Ижтимоий психологияда психологик таъсирнинг асосан уч воситаси фарқланади.
Новербал .Новербал таьсирнинг маъноси «нутқсиз»дир. Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа, ундан чиқаётган турли сигналлар (шовқин, ҳидлар) киради. Уларнинг барчаси мулоқот жараёнини янада кучайтириб, суҳбатдошларнинг бир-бирларини яхшироқ билиб олишларига ёрдам беради. Масалан, агар учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ўртоғингиз сизга қарамай, атрофга аланглаб, «Кўрганимдан бирам хурсандман», деса, ишонасизми? (Имо ишора орқали). Мулоқот жараёнидаги характерли нарса шундаки, суҳбатдошлар бир-бирларини суз орқалими, имо-ишора орқалими, эшитиш орқалими тинглаш санъати билишлари керакдир.
Психологик таъсир - бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти-ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир.
Таъсирнинг ташаббускори - бу шундай шерикки, унда атайлаб таъсир кўрсатиш мақсади бўлади ва у бу мақсадни амалга ошириш учун вербал, новербал, паралингвистик воситалардан фойдалади.
Таъсирнинг адресати - таъсир йўналтирилган шахс.
Таъсирнинг адресати - таъсир йўналтирилган шахс.
Тинглашнинг техникаси, усуллари мавжуд: сўзма - сўз қайтариш ва бошқача талқин этиш. Биринчиси, вербализация орқали шерикни қўллаб – қувватлаш, иккинчиси эса - шерик сўзларини тинглаб, ундаги асосий ғояни ифода этиш. Профессионал тинглаш техникаси: актив холат; суҳбатдошга самимий қизиқиш билдириш; ўйчан жимлик. Тинглаш мулоқотнинг самарали бўлишидаги аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки тинглаш қобилияти гапирувчини илҳомлантиради, уни руҳлантиради, янги фикрлар, ғояларнинг шаклланишига шароит яратади.
Эътиборингиз учун
рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |