Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
воситалари ишлаб чиқарувчи соҳанинг таркиби
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Агросаноат мажмуаси учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи соҳанинг аҳамияти ва иқтисодиётдаги ўрни
воситалари ишлаб чиқарувчи соҳанинг таркиби.
Агросаноат мажмуаси тармоқлари учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарадиган соҳа унинг 1- соҳаси ҳисобланади. Бу соҳага агросаноат мажмуасига кирадиган барча тармоқлар учун керакли ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи тармоқлар киради. Қишлоқ хўжалиги учун тракторлар, дон ўриш кабайнлари, экинларни экиш, кўп йиллик ўтларни ўришини амалга оширадиган техникалар, махсус юк автомобиллари, куч берувчи машиналарга орган ва ишчи машиналар ишлаб чиқарувчи тармоқ корхоналари агросаноат мажмуасининг 1- соҳаси таркибига киради. Ўзбекистон Республикасида трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимёвий воситалар ва минерал ўғит ишлаб чиқариш корхоналари, микробиология саноати, ихтисослашган қурилиш материаллари саноати етарли даражада яхши ривожланган. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, қайта ишловчи ва сотиш билан шуғунланувчи тармоқларда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш воситаларини яратадиган тармоқ ва корхоналар ҳам 1- соҳанинг таркибини ташкил этади. Бундан ташқари чорва моллари учун концентратланган озуқалар (омуҳта ем саноати), қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғит ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам 1-соҳага киради. 3.2. Агросаноат мажмуаси учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи соҳанинг аҳамияти ва иқтисодиётдаги ўрни Мамлакат жами ялпи ички маҳсулотининг 15-16 фоизи саноат тармоқлари улушга тўғри келади. Мамлакат саноатининг асосий қисми агросаноат мажмуаси билан боғлиқ. Агросаноат мажмуаси яхши, самарали ишлашини бу мажмуа 1- соҳасининг ривожланиш даражаси белгилайди. Агарда мамлакатда агросаноат мажмуасининг 1- соҳаси яхши ривожланган бўлмаса, зарур ишлаб чиқариш воситаларини, техникаларни ташқаридан 31 сотиб олиш зарурати туғилади. Бу эса ҳар йили катта муқдордаги молиявий ресурсларни талаб қилади. Энг ёмони, мамлакат агросаноат мажмуасининг муваффақиятли фаолияти бошқа давлатлардан керакли ишлаб чиқариш воситалри олиб келишга боғлиқ бўлиб қолади. Бундай боғлиқлик, одатда, салбий оқибатларга олиб келади. Албатта, ҳар бир мамлакат ўз иқтисодиёти учун керакли барча ишлаб чиқариш воситаларини ўзи ишлаб чиқаришини ташкил эта олмайди. Ташкил этганда ҳам самараси паст бўлиши мумкин. Лекин имкон борича мамлакатининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда энг самарали тартибда ишлаб чиқариш воситаларини мамлакатда яратиш йўлларни излаб топиш лозим. Сифатли ва бизда яратилганига нисбатан арзон ишлаб чиқарилган воситаларни четдан сотиб олиш мумкин. Бу масала доимий эътиборни талаб қилади. Мамлакатда фан, техника, техналогия ва меҳнат ресурсларининг билим, малака даражаси ошиб борган сари талабга қараб ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришнинг таркиби ва ҳажми кўпайиб бориши мақсадга мувофиқ. Агросаноат мажмуасининг биринчи соҳасига кирувчи корхоналарни ташкил этиш, ривожлантириш катта иқтисодий ва ижтимоий аҳамият касб этади. Соҳига кирувчи тармоқларнинг ривожлантирилиши иқтисодиётни саноатлаштиради. Саноатнинг ривожланиши мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш имконини кучайтиради. Маълумки қишлоқ хўжалигининг натижалари кўпинча табиий шароитларга, ёғингарчилик даражаси, иссиқлик, сувнинг етарли бўлиши, табиий катаклизмаларнинг бўли-бўлмаслигига боғлиқ. Саноат эса бу омилларга боғлиқлиги минимумлашган соҳадир. Агросаноат мажмуасининг биринчи соҳасига кирувчи тармоқ корхоналарининг ривожланиши мамлакат меҳнат ресурсларини иш билан таъминлашни яхшилайди. Саноатда иш билан таъминланган меҳнат ресурсларининг малакаси юқори бўлади. Натижада меҳнат ресурсларнинг сифати яхшиланади ва рақобатбардошлиги ошади. Қолаверса саноатда юқори малакали, интенсив меҳнат бўлганлиги учун унга тўланадиган ҳақ ҳам юқори. Бу бир томондан аҳолининг турмуш даражасини оширади, унинг маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш қобилияти ошади. Иккинчи томондан эса давлат бюджетига тўлайдиган даромад солиқлари ҳам юқори бўлади. Бу давлат бюджетининг мустаҳкамланишига, иқтисодий – ижтимоий масалалар ечимининг яхшиланишига олиб келади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling