Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К
Download 1.56 Mb.
|
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миоглобинни аниқлаш
Гемосидеринга сифатий реакция
15 мл пешоб центрифугаланади. Хосил бўлган чўкмага, бир неча томчи 5% ли водородхлорид килотаси ва 2–5% ли ферроцианида калий эритмаси аралаштирилади (сариқ қон тузлари). Буюм ойнасида юпқа суртмалар тайёрланилади ва микроскоп остида кўрилади. 2–5 мин дан кейин гемосидерин эпителийларда, камроқ хужайрадан ташқарида жойлашган кўк-яшил гранулалар кўринишида аниқланилади. Миоглобинни аниқлаш Миоглобинурияни рабдомиолиз янада оғирлаштиради (травматик, ишемик, токсик, генетик). Миоглобин — пастмолекуляр оқсил бўлиб, гломеруляр фильтрда ушлаб қолинмайди. Юқори миоглобинурия, буйрак каналчалари функциясини бузиб, ўткир буйрак етишмивчилигини келтириб чиқаради. Миоглобинурияда аммоний сульфатли синама манфий натижа беради: реактив қўшилганидан кейин хам, пешобнинг қизил жигарранг ранги сақланиб қолади. Гемоглобинурияни миоглобинуриядан аратиб берадиган, ишончлироқ диагностик усул, пешобдаги гемоглобин ва миоглобин концентрациясини аниқлаб берадиган, пешоб оқсилларининг қоғоздаги электрофорези ва агар гелидаги иммуноэлектрофорези хисобланилади. Қоғоздаги ва полиакриламид гелидаги электрофорез усуллари, гель-хроматография, иммуноэлектрофорез пешоб оқсилини сифатий таркибини молекуляр масса, иммунохимик хусиятлари ва қутбланишига қараб аниқлаш учун қўлланилади. Глюкоза Умумий қабул қилинган усулларда аниқланмайди 0,03–0,15 г/л (0,16–0,83 ммоль/л ёки 0,02 %дан кўп эмас) Глюкозурия (glucosuria) —сийдикда глюкоза пайдо бўлиши: Физиологик (овқат маҳсулотлари билан глюкозанинг кўп кириши , эмоционал зўриқишдан кейин); Буйракдан ташқари (сахарный диабет,жигар цирроз, панкреатит, рак,ошқозон ости бези , тиреотоксикоз, Иценко — Кушинга синдром, феохромоцитома, бош мия травмалари , инсульт, углерод оксид, морфин, хлороформдан заҳарланиш); Ренал (сурункали нефритлар, нефрозлар, амилоидоз, ўткир буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, фосфор ва баъзи дори препаратларидан заҳарланиш). Глюкозурияни тўғри баҳолаш учун сийдикни текшириш зарур, суткалик сийдик йиғилади ва сийдик билан йўқотилган суткалик қанд миқдори ҳисобланади. Буйракнинг нормал функционал ҳолатида фақат қонда қанд концентрацияси ошганда, гипергликемияда глюкозурия кузатилади. Глюкозанинг қондаги концентрацияси юқори бўлиб глюкозурия кузатилганда (7,8–8 ммоль/л)бўйрак глюкоза бўсағаси деб номланади Глюкозанинг қондаги концентрацияси одатда 4,6–6,6 ммоль/л (0,8–1,2 г/л)дан ошмайди. Камдан кам ҳолларда қонда қанд концентрацияси нормал бўлганда буйрак каналларида глюкозанинг реабсорбсияси бузилиши билан боғлиқ буйрак (ренал) глюкозурияси кузатилади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling