Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К
Download 1.56 Mb.
|
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баъзи дори препаратларини қабул қилганда пешоб рангининг ўзгариши
- Кимёвий текшириш Пешоб реакцияси нейтрал ёки кучсиз кислотали (рН 5,0–7,0) Пешобнинг нордон рекцияси кузатилади (рН
- Пешобнинг ишқорий реакцяси кузатилади (рН > 7,0)
Пешоб рангини аниқлаш
Пешоб ранги ўтувчан ёруғликда, цилиндрни кўзгача кўтариб аниқланилади. Турли патологик холатларда пешоб рангининг ўзгариши
Баъзи дори препаратларини қабул қилганда пешоб рангининг ўзгариши
Тиниқлиги Нормал пешоб тиниқ бўлиши керак. Хиралашишига тузлар, хужайра элементлари, шиллиқ, ёғ, бактериялар сабаб бўлиши мумкин. Пешобда баъзи бир текширувларни ўтказиш учун ( масалан, оқсил, глюкозани текшириш), хиралигини йўқотиш керак. Пешоб хиди Пешоб кескин бўлмаган, специфик хидга эга. Пешобга бактериялар хавода (туриб қолганда) ва сийдик йўлларида ўтириб қолса (оғир циститлар, емирилаётган ўсмалар) аммиакли хид пайдо бўлади. Пешобда кетон таналари бўлса ўзига хос хидни олади (мевали), чираётган олмаларнинг хидини эслатади. Кимёвий текшириш Пешоб реакцияси нейтрал ёки кучсиз кислотали (рН 5,0–7,0) Пешобнинг нордон рекцияси кузатилади (рН < 5,0): физиологик холатларда (кўп гўштли махсулот истеъмол қилганда); респиратор ва метаболик ацидозда (диабетик кома, юрак етишмовчилиги, ЎБЕ); ўткир нефритда; подаграда; Буйрак силида; гипокалиемияда (ионли мувозанатни сақлаш учун, Н+ ионларининг секрецияси ортади); аскорбин кислотаси, кортикотропин, аммоний хлорид таъсирида Пешобнинг ишқорий реакцяси кузатилади (рН > 7,0): сабзавотли диетада; метаболик ва респиратор алкалозда (,кўп нордон қусгандан кейин, ошқозон шираси кислоталиги ортганда, шишилар сўрилаётган вақтда); сийдик йўлларидаги фаол яллиғланиш жараёнлари; гиперкалиемияда; сурункали буйрак етишмовчилигида; натрий цитрат, бикарбонатлар, адреналин, альдостерон таъсирида. Пешоб реакциясининг килотали ёки ишқорий томонга турғун силши ёмон оқибатли патогенетик фактор хисобланади. Пешобни кимёвий, микроскопик ва бактериологик текширганда ва беморга диуретиклар ва антибактериал препаратлар тайинланганда пешоб реакциясини инобатга олиш зарур. Пешоб реакцияси (рН) организмда катаболик жараёнлар вақтида хосил бўладиган, органик ва ноорганик кислоталар диссоциацияси натижасида юзага келадиган эркин водород ионлари Н+ миқдорига боғлиқ. Н+ ионлари буйрак каналининг дистал қисми орқали чиқарилади, у ерда асосан буфер асослар билан боғланади ва оз қисми сийдик орқали эркин холда ажралади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling