Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet33/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Миқдорий синамалар
Брандберг — Робертс — Стольников синамаси
Усул асосида азот кислотаси билан ўтказиладиган сифатий синама ётади. Синамани ўтказиш кетма-кетлиги юқорида келтирилган. 2- 3- минутда, қаватланганидан кейин, иккита суюқликлар чегарасида ингичка халқанинг пайдо бўлиши пешобда 0,033 г/л оқсил (пешобдаги оқсил концентрациясини, промилле, яъни грамм литрга белгилаш мумкин) борлигидан далолат беради. Агар оқсил 2 мин дан олдинроқ пайдо бўлса, сийдикни сув билан аралаштириш керак.
Пешобнинг , азот кислотасига қаватланганда халқа 2–3- минутда пайдо бўладиган эритмаси танланади. Суюлтириш даражаси халқанинг кенглиги ва компактлилигига, хамда юзага келиш вақтига боғлиқ. Оқсил концентрацияси пешобни суюлтирилиш даражасини 0,033 г/л га қўпайтириб топилади.
Робертс — Стольников усулида суюлтириш қатор камчиликларга эга: носубъектив, қийин, оқсил концентрациясини тўғри аниқлаш эхтимоли, пешоб суюлтирилган сайин камайиб боради. Энг қулай ва аниқ усуллар нофелометрик ва биуретли усуллар хисобланади.
Нофелометрик усул
Оқсилни сульфосалицил кислота билан лойқаланиш пайдо бўлишига асосланган, лойқаланиш интенсивлиги оқсил концентрациясига пропорционал.
Градуирланган пробиркага 1,25 мл профильтланган пешоб ва 5 мл бўлгунча 3% ли сульфосалицил кислотаси солинади, яхшилаб аралаштирилади. 5 мин дан кейин экстинкцияни 590–650 нм тўлқин узунлигида (сабзиранг ёки қизил ёруғфильтр), контролга қарши кюветда 0,5 см қалинликда, ФЭК-М да ўлчанади (ёки бошқа фотометрда). Назорат учун 1,25 мл профильтрланган пешобдан (худди ўша) олинади, 5 мл бўлгунча натрий хлориднинг изотоник эритмасидан қуйилади. Олдиндан, оқсил концентрациясига қараб, экстинкция катталигига боғлиқ, калибровка эгрилиги тузилади. Оқсилнинг турли концентрацияларини тайёрлаш учун, альбуминнинг стандарт эритмасидан фойдаланилади (одам ёкибўқа зардоби). Ишчи жадвал тўлдирилади.
Биуретли усул
Оқсилни мис сулфати ва ўткир ишқор билан, сиёхранг биуретли комплекс хосил қилишига асосланган, бўялиш интенсивлиги, оқсил миқдорига тўғри пропорционал.
Оқсил чўкиши учун 2 мл пешобга, 2 мл учхлоруксус кислотаси қўшилади ва центрифугаланади. Чўкма устидаги суюқлик тўкиб юборилади. Чўкмага (оқсилга) 4 мл 3% ли NaOH эритмаси ва 0,1 мл 20% мис сульфат эритмаси қўшилади, аралаштирилади ва центрифугаланади. Сиёхранг чўкма усти суюқлигини 540 нм тўлқин узунлигида (яшил ёруғфильтр) , дистиллирланган сувга қарши, 1,0 см қалинликдаги кюветда фотометрланади. Оқсил концентрациясини тажриба усулида олинган жадвал ёрдамида хисобланилади (калибровка эгрилиги юқоридаги усулдагидек тузилади).
Ортостатик синама
Ортостатик протеинурияга шубха қилинганда ва нефроптозда қўлланилади.
Сийдик пуфаги тўлиқ бўшатилганидан сўнг, текширилувчи 2 соат давомида горизонтал холатни сақлайди. Сўнгра ўрнидан турмасдан, сийдикнинг биринчи (назорат) порциясини топширади. Кейинги 2 соат давомида текширилувчи, максимал бел лордозини сақлаган холда( бел ортида таёқ ушлаб туради) тинмасдан юради, сўнгра сийдикнинг иккинчи порциясини топширади. Иккала порцияларда хам, оқсил концентрацияси ва оқсилнинг граммлардаги таркиби, нефроптозда эса 1 мл даги эритроцитлар миқдори аниқланилади.
Ортостатик протеинурияда иккинчи порцияда протеинурия ёки оқсилнинг граммлардаги таркибини 2-3 мартта ортганлиги аниқланилади. Гематурия, кўп холларда иккинчи порцияда нефроптозга характерли бўлган, протеинурия билан бирга кузатилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling