Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Болаларда лейкоцитар формуланинг ўзига хослиги


Download 1.56 Mb.
bet18/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Болаларда лейкоцитар формуланинг ўзига хослиги
Лейкоцитлар сони эмизикли болалардау ўртача 11 х 109/л дан 16 х 109/л гача тебраниб туради. Бу вақтда лейкоцитлар сони юқорироқ.
1 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг лейкоцитар формуласи % да

( А.Ф. Тур бўйича)
Базофиллар сони 1 % дан ошмайди ва ўртача 0,5 % ни ташкил этади. Плазматик хужайралар — 0 % дан 0,1 % гача.
Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги (СОЭ)
эркаклар— 2–10 мм/соат
аёллар — 2–15 мм/соат
Эритроцитларнинг чўкиши — бу эритроцитларни, қонни ивимайдиган холатда сақлаганда, томир тубида чўкиши.
Аввал ўзаро бир-бири билан боғланмаганэлементлар чўкади,сўнграуларнинг агломерацияси — гурухларга бирикиши кузатилади, катта куч таъсирида улар тезроқ чўкади. Агломерация жараёнида плазманинг оқсил компонентлари (глобулинлар, фибриноген) вамукополисахаридлар қатнашади. Шунинг учун, юқоридаги компонентларнинг ошишига олиб келувчи жараёнлар, ЭЧТ ни тезлашишибилан кечади.
ЭЧТ ни аниқлаш усуллари
Энг кенг қўлланиладигани, ЭЧТ ни Панченков усули бўйича аниқлаш хисобланади.
Текшириш штатив ва махсус градуирланнан капиллярлардан ташкил топган Панченков аппаратида олиб борилади.

  • тоза капилляр натрий цитратнинг 5% ли, 3 маррта аралаштирилган эритмаси (C6H5O7Na3 · 5Н2О), билан чайилади, кейин эритманинг 25 мкл миқдори олиниб ( «75» белгисигача) пробиркага қуйилади;

  • бармоқдан капиллярни тўла қилиб қон олинади ( «0» белгисигача, 100 мкл га тенг) ва қон цитратли пробиркага қуйилади. Қон ва цитрат нисбати 4:1 бўлади.

  • яхшилаб аралаштирилиб, аралашма капиллярнинг «0» белгисигача олинади ва штативга вертикал қилиб, қон сизиб чиқмаслиги учун иккита резинали прокладкалар орасига қўйилади;

  • бир соатдан кейин плазманинг чўккан қавати баландлигига қараб, чўкиш тезлиги аниқланилади, миллиметрларда.

ЭЧТ ортиши (тезлашиши) кузатилади:

  • ўткир ва сурункали инфекцияларда;

  • тўқималар яллиғланиши ва некрозида;

  • бириктирувчи тўқима касалликларида;

  • анемияларда;

  • туберкулез;

  • буйрак касалликлари;

  • сурункали актив гепатит, жигар циррозида;

  • шок, травмалар, операция муолажаларида;

  • интоксикациялар, кимёвий бирикмалар билан захарланганда;

  • хавфли ўсмаларда;

  • парапротеинемик гемобластозларда (миелом, Вальденстрем касаллиги ва х.к );

  • гипертиреоз, гипотиреозда;

  • хомиладорлик, туғруқдан кейин, менструация вақтида;

  • дори препаратлари таъсирида (морфин, метилдопа, витамин А, перорал контрацептивлар).


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling