Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet40/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Аниқлаш усуллари
Сифат синамалари
Уробилиноген таначаларини сийдикда аниқлашда Нейбауэр синамасидан фойдаланилади, уробилин таначасини аниқлаш учун Флоранс синамасидан, Богомолов ва бошқа синамалардан фойдаланилади.
Богомолов синамаси (мис сульфат билан)
10–15 мл фильтрланмаган сийдикка 2–3 мл мис сульфат эритмаси қуйилади, (23 г CuSO4 · 5H2O 100 мл дис-тилланган сувда суюлтирилади).
Агар хира бўлса концентрланган сулфат кислота очлашгунча қўшилади.5 мин дан кейин 2–3 мл хлороформ қуйилади ва секин аралаштириб, пробирка чайқатилади. Агар уробилин концентрацияси сийдикда юқори бўлса , у ҳолда хлороформ, экстрагируя уробилин, тубида чўкади ва пушти ранга бўялади
Флоранс синамаси (водород хлорид кислота билан )
8- 10 томчи олтингугурт кислотаси аралаштирилган 8–10 мл сийдикка 2- 3мл диетилэфир қуйилади ва аралаштирилади. Уни тўйинган хлорид кислота эритмаси устига тушурилади. Сийдикда уробилин таначалари бўлса, суюқликлар орасида пушти ҳалқа ҳосил бўладти.
Бу синама жуда сезгир бўлиб сийдикда уробилин нормада бўлганда ҳам мусбат натижа беарди
Нейбауэра синамаси(реакция диметиламинобензальдегид билан реакцияси) Синамани ўтказиш учун Эрлих реактиви тайёрланади (2 г паради-метиламинобензальдегид 100 мл 20% хлорид кислота эритмасида эритилади).
3–4 мл сийдикка 3–4 томчи Эрлих реактиви қўшилади (1 мл сийдикка 1томчи). Биринчи 30 сек суюқликни қизил рангга бўялиши сийдикда уробилиноген миқдорини ошганлигидан дарак беради, агар 30 секунд тугаши билан бўялса сийдикд нормада, 30секунддан кейин ранги ўзгармаса уробилиноген нормада ёки сийдикда умуман йўқлигини айтиш мумкин.
Билирубин ва гемоглобин уробилин таначаларини аниқлашга тўсқинлик қилади, шунинг учун уларни тахминан йўқотиш керак: бунинг учун 10-12мл сийдикка 5-6 мл барий хлорид эритмаси қўшилади. Аралашма фильтрланади, кейин фильтрат билрубин тўлиқ чўкканлигига текширилади ва агар биринчисида чўкиш тўлиқ бўлмаган бўлса муолажа яна қайтарилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling