Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet32/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Текширув усуллари
Пешоб оқсилга текширилаётганда, тиниқ бўлиши шарт.
Сифатий синамалар
Сульфосалицил кислотли синама
Иккита пробиркага 3–4 мл дан профильтрланган пешоб қуйилади. Тажриба пробиркасига 6–8 томчи 20% сульфосалицил кислотаси томизилади. Иккинчи пробирка назорат пробиркаси хисобланади. Қора фонда назорат пробиркаси, тажриба пробиркаси билан таққосланади. Агар оқсил бўлса, пешобда опалесцирловчи лойқалик юзага келади. Натижа қуйидагича бахоланади: реакция кучсиз мусбат (+), мусбат (++), кескин мусбат (+++).
Синама юқори сезгирликка эга. Қуруқ синамадан хам фойдаланиш мумкин, бунда бир неча миллилитр пешобга бир нечта сульфосалицил кислота кристалларидан ёки олдиндан шу кислота эритмаси билан хўлланган фильтрли қоғоз солинади .
Ёлғонмусбат натижалар йод препаратлари, сульфаниламид препаратлар, пенициллинни катта дозаларини қабул қилинганлиги билан ва пешобда сийдик кислота концентрацияси қорилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Азот кислотали билан синама ( Геллер синамаси)
Пробиркага 1–2 мл 50% ли азот кислота эритмасидан, устига шу миқдорда пешоб солинади. Оқсил бўладиган бўлса, иккита суюқликлар орасида оқ халқа хосил бўлади. Баъзан, суюқликлар орасидаги чегарадан сал юқорироқда, қизил-сиёхранг халқа хосил бўлади, бу уратлар борлигидан далолат беради. Урат халқаси, оқсил халқасидан фарқли озгина қизитилганда эриб кетади.
Bright синамаси қайнатиш ва протеинурияга скрининг-тестлар билан (қуруқ колориметрик синамалар) хеч қандай реактивлар талаб қилмайди.
Оқсил тутган пешоб қайнатилганда, у денатурацияга учрайди ва 6%ли уксус кислотасида эримайдиган (фосфат тузларидан фарқли), булутсимон чўкма ёки ёстиқчилар хосил қилади. Скрининг-тестлар оқсилнинг (альбумин) индикатор ва буфер( одатда бромфенол кўки билан) белгиланган, қоғоз рангини ўзгартиришига асосланган. Индикатор қоғознинг бўялиш интенсивлиги (Альбуфан, Альбутест; Labstix, Combur-test — Германия) ва оқсил миқдори ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик, протеинурия даражасини аниқлашга ёрдам беради. Бироқ, хозирги кунда қўлланиладиган скрининг-тестлар бир қатор камчиликларга эга. Масалан бромфенол кўки Бенс-Джонс оқсилини аниқлай олмайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling