Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet39/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Аниқлаш усуллари
Сифат синамалари
Билирубиннинг кўпчилик сифат синамалари асосида уни оксидловчилар таъсирида (йод, азот кислотаси)яшил биливердинга айланиши ётади.
Розин синамаси
Қулай ва оддийлиги учун кенг қўлланилади.
Люгол эритмаси (1 г йод, 2 г калий йодид ва 300 мл дистилланган сув) ёки 1% йоднинг спиртли эритмаси билан олиб борилади. Пробиркага 2-3 мл сийдик қуйилади, кўрсатилган реактивлардан бири секин томизилади. Билирубин бўлганда икки суюқлик орасида яшил ҳалқа қосил бўлади. Розин синамаси гематурияда, антипиринлар билан даволанганда ишончли эмас.
Фуше синамаси
Энг сезгир усуллиги учун шубҳа бўлганда қўлланилади. 10 мл сийдикка 5 мл 15% барий хлорид қўшилади. Аралаштирилади, филтрланади. Фильтр воронкадан чиқарилиб, Петри косачасига текисланади, унга 2 томчи Фуше реактиви (25 г учхлорсирка кислота, 100 мл дистилланган сув , 10 мл 10% FeCl3 эритмаси ёки 1 г FeCl3) сурилади. Мусбат натижа бўлганда фильтр қоғозда яшил доғ пайдо бўлади.Махсус таблеткалар билан қилинадиган қатор” қуруқ” синамалар (сифат ва яриммиқдор («икто-тест»))бор.
Уробилиноген (уробилин) таначалари
Умумий қабул қилинган методлар бўйича аниқланмайди (6 мг/сутдан кам).Уробилиноген таначалари билирубин ҳосиласи ҳисобланади.Уробилиноген (мезобилирубиноген,
і-уробилиноген, уробилиноген ІХа) ва стеркобилиногендан иборат.
Уробилинурия (urobilinuria) — сийдик билан уробилиноген (уробилин) таначалари ажралиши ошиши.
Уробилинурия учрайди:

  • жигарнинг паренхиматоз шикастларида (гепатит, цирроз );

  • гемолитик анемия;

  • ичак касалликлари (энтерит, колит, ичак тутилиши)

  • қўрғошин билан заҳарланганда.

Уробилин таначалари механик сариқликда сийдикда бўлмайди. Ичакнинг юқори (ингичка ва йўғон ичакнинг бошланғич) қисмларида ичак бактериялари таъсирида уробилиноген боғланган билирубиндан ҳосил бўлади. Уробилиноген қисми ичак девори орқали сўрилиб қон билан портал системадан жигарга ўтади, умумий қон оқимида тўлиқ парчаланади, натижада сийдикка тушиайди.
Сўрилмаган уробилиноген ичак бактериялари таъсирида стеркобилиногенга айланади. стеркобили-ногеннинг оз қисми сўрилиб.портал вена орқали жигарга боради, уробилиногенга парчаланади. Стеркобилиноген қисми геморроидал веналар орқали сўрилиб,буйракдан сийдикда ажралади.
Кўпроқ қисми йўғон ичак пастки қисмларида стеркобилинга айланиб,ахлатга нормал ранг бериб, у билан ажралад

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling