Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш концентрацияси - маблағлар, предметлар ва меҳнат ресурсларининг йирик ишлаб чиқариш бўғинларида бир нуқтага жамланиш жараёни.
Кооперациялаштириш – бу маълум бир маҳсулотларни биргаликда тайёрлардиган корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқалари.
Комбинациялаштириш – бу битта корхона доирасида турли ишлаб чиқаришларни технологик ва ташкилий бирлаштиришга асосланган ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли.
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш - меҳнатни ижтимоий жиҳатдан ажратиш ва уни оқилона ташкил этишнинг шаклларидан бири.
Диверсификация - ишлаб чиқарилиши фирманинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган маҳсулотларнинг янги турлари бозорида ушбу фирма фаолият сфералари сонини кенгайтиришга йўналтирилган маркетинг стратегияси тури.
Do'stlaringiz bilan baham: |