Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet42/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Лейкоцитлар
Эркакларда — 0–3 кўрув майдонида, аёлларда — 0–6 кўрув майдонида бўлади.
Лейкоцитлар — катта бўлмаган ялтироқ думалоқ шаклдаги ҳужайралар, эритроцитлардан 1,5– 2 марта каттароқ, уларнингядроси кўпинча кўринмайди.
Лейкоцитурия (leucocyturia) — сийдикда лейкоцитлар миқдорини ошиши — сийдик йўллари ва буйракларнинг яллиғланиш жараёнларидан дарак беради:

  • нефритлар (пиелонефрит, интерстициал нефрит, югуригли нефрит);

  • ўткир ва сурункали гломерулонефритлар (лимфоцитурия);

  • уретритлар, простатитлар, циститлар, пиелитлар;

  • нефрозлар, нефросклерозлар;

  • буйрак туберкулези;

  • иситмалаш, интенсив физик зўриқишлар;

  • токсик таьсирлар ва дори моддалар (антибиотиклар:

пенициллинлар, аминогликозидлар; темир препаратлари; НПВС; рентгенконтраст моддалар). Агар кўрув майдонида лейкоцитлар миқдори 60ошса пиурия (pyuria)хақида гапирилади.
Соғлом одам сийдигида лейкоцитлар асосан нейтрофиллар ҳисобига бўлади. Бир қанча патологик ҳолатларда лейкоцитларнинг ташқи кўриниши ўзгариши мумкин. Нефротик синдромда уни ўлчами кичиклашади, пардаси қалинлашади
Пиелонефритда лейкоцитлар ҳажми катталашади (баьзан 2–3 марта), рангпар, ингичкалашган,пардаси ғадир-будир бўлади. Циститда лейкоцитлар деформацияланади, контурлари ва донадорлиги ноаниқ.Эозинофилли гранулоцитлар сийдикда сурункали пиелонефритда, махсус (туберкулезли) ва номахсус характерда,яна аллергик пиелонефрит ва пиелоциститда учрайди.
Лимфоцитлар эритроцитлардан ўлчами бўйича бир қанча каттароқ, рангсиз, нурсиз,унинг цитоплазмаси нативда мураккаблиги аниқланади. буйракни лейкозли инфильтрацияси натижасида, лимфоцитлар сийдикда лимфолейкозни охирги босқичида, яна буйрак касалликларида, қайсики этиологияси иммун омиллар билан боғлиқ (гломерулонефрит) да аниқланиши мумкин.
Лейкоцитурия манбаини аниқлаш ва дифференциал диагноз учун 3-стаканли Томпсон синамаси қўлланилади.
Биринчи стаканда сийдикнинг дастлабки порцияси, иккинчисида сийдикнинг асосий порцияси ажралади, сийдик пуфаги бутунлай бўшатилмайди.
Простатанинг массажидан кейин 3- стаканга сийдик қолдиғи йиғилади. Биринчи порцияда лейкоцитлар кўп бўлиши уретрит ҳақида, учинчисида простатит ғақида гапириш мумкин.
Барча стаканларда лейкоцитлар миқдорининг бир хил бўлиши буйрак ёки сийдик пуфаги яллиғланиш жараёни жойлашганлаигидан далолат беради. Сийдикда асосий реакциянинг ҳужайра структураси тез бузилади, шунинг учун лейкоцитурия даражалари ҳақида гапириш қийин.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling