Мавзу: Психологиянинг ривожланиш санъати


Download 152.59 Kb.
bet1/3
Sana14.03.2023
Hajmi152.59 Kb.
#1266958
  1   2   3
Bog'liq
3-мавзу


Мавзу: Психологиянинг ривожланиш санъати
    • Психологик махорат ёки санъатни хис қилиш турлари
    • Кузатувчанлик махорат ҳақида тушунча
    • Шахс - ижтимоий муносабатлар маҳсули сифатида

Режа
Кўпчилик шахслар психологиянинг яратилиши хақида тўлиқ маълуматларга эга эмас. Бу холатга психологларнинг таърифлари турлича, баъзи бир психологларнинг фикрлари бир бириникидан тубдан фарқ қилади баъзилариники бир бирига қарама-қаршидир.
Психологиянинг яъна бир мухим белгиси бу керакли ёки ахамиятли сўзларни (ишора, белги ва хоказолар) ўзгача қилиб ёзиш чунки ҳар бир шахс бундай ёзувларни кўрганда қизиқиб ўқийди ёки эслаб қолади бу рефълекс холатдир.
Яна баъзи бири психологларнинг сузлаётган ёки ўз фикрларини билдираётганда албаттда улар бир-бирига боғлиқ бўлмоғи даркор (бўлмаса тинловчи, мурожат қилган шахс психолог ҳақида бошқа фикрга келиб қолиши мумкин).
Психологияда берилаётган саволлар ёки жавоблар кетма- кетлиги аниқ тузилган бўлиши керак. Шахслар ўртасидаги муносабатларни баҳолашда асосан шахс - ижтимоий муносабатлар маҳсули сифатида ўрганиш асосий масалалардандир. шахснинг энг етакчи ва нуфузли фаолиятларидан бири мулоқот эканлигига ишора қилади. Ҳар бир нормал инсон ўзгаларни тинглашга, ўз фикрини бировларга етказишга, яъни гапиришга, фикрларини баъзан ёзма тарзда баён этишга туғма қобилиятлидаё ўзини тасаввур қилади. Лекин ана шу бировларни тушуниш ва щз фикрларимиз, ўйларимизни бировларга етказа олиш қобилияти аслида бизнинг инсоний муносабатлар тизимида эканлигимизни, ҳар биримиз ўзимизга ўхшаш инсон жамиятисиз мавжуд бўла олмаслигимизни билдиради.
Мулоқотнинг тури ва шакллари турличадир. Инсоний муносабатлар ўзаро шундай таъсир жараёнларики, унда шахсларо муносабатлар шаклланади ва намоён бўлади. Бундай жараён дастлаб одамлар ўртасида рўй берадиган фикрлар, ҳис-кечинмалар, ташвишу-қувончлар алмашинувини назарда тутади. Одамлар мулоқотда бўлишгани сари, улар ўртасидаги муносабатлар тажрибаси ортган сари улар ўртасида умумийлик, ўхшашлик ва уйғунлик каби сифатлар пайдо бўладики, улар бир-бирларини бир қарашда тушунадиган ёки «яримта жумладан» ҳам фикр аён бўладиган бўлиб қолади, айрим ҳолларда эса ана шундай мулоқотнинг тиғизлиги тескари реакцияларни — бир-биридан чарчаш, гапирадиган гапнинг қолмаслиги каби вазиятни келтириб чиқаради.
Масалан, оила муҳити ва ундаги муносабатлар ана шундай тиғиз муносабатларга киради. Фақат бундай тиғизлик оиланинг барча аъзолари ўртасида эмас, унинг айрим аъзолари ўртасида бўлиши мумкин (она-бола, қайнона-келин ва ҳоказо). Ўзаро муносабатларга киришаёттан томонлар муносабатдан кўзлайдиган асосий мақсадлари — ўзаро тил топишиш, бир-бирини тушунишдир. Бу жараённинг мураккаблиги, бетақрорлиги шундаки, ўзаро бир хил тил топишиш ёки томонларнинг айнан бир хил ўйлашлари ва гапиришлари мумкин эмас. Агар ана шундай вазиятни тасаввур қиладиган бўлсак, бундай мулоқот энг самарасиз, энг бетаъсир бўлган бўлар эди. мулоқот фаолияти шундай шарт-шароитки, унда ҳар бир шахснинг индивидуаллиги, бетакрорлиги, билимлар ва тасаввурларнинг хилма-хиллиги намоён бўлади ва шуниси билан у инсониятни асрлар давомидаўзига жалб этади.

Download 152.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling