Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet36/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Аниқлаш усуллари
Сифат синамалари
Кўпчилик сифат синамалари сийдикда глюкозани аниқлаш, асосан глюкозанинг редукцион таркибли алдегид гурухлари учун қўлланилади.
Рангли бирикмани тиклаб беришда, оксидловчи сифатида қандайдир енгил редукцияланувчи туз ишлатилади бу усулларга Фелинг, Гайнес, Ниландер, Бенедикт, глюкозооксидаза синамалари киради.
Глюкозооксидаза (нотатин)синамаси
Бу усул асосида глюкозанинг глюкозоок-сидаза (нотатин )ферменти оксидланиши ётади. Бунда ҳосил бўлган водород пероксид бошқа ферментлар (пероксидаза) таъсирида парчаланиб,рангли индикаторни оксидлайди ( бензидин унумлари ), уни рангини ўзгартиради
Пешобда глюкозани аниқлашда «Глюкотест» индикатор қоғози текширилаётган сийдикка 1-2 секундга ботирилади қоғоздаги сариқ чизиқ тўлиқ намланган бўлиши керак. 2 минутдан кейин сийдикдаги глюкоза концентрацияси стандарт тўпламда мавчуд рангли чизиқни рангини интенсивлиги рангли шкала билан, таққослаш усулида аниқланади
Эсда тутиш зарур, жуда юқори глюкозурияда (2%дан юқори) рангли чизиқ ранги интенсивлиги ўзгармайди.
Индикатор қоғоз зич ёпиқ пеналда сақланади, қоронғи салқин жойда (холодилниеда эмас).
Гайнеса синамаси
Реакцияда глюкозани ишқорий муҳитда мис гидрат оксидигача(кўк рангда) кейин гидрат оксидигача(сариқ ранг) кейин мис оксидигача(қизил ранг) қайтаради
Гайнес реактиви қуйидагича тайёрланади: 1) 13,3 г х. ч.кумуш сульфат кристалини (CuSO4 · 5H2O) 400 мл сувда эритилади.
2) 50 г натрий ишқори 400мл сувда эритилади; 3) 15 г ч. ёки ч. д. а. гли-церин 200 мл сувда эритилади. 2чи ва1чи эритмалар аралаштирилади ва шу вақтда 3чиси қуйилади. Реактив турғун.
Синама қуйидаги тартибда ўтказилади: 3-4 мл реактивга 8-12 томчи сийдик ҳаворанг пайдо бўлгунча қўшилади. Сўнг аралаштирилади ва спирт ёки газ плиткаси алангаси устида юқори қисми қайнагунча қиздирилади. Пробирканинг пастки қисми контрол қилинади.Сийдикда глюкоза бўлганда сийдикни оч ҳаворангдан сариқ рангга аниқ ўтиши кузатилади.
Гайнес синамасида сийдик катта миқдорда суюлтирилганда (8–12томчи сийдик ва 3–4 мл реактив) сийдикни бошқа редуцирланган моддалар (сийдик кислота, индикан, креатин, ўт пигментлари),шунингдек баъзи дори моддалари (ацетилсалицил кислота, кофеин, ПАСК) таъсирида қайтарилиши кучсиз ифодаланади.Редукцион синамаларни тўғри баҳолашда сийдикда оқсилнинг кўп бўлиши халақит беради, шу сабабли уни йўқотиш учун бир неча томчи уксус кислота билан нордонлаштириб, қайнатиб, филтирлаш мақсадга мувофиқ .

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling