Физиологик регенерация


Download 92.5 Kb.
bet1/4
Sana10.01.2023
Hajmi92.5 Kb.
#1086528
  1   2   3   4
Bog'liq
1403614470 46068


Суяк тўқимасининг репаратив регенерацияси ва синган суякларнинг битиши

Регенерация — қайта тикланиш, яратилиш ёки қайта туғилиш маъноларини англатади.


Суяк тўқимасининг кўпайиши ёки қайта тикланиши остеорегенерация деб аталади.
Остеорегенерация жараёнининг икки тури фарқланади: физиологик регенерация (нормада болаларда суяк тўқимаси массасининг ортиб бориши, суяк ҳужайраларининг доимий янгиланиб туриши) ва репаратив регенерация (суяк тўқимасининг шикастланиш натижасида бутунлиги бузилганда).
Суяк тўқимасининг ривожланиши остеогистогенез деб аталади ва эмбрионал ҳамда постэмбрионал остеогенез турлари ажратилади. Эмбрионал остеогистогенез икки йўл билан: суяк тўқимасининг мезенхимал тўқимадан ҳосил бўлиши (бевосита остеогенез) ва тоғай тўқимасидан (билвосита остеогенез) ҳосил бўлиш билан амалга ошади.
1.Бўлажак суяк тўқимаси ўрнида мезенхимал тўқима жадал ривожлана бошлайди ва остеоген оролчалар юзага келади, яъни мезенхимал ҳужайралар преостеобластларга, улар ўз навбатида остеобластларга айланади. Остеобластлар ривожлана бориб, кўпайиш хусусиятини йўқотади ва етук суяк ҳужайралари — остеоцитларга айланади. Ушбу жараён остеоид фаза деб аталади.
2. Навбатдаги этап — минерализация ва кальцификация фазаси деб юритилади; ишқорий фосфатаза ферментининг кўплаб тўпланиши натижасида остеоид тўқимада минерализация жараёни бошланади.
Суяк тўқимаси фақат таянч вазифасини бажарибгина қолмасдан, модда алмашинувида, асосан минерал алмашувида фаол иштирок этади. Минералларнинг асосий қисми суяк тўқимасида жамланган бўлиб, зарурат туғилганда қонга тушиб, гомеостаз регуляциясида иштирок этади.
Суяк тўқимаси 70% анорганик ва 30% органик қисмдан моддаларда таркиб топган. Бундан ташқари, ҳужайралар ва ҳужайралараро тўқималардан тузилган. Ҳужайралар ва ҳужайралараро тўқималар доимий янгиланиб туради, яъни физиологик регенерация жараёни узлуксиз амалга ошиб туради.
Асосан, 3 хил суяк ҳужайралари ажратилади: 1) остеоцитлар — етук суяк ҳужайралари, асосий ҳужайралар саналиб, минерал алмашинувида қатнашади, уларда центросома (ҳужайра маркази) бўлмайди, шунинг учун митоз кўпайиш хусусиятиларини йўқотган. 2) остеобластлар — суяк усти пардасининг камбаил қаватида кўплаб тўпланган бўлиб, суяк регенерацияда фаол иштирок этади. 3) остеопластлар — кўп ядроли гигант ҳужайралар бўлиб, макрофагларнинг ўзига хос тури ҳисобланади, улар қариган ва оҳакланган тоғай ва суяк тўқималарининг емирилиши ва сўрилишида қатнашади.
Суяк тўқимасининг қайта тикланиши мураккаб биологик жараён бўлиб, травмадан кейин дарҳол бошланади. Аммо регенерация жараёни шу кунгача охиригача тўлиқ ўрганилмаган. (Қадимги одамлар ҳам суяк бўлаклари янги суяк тўқимаси ҳосил бўлиши туфайли боғланишини ва бу учун суяк бўлаклари харакатсиз ҳолатда туришини билишган) бўлиб, бу соҳада илмий ишлар давом этмоқда.
Репаратив регенерация жараёнини бошлаб берувчи асосий сабаб травма, яъни суяк тўқимаси бутунлигининг бузилиши саналади.
Травма натижасида шикастланган томирлардан чиққан қон ва травматик шиш суюқлиги суяк бўлаклари атрофида экстрафаза ҳосил қилади; экстрафаза ивийди. 2-кундан бошлаб унинг таркибига тезлик билан кўпая бошлаган ва майда томирларга бой бўлган мезенхимал тўқималар ўсиб кира бошлайди. Мезенхимал тўқиманинг ҳосил бўлиши суяк синган соҳада юзага келадиган тўқималар парчаланиши маҳсулотлари — некрогармонлар таъсирида жадаллашади.
Суяк бўлаклари атрофидаги экстравазатнинг реорганизацияси ва бир вақтда сўрилиб бориши 5-7 кунда тугалланади. Жароҳатдан кейинги 5-12 кунда, экстравазатнинг реорганизацияси туфайли суяк бўлаклари атрофида юмшоқ қўшувчи тўқима юзага келади. У суяк бўлакларини бир-бири билан боғлайди ва бирламчи суяк қадоғи деб юритилади, қайсиким кейинчалик примитив ғовак суяк тўқимасига, ва охирида етук суякка айланади.
Суяк синган соҳадаги мезенхимал тўқиманинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у нормал шароит яратилганда суяк ҳосил қилувчи остеоген тўқимага айланади.
Остеорегенерация манбалари: периост, эндост, суяк қуймичи, томирлар эктопияси ва параоссал тўқималар ҳисобланади. Улар остеоген ёки остеобластик тўқимага айланиш хусусиятларига эгадир. Диффенциялашмаган ва тўлиқ эгилмаган мезонхимал тўқималарнинг остеоген тўқимага айланиши суяк бўлаклари таъсирида фаоллашади. Репаратив регенерация жараёнини ўрганишда қуйидаги биологик жараёнларни эътиборга олиш зарур:
1. Репаратив остеорегенерация жараёнининг асоси физиологик остеогенез ҳисобланади.
2. Патологик жараёнлар ва репаратив остеогенез физиологик остеогенез қонуниятлари асосида кечади.
3. Суяк тўқимасининг тикланишида тўқималарга хос бўлган остеогенез ва физиологик шакл ҳосил қилишга генетик интилиш юзага келади.
4. Физиологик остеогенезга салбий таъсир қилувчи ташқи негатив омиллар репаратив регенерацияни издан чиқариши мумкин.

Суяк регенерациясига таъсир қилувчи ижобий омиллар:


1. Тўқималарнинг пассив ҳолатдан регенерациянинг актив ҳолатига ўтиши.
2. Маҳаллий қон қуйилиши.
3. Суяк усти пардасининг бўйига йиртилиши ва периостал-кортикал ажралиши.
4. Суяк бўлаклари тўғри репозиция қилинганда мушакларнинг қисқариши туфайли юзага келувчи физиологик компрессия.
5. Суяк бўлакларига аутотрансплантатларнинг таъсири.
6. Ингичка некробиотик зонанинг ҳосил бўлиши.
7. Некрогармонлар ва гистамин.
8. Қон айланишининг тез тикланиши ва лимфостазнинг бартараф этилиши.
9. Бузилган метаболизмнинг тикланиши.
10. Суяк бўлакларининг ҳаракатсизлиги.
11. Беморнинг ёш бўлиши.

Download 92.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling