Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet17/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Моноцитлар (monocytus)
Норма: 3–11 % (0,090–0,600 х 109/л)
Моноцитлар — нотўғри шаклдаги ядрога эга, энг йирик хужайралар (диаметри 20 мкм га яқин). Бошқа лейкоцитлар билан таққослаганда моноцитлар цитоплазмаси, кулранг-хаворанг бўлиб, катта жойни эгаллайди; ядро атрофида думалоқ ёруғлик йўқ.
Қонда моноцитлар қисқа вақт бўлади, кейин тўқималарга ўтади ва макрофагларга трансфорацияланади, катта миқдордаги лизосомалар, фагосома, фаголизосомалари пайдио бўлади. Мононуклеар фагоцитларнинг вазифаси — организмнинг турли химоя реакцияларида иштирок этиш, (қисман гуморал ва хужайра иммунитетида хам) қон хосил бўлишига таъсир этувчи, турли омиллар ишлаб чиқариш. Таркибида юқори миқдорда липаза сақлагани учун, моноцит макрофаглар липид қобиқли микроорганизмларга фаол таъсир қилади.
Моноцитоз — моноцитлар сонининг ортиши — иммун жараёнлар ривожланиш кўрсаткичи бўлиб хисобланади, фақат абсолют моноцитозда (нейтропения хисобига эмас).
Қуйидаги холатдарда кузатилади:

  • қатор инфекцион касалликларда (сепсис, туберкулез, малярия, сифилис, инфекцион эндокардит, саркоидоз, носпецифик ярали колит);

  • бириктирувчи тўқиманинг системали касалликларида (ревматизм, СҚВ), 50 % холларда — системали васкулитда;

  • қон касалликларида (ўткир ва сурункали моноцитар лейкоз, баъзан — лимфогранулематозда).

Моноцитларнинг абсолют миқдори ортиши - инфекцион мононуклеозда кузатилади.
Моноцитопения — моноцитлар сонининг камайиши —
Қуйидаги холатдарда кузатилади:

  • қорин тифининг гипертоксик шаклида ва бошқа инфекцияларда;

  • глюкокортикостероидлар таъсири натижасида юзага келган, апластик анемиялар

  • оғир септик холатлар;

тяжелых септических заболеваниях;
Лейкоцитар формула хисобланганда фақатгин миқдорий силжишига эмас, шаклли элементларнинг сифатий ўзгаришларига хам эътибор бериш керак.
Бошқа хужайра элементларидан аҳамиятга эга:
плазмоцит (plasmocytus) — иммуноглобулин ишлаб чиқарувчи, лимфоид тўқима хужайраси. Ғилдираксимон шаклли ядро ва кескин базофил вакуолизирланган цитоплазмага эга.
Соғлом одамда плазмоцитлар, суяк кўмиги ва лимфатик тўқималарда, камроқ — периферик қонда бўлади.
Қонда турли инфекцион ва яллиғланиш жараёнларида, вирусли инфекцияларда (қизамиқ, скарлатина, қизилча, қоқшол, вирусли гепатит, аденовирус инфекция, инфекцион мононуклеоз), ўсмаларда, зардоб касаллиги, коллагенозларда,нурланишдан кейин оз миқдорда (0,5–3 %) ортади.
LE- хужайра феномени қуйидагилардан иборат: гематоксилин таначалари, «розеткалар» ва LE- хужайралари. Юқоридагилардан энг аҳамиятга мойили LE- хужайраларини топилиши хисобланилади.
LE- хужайра (қизил волчанка хужайралари, Харгрейвс хужайралари) — етилган гранулоцитлар бўлиб, ядроси бошқа хужайранинг фагоцитланган ядроли моддаси билан, периферияга сиқилган. Қуйидаги холатларда кузатилади:

  • системали қизил волчанкада (80 % касалларда);

  • ревматоид артритда;

  • ўткир гепатитда;

  • склеродермия;

  • доривор волчанкасимон синдромларда (талвасага қарши препаратлар, прокаинамид, метилдопа қабул қилганда).


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling