Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet20/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Тромбоцитлар вазифалари

  • тромбоцитларадгезия ва агрегацияси хисобига, тезлик билан гемостазни ишга тушириш, бу тромбоцитар тиқинлар хосил бўлишига олиб келади;

  • зарарланган сохага қон келишини камайтирадиган, махаллий вазоконстрикторларни ажратади;

  • ивишнинг гуморал система катализ реакциялари, охирги босқичларда фибрин лахталари хосил бўлиши билан;

  • тўқима репарациясини инициирлаш;

  • махаллий яллиғланиш реакциялари ва иммунитетни бошқариш.

Стимулланмаган тромбоцитлар силлиқ дискоид хужайралар кўринишида( озгина метаболик фаолликка эга) циркуляция қилади. Бундай тромбоцитлар қоннинг бошқа шаклли элементлари ёки эндотелий хужайралари моноқавати билан ўзаро ахамиятли таъсирлашмайди.
Тромбоцитларнинг физиологик фаоллиги, қачон томир эндотелийси шикастланса ва субэндотелиал хужайра ичи матрикси йўқолганда бошланади. Тромбоцитар мембранада қўзғалиш тўлқинлари юзага келади ва катта миқдорда,калта, ипсимон псевдоподий ёки филоподийлар шаклланади. Ушбу жараён натижасида мембрана юзаси сатхи катталашади, бу эса гуморал система катализ реакциялари учун мухим.
Мегакариоцитлар α-гранулаларда ивиш омиллари V, VIII, XIII ва фибриногенни синтезлайди ва деполайди, улар тромбоцитлар фоллашганда микромухитга ажралиб чиқади. Тромбоцитар мембраналар қон ивишининг специфик реакцияларида хам маълум даражада иштирок этади.
Тромбоцитларни хисоблаш усуллари
Тромбоцитларни хисоблашни энг кўп тарқалган усули - Фонио усули (суртма тайёрланиб, Романовский — Гимза усулида бўялади; 1000 эритроцит саналганда учраган, тромбоцитлар миқдори хисобланади) хисобланади.
Тромбоцитларни Горяев камерасида хисоблаш усули хам мавжуд: қон 1% ли аммоний оксалат, ёки 5–7% ли трилона Б (қон ивишини ва қон пластинкалари агглютинациясини олдини олиш мақсадида) эритмаси билан аралаштирилади, камера тўлдирилади ва тромбоцитлар одатдагидек хисобланади. Тромбоцитларни люминесцент микроскоп ёрдамида хисоблаш кам қўлланилади.
Хозирги кунда тромбоцитларни электронно-автоматик хисоблагичларда санаш ишочли усул хисобланади (лабаратор тахлилларни тасдиқлаш учун, периферик қон тахлилини текшириш зарур).

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling