Агросаноат мажмуасида инноватция ва технологиялар жараёнининг ўзига хос хусусиятлари


Хорижий олимлар ва тадқиқотчиларнинг талқинига кўра “кластер”


Download 34.65 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi34.65 Kb.
#1490220
1   2   3   4
Bog'liq
maqola

Хорижий олимлар ва тадқиқотчиларнинг талқинига кўра “кластер”
тушунчасига берилган таърифлар¹

т\р

Хорижий олимлар
номлари

Берилган тарифлар

1

Г.А. Яшевой

Кластер – бир илмий-маърифий маркази атрофида бирлашган географик (махсус хизматлар, шу жумладан, етказиб берувчи, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, шу жумладан) компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни, бир-бирига муносабатлари билан боғлиқ тўлдирувчи бир тармоқ ташкилот.

2

А.Г.Гранберг

Кластер – битта соҳага бирлашган ва бир-бири билан узвий алоқада бўлган корхоналар гуруҳи.

3

М.Галушкина

Кластер – битта географик ҳудудда жойлашган ва битта тармоқни ташкил қиладиган фирмалар гуруҳи.




Н.В.Городнова

Кластер – махсус соҳалар бўйича битта географик ҳудудда фаолият юритаётган, бир-бири биланбоғлиқ бўлган ва бир-бирини тўлдирувчи компаниялар, институтлар гуруҳи.




Д.Л.Скипин

Кластер – горизонтал ва вертикал равишда
функционал боғлиқ бўлган фирмалар гуруҳи.




Н.Е.Егоров

Кластер – жамоавий, хусусий ва ярим жамоавий кўринишда бир-бири билан боғлиқ ва ўзаро бири-бирини тўлдирувчи фирмалар, тадқиқот ва ривожланиш институтлари гуруҳи.




Н.А.Мишура

Кластер – тижорат ва нотижорат ташкилотлари гуруҳи бўлиб, у гуруҳда фаолият юритаётган ҳар бир фирманинг рақобатбардошлигини таъминлашга
хизмат қилади.




Л.Л.Наумова

Кластер – ҳудудий концентрациялашувга
асосланган ва технологик занжирга боғланган товар ва хом ашё етказиб берувчилар, асосий ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирган индустрлашган мажмуа.

Бизнинг фикримизча, юқорида билдирилган талқинлар синтези сифатида, умумий тарзда кластер-аниқ бир соҳада технологик занжирга бирлашган, битта географик ҳудудда жойлашган, бир бирига узвий боғлиқ бўлган хўжалик субъектлари ва ривожланиш институтлари гуруҳи бўлиб, улар бир-бири билан узвий алоқада бўлиб, бир мақсад учун рақобатбардошлигини таъминлаш йўлида ўзаро бирлаштирувчи жараёндир, деб таъриф бериш мақсадга мувофиқдир.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда ҳам кластер тизими кўп соҳаларга жорий қилинмоқда ҳамда кластер тизимида фаолият юритаётган корхоналар янада қўллаб-қувватланмоқда.
Хусусан: 2020 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.²
Мажлисда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 октябрдаги фармони билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ҳақида сўз юритилиб. Унга мувофиқ, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида мева-сабзавот кластерлари ташкил этилаётганлиги ва 2019 йил 11 декабрда бу борада Президент қарори қабул қилиниб, барча ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиб берилганлиги айтиб ўтилди. Ўтган қисқа вақтда ҳокимликлар томонидан 96 та шундай кластер ташкил этиш бўйича таклифлар шакллантирилганлиги маълум қилинди.
Йиғилишда мазкур кластерларнинг режадаги қувватлари, инвестиция миқдори ва экспорт ҳажми бўйича маълумот берилди.
_________________
1.“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 3, июнь, 2018 йил. Обидов Р. – ТМИ,катта ўқитувчи “Кластер тизимда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш харажатлари ҳисобининг хусусиятлари”
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишида сўзлаган нутқи .
Қайд этилганидек, кластерлар томонидан қайта ишлаш, сақлаш ва қуритиш бўйича 430 минг тонна қўшимча қувватларни ишга тушириш юзасидан 96 та лойиҳа режалаштирилган.
Шунингдек, 6 минг гектарда интенсив боғ ва 8 минг гектарга яқин майдонда узумзор барпо қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жорий йилда 410 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти мўлжалланган.
Президентимиз Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кластерлар фаолиятини ташкил қилиш, хорижий экспертлар хулосаси асосида экинларни самарали жойлаштириш, зарур уруғлик ва кўчатларни ҳозирдан тайёрлаш, Молия вазирлигига кластерларни айланма маблағлар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берди.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси кластерларга янги бозорлар топиш ва экспорт қилишда доимий равишда амалий ёрдам бериб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат режасини босқичма-босқич бекор қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу ҳақда жорий йил 24 январдаги Мурожаатномасида айтган эди. “Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди”, деган эди Шавкат Мирзиёев.
Бу – соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш билан бирга ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўяди.
Бозор тамойилларига ўтишда кластер тизими муҳим омилдир. Бугунгача мамлакатимизда 73 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилган, ўтган йилги пахта ҳосилининг 73 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келган. Ўртача ҳосилдорлик кластер бўлмаган ерларга нисбатан 4,1 центнерга юқори бўлиб, қўшимча 428 минг тонна пахта олинган.
Йиғилишда кластерларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларни танлаш, фермерлар билан муносабатларини тўғри йўлга қўйишнинг очиқ-ошкора механизмларини жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.
27 та кластерга пахта етиштириш учун уларнинг қувватига нисбатан кўп ер майдони ажратилгани, 500 минг тонна толани ишлаб чиқариш қувватига эга айрим кластерларга эса етарли миқдорда ер берилмагани кескин танқидга сабаб бўлди.
Президентимиз кластерларни танлашда чуқур қайта ишлаш даражаси ва инвестициялар ҳажми, фермерлар билан ҳисоб-китоб қилишда маблағнинг етарлилиги асосий мезонлар бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Кластер ташкил этилмаган пахта майдонларида фермерлар иштирокида кооперациялар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди. Бунда ўша ҳудудлардаги пахта тозалаш заводлари фермерларга кооперация ташкил этиш учун берилади, қўшилган қийматдан тушган даромад кооперация аъзолари – фермерлар ўртасида тақсимланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига кластерлар ва фермерларнинг мажбуриятларини аниқ белгилаб, уларнинг фаолиятини тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Пахта етиштиришни молиялаштиришнинг амалдаги тизими кластерлар билан ишлашга мослашмагани кўрсатиб ўтилди. Шу боис кластерлар ва фермерларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Бозор муносабатлари шакллангунига қадар инновация фаолияти талаб даражасида эмас эди. Инновациянинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи сабаблар: инфлация жараёнларининг салбий таъсири, молия ресурсларининг йўқлиги, банклардаги ставкаларнинг юқорилигитаваккалчилик ва ҳ.к..
Инновацион фаолиятнинг активлигини ошириш усулларидан бири корхоналарга инвестиция киритувчилар учун солиқ тизиимга имтиёзлар киритиш ва бошқа рағбатлантирувчи механизмларни ишга солишдан иборат:
Иннновация фаолиятига киритилаётган пул воситаларини шакллантириш жараёни катта аҳамиятга эга.
Инновацияларни инвестициялаш тизими қуйидагилардан иборат:
Элементларнинг ўзаро боғлиқлиги сонини аниқлаш ва бўйинсиниш иерархияси ва қуйидаги ташкил этувчи қисмларни ўз ичига олади.
- инновацияларни инвестициялаш учун инновация воситаларининг келиб тушиш манбалари
- ҳар хил манбалардан келиб тушаётган инвестиция воситаларини тўплаш механизми
- капитал маблағларни қандай ва қаерга йўналтириш
- ажратилган пул маблағларини қайтариш механизми.
Ушбу тизим шартли равишда уларнинг фаолиятининг босқичларига қараб классификацияланиши мумкин. 2.2- расм
Инновациянинг умумий ҳажмини ва манбаларнингбоғлиқлигини 1-босқичда ва 3-босқичдаги йўналишларни аниқлаш бозорга доир қонунларнинг амалдаги ўрнига боғлиқ жараёндир.
2.2- расм

Download 34.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling