Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet29/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Гиперстенурия (hypersthenuria) — нисбий зичлик 1,026 дан ортиши (сийдик осмотик концентрацияси 910 мосм/л дан юқори, кўпинча 1200 мосм/л гача ортган) қуймдаги холатларда кузатилади:

  • шишлар кўпайиши (ўткир гломерулонефрит, юрак етишмовчилигида димланган буйрак ва х.к);

  • нефротик синдромда (пешобда оқсил миқдори ортиши хисобига — 0,33 г/л оқсил, пешоб нисьий зичлигини 0,001 га оширади);

  • қандли диабетда (қандли диабетнинг массив глюкозурия билан яққол намоён бўлишида нисбий зичлик 1,040–1,050га тенг бўлиши мумкин);

  • маннитол ёки декстран, рентгенконтраст моддалар юборилганда;

  • хомиладорлар токсикозида.

Гипостенурия (hyposthenuria) –нисбий зичлик 1,018 дан кам:

Изостенурия (isosthenuria) — пешоб ва қон плазмаси осмотик босими тенг бўлган холат (нисбий зичлик 1,010–1,011, пешоб осмотик концентрацияси 280–320 мосм/лдан ошмайди), — буйраклар концентрацион функцияси бутунлай йўқолганидан далолат беради.
Сийдикнинг нисбий зичлигини аниқлаш
Сийдик нисбий зичлиги урометр ёрдамида ўлчанади (1,000 - 1,050 шкалали ареометр;):

  • сийдик 50 ёки 100 мл ингичка пробиркага қуйилади, кўпик хосил бўлмаслиги керак (кўпик хосил бўлса, филтрланган қоғоз ёрдамида олиб ташланади);

  • цилиндрга асталик билан урометр туширилади ва тебранишдан тўхтаганидан сўнг, пастки мениск бўйича нисбий зичлик аниқланилади (урометр цилиндрда эркин сузиши ва деворига тегмаслиги керак).

Пешоб ранги
Нормада пешоб ранги унинг концентрациясига боғлиқ ва оч-сариқдан янтар-сариққача тебраниб туради. Нормал пешобнинг бўялиши унинг таркибидаги урохром А ва В, уробилиноидлар, уроэтрин ва бошқа қон пигментларидан хосил бўлувчи моддаларга боғлиқ.
Пешоб ранги баъзи дори препаратлари ва озиқ-овқат махсулотлари (қизича, сабзи ва х.к.) қабул қилганда хам ўзгариши мумкин.
Баъзан пешоб ранги нормал бўлсада, чўкмалар таркибидаги тузлар, шаклли элементлар, шиллиққа қараб турли хил рангга бўялиши мумкин.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling