ТҚТИ-синдроми профилактикаси:
|
ТҚТИ-синдромни юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида
аниқлаб йўқотиш, асосий касалликни тўғри даволаш, хирур
гик аралашувларни иложи борича камроқ травматизация билан ўтка
зиш, бошланаётган шок ва микроциркуляция бузилишлари билан курашиш.
ТҚТИ ни асосий юзага келтирувчи сабаб, йирингли – деструк
тив жараёнларни даволашда, антибиотиклар ва бошқа антибактер
иал препаратлар билан бирга, қоннинг реалогик хусусиятларни яхшилов
чи протеаз ингибиторлари ва антитромботик препаратларни қўллаш.
|
|
|
Пешоб клиник тахлили
Пешоб (urina) — таркибида организмдаги моддалар алмашинувининг охирги махсулотларини ажратувчи, биологик суюқлик. Пешоб буйрак коптокчаларида қон плазмасининг фильтрациясидан ва плазмадаги кўплаб эриган моддаларнинг, каналчаларда сувнинг қайта қўрилишидан хосил бўлади.
Пешоб хосил бўлиш механизми
I босқич — қон плазмасининг нефроннинг капилляр коптокчаларида сўрилиши ва утрафильтрат хосил бўлиши.
II босқич — нефрон каналларида сув, ионлар, глюкоза ва бошқа моддалар реабсорбцияси, сийдик кислота, Н+-ионлари ва х.к секрецияси.
Пешобни текшириш шифокорга ташхис қўйиш ва касаллик кечишини кузатиш учун керак. Буйрак ва сийдик йўлларида кечувчи турли хил патологик жараёнлар сийдик хоссаларида намоён бўлади. Бундан ташқари, организм жарохатланганда, алмашинувнинг турли қолдиқ мвхсулотлари қонга тушади, буйраклар билан ажралиб, пешоб орқали чиқарилади. Уларнинг аниқланилиши мухим диагностик ахамиятга эга.
Пешобни текшириш физик хусусиятлари, кимёвий таркибини аниқлаш ва пешоб чўкмасини микроскопик ўрганишдан иборат.
Текшириш учун ташқи жинсий аъзолари тозалангандан сўнг, эрталабки (концентрацияланган) пешобнинг хамма порцияси олинади. Пешоб тоза, ёғсизлантирилган, қуруқ идишга йиғилади, совуқ жойда сақланиши керак. Микроскопик текширув, сийдик олинганидан кейин 2 соат ичила ўтказилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |