Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К
Download 1.56 Mb.
|
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олигурия (oliguria)
- Анурия (anuria)
Пешобнинг физик хусусиятлари
Миқдори Оддий, аралаш овқатланишдаги, катта одамда, пешобнинг суткалик миқдори – суткалик диурез(diuresis) 800 - 1500 мл атрофида тебраниб туради. Суткалик диурезни аниқлаш учун, сутка давомида қабул қилинаётган суюқлик миқдори ва пешоб миқдори таққосланади. Нормада қабул қилинаётган суюқлик хажмидан 60-80%и чиқарилади. Полиурия (polyuria) — суткалик сийдик миқдорининг ортиши (суткада 2000 млдан ортиқ). Физиологик: кўп суюқлик қабул қилиш, нерв қўзғалишлари. Патологияда қуйидаги холатларда кузатилади: шишлар,транссудат,экссудатлар тарқаганда ; сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ); ўткир буйрак етишмовчилиги тузалаётганида (ЎБЕ), ЎБЕ нинг полиурик босқичида; қандсиз диабетда (4–6 л ва ундан кўп), , гипофизнинг каналчалардаги реабсорбцияни рағбатлантирувчи антидиуретик гормони таъсири камаяди. осмотик полиурияда, бирламчи сийдикдаги юқори осмотик босим, каналчаларда сувнинг реабсорбциясига тўсқинлик қилади (қандли диабет, натрий тузлари, аминокислоталар, глюкоза, мочевина, маннитол таъсирида); амилоидоз, саркоидоз, миелом касаллигида (СБЕ га олиб келувчи, нефропатия ривожланганда); баъзи дори препаратлари таъсирида (диуретик, кофеин, ангишвона препаратлари, этанол, ацетилсалицил кислота, литий, гипогликемик препаратлар). Олигурия (oliguria) — пешобнинг суткалик миқдорининг камайиши (суткада 500 мл дан кам). Физиологик: суюқлик режимини чеклаш; иссиқ хавода ёки жисмоний зўриқишда тер орқали суюқлик ажралишининг ортиши. Патологияда олигурия кузатилади: юрак декомпенсациясида; буйракдан ташқари йўллар билан суюқлик йўқотилганда (температур реакцияларда тер билан, профуз ич кетишлар, куйиш, қусиш,қон кетиш); шок, коллапсда; буйраклар шикастланишида: Ўткир нефритда (суткалик диурез 200–300 мл гача камайиши мумкин), нефротик синдром шиш фазасида, ЎБЕ да (гемолитик, токсик буйрак ва х.к); нефротоксик моддалар таъсири (қўрғошин, маргимуш, висмут, этиленгликол). Анурия (anuria) — сийдик ажралишининг бутунлай тўхташи ( суткада 200 мл дан кам): ўткир буйрак етишмовчилигининг эрта, асосий клиник белгиси. Қуйидаги холларда хам кузатилиши мумкин: нефритнинг ўткир шакллари; юрак етишмовчилигининг терминал босқичида; ўткир қон йўқотишда; тўхтамасдан қайд қилиш; сийдик йўлларига тош тиқилганда, сийдик йўллари ўсмалар билан босилганда (бачадон, сийдик пуфаги саратони). Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling