Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet24/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

ТҚТИ-синдром патогенези:
Беморда ТҚТИ-синдром ривожланишига олиб келувчи сабабларнинг, хозирги кунда кўплаб аниқланган. Шунга қарамасдан, ТҚТИ синдромининг асосий ривожланиш сабаби, эндогин омиллар натижасида, қон ивиш тизимининг ва тромбоцитар гемостазнинг фаоллашиши хисобланади.
Бу омилларга биринчи навбатда киради: тўқима тромбопластини, тўқималар ва шаклли элементларнинг емирилиш махсулотлари, шикастланган томир эндотелийси фрагментлари( ички қавати) .
Шу билан бирга ТҚТИ синдром ривожланишида қуйидаги қон ивиш тизимини фаоллаштирадиган экзоген омиллар:
Турли хил бактерия ва вируслар, риккетсиялар, дори препаратлари, қон ўрнини босувчи суюқликлар, қоғоноқ олди сувлари, қон айланишининг чуқур бузилишлари, гипоксия, ацидоз, микроциркуляциянинг бузилиши хам мухим рол ўйнайди.




ТҚТИ-синдром ўткир, авж олувчи, чўзилган ва яширин бўлиши мумкин.
Таснифи:
I босқич - гиперкоагуляция ва тромбоцитлар агрегацияси.
II босқич – ўтиб кетувчи. Бу босқичда ривожланувчи коагулопатия, тромбоцитопения кузатилади.
III босқич – чуқур гипокоагуляция босқичи.
IV босқич - тикланиш.
ТҚТИ-синдром клиникаси асосий касаллик симптомлари,сабаби, шок белгилари, гемостаз бузилишлари, тромбоз, қон кетишлар, гиповолемия ва анемия, аъзолардаги дистрофик ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади. ТҚТИ-синдром қанчалик ўткир бўлса, гиперкоагуляция босқичи шунча қисқа давом этади.
ТҚТИ-синдром диагностикаси:



Ўткир ТҚТИ-синдром диагностикаси шу билан осонроқки, баъзи патологияларда у гемостаз бузилишининг ягона шакли хисобланади. Шок ва терминал схолатларда, сепсиснинг оғир шаклларида, массив травмаларда, куйишда, ўткир томир ичи гемолизида, диссеминирланган томир ичи қон ивиши касалликнинг домий, ажрвлмас хисобланади. Ушбу патологиянинг барча турларида ТҚТИ-синдромни асосий касаллик билан бирга диагностика қилинади ва дарров даволашни ошлашади.
ТҚТИ-синдромнинг бошланғич лаборатор диагностикаси оддий лаборатор ва инструментал усуллар ёрдамида, бемор ётган холатда – қон ивиш вақти, протромбин ва тромбин вақт (хосил бўлаётган лахта сифатини аниқлаш билан бирга), тромбоэластограмма шакллари ва параметрларининг ўзгариши, паракоагуляцион тест кўрсаткичлари, тромбоцитлар миқдори динамикаси хисобланади. Бу бирламчи маълумотлар, янада аниқроқ стандартлашган тестлар – аутокоагуляцион тест, фибриноген деградации махсулотларини аниқлаш билан тўлдирилади. Эрта диагностикаси ва беморни тўғри даволаш учун, антитромбина III, бемор плазмасини гепаринга сезгирлиги ахамиятга эга.
Беморларни лаборатор текшириш гемостаз тизими билан чекланиб қолиши керак эмас. Бошқа қатор кўрсаткичлар: гематокрит ўзгариши, қонда гемоглобин ва эритроцитлар миқдори, артериал ва веноз босим, нафас олиш эффективлиги ва гипоксемия даражаси, кислота-ишқор мувозанати, электролит баланс, диуреза ва сицдик симптомлари, қонда креатинин ва мочевина динамикасини билиш албатта зарур.
ТҚТИ-синдромнинг тўлқинсимон кечиши кўпинча аъзолардаги
деструктив жараёнларда, айниқса патоген микрофлора билан боғлиқ
бўлган (стафилококки, протей, синегнойная палочка) ёки токсик
таъсирлар натижасида. Бу шаклларида ремиссия, беморни ўлимига олиб
келувчи, такрор гемостазнинг ўткир бузилишлари билан алмашиниб
келади.









Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling