Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet15/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Эозинофиллар (eosinophilus)
Норма: 0,5–5 % (0,020–0,300 х 109/л)
Эозинофиллар — икки-, уч қават ядро, цитоплазмасида йирик доналар тутувчи йирик хужайралар. Хужайра диаметри 15 мкм га яқин. Романовский усули билан бўялганда доналари тўқ-қизил эозин рангини олади ёки очроқ бўялади (гўшт ранги). Агар препарат қайтадан бўялса, доналари жигарранг-қизил ёки жигарранг рангни олади.
Овал ёки полигонал шаклдаги специфик оксифил гранулалар, аргининга бой асосий оқсил, ҳамда гидролитик ферментлар, нейтрофил лизосомалари каби пероксидаза ва нордон фосфатаза (юза қисмида), эстераза, гистаминаза тутади.
Эозинофиллар асосий вазифасини қонда эмас, тўқималарда ўтайди.
Эозинофиллар, бошқа гурух лейкоцитлари қатори, фагоцитоз хусусиятиги эга, оқсил табиатли махсулотлар дезинтоксикациясида ва организмнинг аллергик реакцияларида мухим роль ўйнайди.
Эозинофиллар гистаминни, гистаминаза ферменти ёрдамида нофаол холатга ўтказади. Эозинофиллар гистаминни базофил ва семиз хужайралардан ажралишини тормозловчи махсус омил ишлаб чиқаради.
Эозинофилларнинг гельминтозларда иммунитет ривожланишига таъсири, бу хужайраларнинг киллер (цитотоксик) эффекти билан боғлиқ, шунинг учун гельминтозлардаги гиперэозинофилияни организмнинг химоя реакцияси деб қараш мумкин.
Эозинофилия— эозинофиллар сонининг 5–6 % дан ортиши.
Қуйидаги холатдарда кузатилади:

  • турли хил аллергик касалликлар ва синдромларда (бронхиал астма, крапивница, гельминтозлар, қичувчи дерматитлар, экзема, Квинке шишида);

  • невроз;

  • токсикоз;

  • гельминтоз;

  • лимфогранулематоз;

  • сурункали миелолейкозда (базофилия хам кузатилади);

  • ревматизмда;

  • баъзи антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлар билан даволанганда;

  • сепсис, крупоз пневмония ва бошқа касалликлардан тузалиш даврида.

Эозинопения —эозинофиллар миқдорининг камайиши
Қуйидаги холатдарда кузатилади:
¾ ўткир инфекцион касалликларнинг авж олиш даврида;

  • сепсис;

  • туберкулезнинг оғир шакллари;

  • тиф;

  • интоксикацияларда;

  • пернициоз анемияда.

Эозинопениянинг лейкопения билан бирга учраши ёмон белги хисобланиб, қатор касалликларда организм умумий қаршилиги пасайганидан далолат беради.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling