатлашиб олиш истагигингизни тушунаман. Шахсан ўзингизни нимага тортаяпти, махсулотни сотиб олишгами ёки олмасликка? Фақат тўғрисини айтинг.
2 та варианти бор:
а)Сотиб олмаслик — (Эътирозларга жавоб беришда давом этинг); Ёки
б)Сотиб олиш —Ана кўрдингизми! Биласизми нимага? Ўзиз айтингчи?
—Қиммат.
—Келинг очиқчасига гаплашсак. Агар гап фақат нархда бўлса, раҳбарим билан гаплашиб, вазиятингизни тушунтираман. Натижаси қандай бўлиши ҳақида бирон нима дея олмайман. Агар ижобий хал бўлса, сизга савол: тўловни бугун амалга оширасизми?
—Чегирма қилиб беринг.
—Мен сизни жуда яхши тушуниб турибман, хамма арзонга сифатли, кўпга чидайдиганидан харид қилишни хоҳлайди. Бироқ, келинг сиз билан бу нархга нималар киритилганини ҳамда хариддан нималарга эришишингиз мумкинлигини кўриб чиқамиз.Майлими?
—Вақтим йўқ.
— Вақтингизни тўғри тақсимлаш истагигингизни тушунаман. Шунинг учун, кўпи билан 30 сония ичида сизга барини тушунтириб берсам. Нима дейсиз?
— Бизда ҳаммаси бор.
— Ҳа, тушунаман. Сизни бизнесингизда ҳар қандай инновацияга (янгиликка) эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Айнан шунинг учун ҳам бизнесдаги таҳдидларни (риск) минималлаштириш учун бизнинг менежерларимиз мижозларимизнинг соҳаларини аввал ўрганиб чиқадилар. Бу тўғри ёндашув, фикримга кўшиласизми?
Do'stlaringiz bilan baham: |