Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
Интернет сайдлари:
1. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве. Учебник. 2004, http://textbook.ru/catalogue/book/33320.html 2. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве, Академия, 2003, http://rbip.bookchamber.ru/description7897.htm 3. Н.А. Попов «Основы рыночной агроэкономики и сельского предпринимательства», М: Тандем /ЭКМОС, 2002, http://family.taukita.ru/item22219310.html 4. Н.А.Попов. Экономика отраслей АПК. Курс лекций, 2002, http://shopper.h1.ru/books.shtml?topic=935&page=1 5. Н.Я.Коваленко, Экономика сельского хозяйства, М.: «ЮРКНИГА», 2004, http://web.book.ru/cgi-bin/book.pl?page=4&book=88899 6. www.bearingpoint.uz 182 17 –мавзу. ЕВРОПА ҲАМЖАМИЯТИНИНГ ЯГОНА АГРАР СИЁСАТИ 17.1. Европа ҳамжамияти ягона аграр сиёсатининг зарурати, аҳамияти ва ривожланиши 17.2. Европа ягона аграр сиёсатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини қўллаб-қувватлаш механизми 17.1. Европа ҳамжамияти ягона аграр сиёсатининг зарурати, аҳамияти ва ривожланиши Иккинчи жаҳон уришидан кейин Европа давлатлари учун интеграциялашув жараёнига ҳавфсизликни таъминлайдиган энг асосий омил сифатида қарала бошланди. Шу мақсадда 1948 йилда Европа Иқтисодий Кооперацияси Ташкилоти (ЕИТС) тузилди. Натижада Белгия, Нидерландия ва Люксембург ягона божхона иттифоқини вужудга келтирдилар. Европа давлатларининг иқтисодий интеграциялашувида Маршал режасида катта аҳамият касб этди. Унинг натижасида 1948-1952 йилларда АҚШ ва Канада давлатларидан Европага 25 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. 1951 йилда Европа кўмир ва пўлат ҳамжамияти вужудга келди. Унинг натижасида кўмир ва пўлат учун божхона тўловлари, квоталар ва субсидиялар бекор қилинди. Уришдан кейинги йилларда Европа қишлоқ хўжалиги жуда ёмон аҳволда эди.европа давлатларидаги қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларининг нархи АҚШ ва Канададагидан бир неча марта қиммат эди. Бу, ўз навбатида, Европа давлатлари уқун жуда катта муаммоларни туғдира бошлади. бу муаммоларни ечиш зарурати қишлоқ хўжалиги имкониятларини кенгайтириш, унинг маҳсулотлари Европа давлатлари ўртасида эркин ҳаракатланишини таъминлаш фикри кучая борди. Европа давлатлари арзон импорт маҳсулотларидан ҳимояланиш ва ўзларининг қишлоқ хўжалигини мустаҳкам асосга қўйишга киришдилар. Бундай фикрлар натижасида 1957 йилда Европа давлатларидан 6 таси Рим шаҳрида Рим шартномасини имзоладилар. Бу шартнома Европа ҳамжамияти ташкил этилишига асос солди. Рим шартномасининг 38- 47- моддалари Европа ягона аграр сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаб беради. Ушбу ҳужжат бўйича Европа ягона аграр сиёсатининг мақсадлари қуйидагича белгиланди: ишлаб чиқариш омилларидан оптимал фойдаланиш, қишлоқ хўжалигининг ривожланишига техникавий ёрдам кўрсатиш орқали қишлоқ хўжалигши маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш; қишлоқ жойларда яшайдиганларга яхши турмуш даражасида яратиш, айниқса, қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётганлар даромадини ошириш эвазига уларнинг турмуш даражасини кескин ошириш; 183 бозорни барқарорлаштириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кафолатли таъминотини вужудга келтириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истеъмолчилар учун мақбул баҳоларини вужудга келтириш; Европа иттифоқи Вазирлар кенгаши 1962 йилда дон маҳсулотлари учун ягона Европа бозорини шакллантириш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилди. Ушбу ҳужжатларда ягона дон бозорини тартибга солиб туриш мезанизмлари ишлаб чиқарилди. Улар хозирги кунда ҳам Европа аграр сиёсатининг асосини ташкил этади. Бу механизимлар: мақсадли нархлар, интервенцион нархлар, остона нархлари, ўзгарувчан импорт тарифлари ва экспорт субсидияларидан иборат. Бундан ташқари ягона дон бозорини молиялаштириш тартибини ҳам жорий қилди. Европа ягона аграр бозорини ўрнатиш бўйича қилинган катта ишларга қарамасдан бу жараён осон кечган эмас. Фақатгина ягона дон бозори ўрнатиш бўйича амалда келишиш 1967 йилда амалга ошди.1962 йилда марказлашган молиялаштиришни амалга ошириш учун тузилган Европа қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ва кафолат фонди (FEOGA)га пул ажратиш 1969 йилдагина амалга оширилади. Натижада 1970 йилга келиб Европа ягона аграр сиёсати унга аъзо давлатлар манфаатлари учун хизмат қиладиган жуда катта амалий кучга айланди. 1972 йилда “Қишлоқ хўжалиги -80” номли Мансхолд режаси қобул қилинди. Ушбу режага биноан 1980 йилга келиб қишлоқ хўжалигада банд бўлганлар сонини 5 млн. кишига камайтириш ва фермерларнинг ўртача хажмини ошириш вазифасини қўйилади. Албатта, бу ихтиёрий равишда юз бериши керак эди. Бу режа қуйдаги асосий тадбирларни амалга оширишни белгилайди: 55-65 ёшдан ошган фермерлар ўз фаолиятини тўхтатган ҳолда уларга йилига маълум миқдорда пул маблағлари берилишини ташкил этиш; Истиқболли деб топилган фермерларга имтиёзли кредитлар ва кредит кафолатлари бериш; Фермерлар учун ахборот ва маслаҳат хизматларини ташкил этиш ва уларни ривожлантириш; Маркетинг хизматларини ривожлантириш юзасидан ташкил этилаётган уюшмаларни ва бирлашмаларни қўллаб-қувватлаш; Қишлоқ хўжалигига янги ерларни жалб этишни чеклаш. 1992 йилда Европа ягона аграр сиёсатини ривожлантириш юзасида янги режа- Мак-Шерри режаси қабул қилинди.унинг асосий мазмуни қуйидагиларда ўз ифодасини топди: Деҳқончилик ва қорамолчилик маҳсулотларига бўлган нарх дунё даражасига яқинлаштирилиши керак (ҳатто 90-йилларда ҳам Европа 184 давлатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш нархи АҚШ ва Канададаги даражадан анча баланд эди.); Фермерларга нархларни туширганлари учун зарарни қоплайдиган тўловлар тўлашни ташкил этиш; Зарарни қоплаш тўловлари ишлаб чиқаришдан ерларни озод қилган ва 1 га ерга чорва молларининг максимал бириктирилишини таъминлаган фермерларга бериш; Фермерларнинг экологик масалаларини тўғри ҳал этишда қатнашишлари, эрта пенсияга чиқишларини қўллаб-қувватлаш. 1997 йилда Европа Ҳамжамияти Комиссияси “2000 йил кун тартиби: қишлоқ хўжалиги” ҳужжатини эълон қилди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling