Хайвон хужайралари ген мухандислиги
Download 0,62 Mb.
|
Хайвон ген мухандислиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Хайвонлар ген мухандислиги ва генетик модификация қилишнинг усуллари.
ХАЙВОН ХУЖАЙРАЛАРИ ГЕН МУХАНДИСЛИГИРежа:
1.Хайвонлар ген мухандислиги ва генетик модификация қилишнинг усуллари. Ген инженерлиги қисқача айтганда, генлар устида турли манипулятсиялар ўтказиш, уларни тўла ўрганиш асосида функсионал қисимларига эга бўлиш, керакли жойидан кесиш, керакмас қисмини олиб ташлаб, керак бўлган қисимларини бошқа генлардан ёки синтез йўли билан олиб улаш ва шу усулда тайёрланган дурагай ёки рекомбинант генни мувофиқ организмга киритиб зарур турларни ёки препаратларни синтез қилиш ва ҳоказо технологиянинг йиғиндисидир.
Вируслар билан прокариот ҳужайралар орасидаги материалларнинг кўчирилишини, табиий шароитда бактериаларда ўтадиган рекомбинатсия механизимларини ўрганиш, плазмидалар ва мўътадил фагларнинг ҳужайрадаги ҳаётини тушуниш генлар устида турли манипулятсиялар ўтказиш имконини беради. Олимлар қўлида ДНК нинг керакли бир қисмини бактерия ҳужайрасига кўчириб ўтқазадиган система-плазмидалар ҳам бор. Бундай трансмессив кўчириб ўтказувчи ҳалқли молекулалар-плазмидалар ва мўътадил вируслар вектор деб аталади. Уларни табиатнинг ўзи биологларга тақдим қилган совға бўлди. Шундай экан, энди бактерияларни кулътурада (улар ўсадиган муҳитда) инсонлар учун керакли оқсилларни, ферментларни синтезлашга мажбур қилиб бўлмасмикан?
Download 0,62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling