Бенс-Джонс уропротеинларини аниқлаш
Бенс-Джонс оқсиллари — термолабил пастмолекуляр парапротеинлар бўлиб, (нисбий молекуляр массаси 20 000–45 000), аниқланилиши миелом касаллиги ва Вальденстрем макроглобулинемиясига шубха туғдиради.
Улар енгил иммуноглобулинларнинг L-занжири хисобланади. L-занжир молекуляр массаси кичик бўлганлиги сабабли, қонлан зарарланмаган буйрак филтри орқали пешобга осон ўтади ва пешобда термопреципитация реакцияси ёрдамида аниқланилиши мумкин. Текширувни сульфосалицил кислота билан мусбат натижа олингандагина ўтказиш, мақсадга мувофиқ.
Текширув қуйидагича ўтказилади:
10 мл пешобга 3–4 томчи 10% ли уксус кислота эритмаси ва 2 мл натрий хлориднинг тўйинтирилган эритмаси қўшилади. Асталик билан сув хаммомида иситилади ва секи-аста температура кўтарилиб борилади.Агар пешобда Бенс-Джонс оқсиллари бўлса, 45–60 °С температурада диффуз лойқаланиш пайдо бўлади ёки қаттиқ ок чўкма ажралади. Қизитиш давом эттирилиб қайнатишгача олиб борилса, чўкма эриб кетади, совутилганда эса қайтадан пайдо бўлади.
Бу усулнинг сезгирлиги жуда хам паст ва электрофорез ва иммуноэлектрофорез усуллари билан қайтадан текширилиши керак.
Пешобда гемоглобинни аниқлаш
Массив томир ичи гемолизида (инфекцион, иммун, генетик) свободный гемоглобин қондан пешобга ўтиб, буйраклар билан фильтрланади. Массив гемоглобинурия каналчаларни жарохатлаб, ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Гемоглобинга сифат реакция (аммоний сульфат билан синама).
5 мл сийдиккни 2,8 г кристаллик аммоний сульфат билан аралаштирилади ва фильтрланади. Фильтрациядан кейин пешоб рангининг нормаллашуви гемоглобинуриядан далолат беради, чунки гемоглобин, миоглобиндан фарқли аммоний сульфат билан чўкмага тушади.
Аммоний сульфатли синама етарли даражада сезгир эмас, ёлғонманфий натижалар бериши мумкин.
Гемоглобинуриянинг энг асосий белгиси, пешобда гемосидеринни топилиши хисобланади. Гемосидеринурия гемоглобинни бирламчи сийдик орқали, буйрак эпителий хужайраларидан реабсорбцияси ва унинг парчаланиши билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |