9. «ҚИЗИҚИШУЧУН»УСУЛИ
— Бу бизга керак эмас.
— Шунчаки қизиқяпман, айтингчи, неча марта пул, вақт ёки зарурат йўқлигини аввалига айтгансиз-у, кейин эса рози бўлиб, бундан афсусланмагансиз? Худди шундай компанияларнинг баъзилари билан, ишончим комил, ҳозиргача ишлаб келяпсиз, шундай эмасми?
— Қиммат.
— Айтингчи, менга шунчаки қизик, сиз буни қайси нархга сотиб олишга тайёрсиз?
— Вақтим йўқ.
— (Исм), мен учун қизиқ, суҳбат учун менга 60 сония ажратишингиз учун нима қилишим керак?
— Қизиқмас.
— Айтингчи, бу менга қизиқ, сиздан “Ҳа” деган жавоб олиш учун сизга қандай маҳсулот, нарх ёки бўлмаса шароит таклиф этишим керак? Мен сиз билан шунчаки танинишга ҳам тайёрман, розимисиз?
10. «КИЧИКДАН БОШЛАШ» УСУЛИ
— Бизга ҳеч нарса керак эмас.
— Келинг унда бошланишига оддийгина энг кичик буюртма ҳақида гаплашсак. Ўзингиз фойдаланиб кўриб, ўзингиз учун қарор қабул қиласиз. Бунга қандай қарайсиз?
—Мавсум эмас.
—Унда сизга бундай вариант таклиф этсам. Вақтинчалик шартнома имзоласак. Бир ой ишлаб кўрсак, кейин ўзингиз кўраверасиз, биз билан ҳамкорликни давом эттирасизми
ёки йўқ, бўладими?
Do'stlaringiz bilan baham: |