Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Тромбоцитов Фонио усули ёрдамида миқдорий аниқлаш


Download 1.56 Mb.
bet21/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Тромбоцитов Фонио усули ёрдамида миқдорий аниқлаш

  • Панченков капилляри билан 14% ли магний сернокислый ёки 6% ли этилендиаминтетраацетат (ЭДТА) эритмасидан 25 мкл олинади («75» белгисигача) ва пробиркага қуйилади;

  • бармоқдан капиллярни тўла қилиб қон олинади ( «0» белгисигача, 100 мкл га тенг) ва қон пробиркага қуйилади;

  • пробиркани яхшилаб чайқатиб, аралашмадан суртма тайёрланади, фиксацияланади ва Романовский — Гимза усули билан бўялади. Агар стабилизатор сифатида магний сернокислый эритмаси олинган бўлса, бўяш давомийлиги 2–3 соатни, ЭДТА эритмаси ишлатилган бўлса — 30–45 минутни ташкил этади;

  • суртма четига — ингичка қисмига — иммерсион ёғ сурилади;

  • 1000 эритроцит саналганда учраган, тромбоцитлар миқдори хисобланади

1 мкл қондаги эритроцитларни ва 1000 эритроцитга тўғри келадиган тромбоцитлар сонини билиб, 1 мкл қондаги тромбоцитларни санаш мумкин.
Тромбоцитларнинг миқдорий таркиби
норма: 180–320 х 109/л (200–400 х 109/л)
Тромбоцитлар сони ортади:

  • миелопролифератив жараёнларда (эритремия, миелофиброз);

  • сурункали ялллиғланиш касалликлари ( бўғимларнинг ревматоид шикастланиши, ярали колит,туберкулез, остеомиелит, жигар циррози);

  • ёмон сифатли хосилалар (рак, лимфома, лимфогранулематоз);

  • қон кетиш, гемолитик анемия;

  • мегалобластик анемиялардан тузалиш даври;

  • операциялардан кейин;

  • спленэктомиядан кейинги холат;

  • кортикостероидлар билан даволанганда.

Тромбоцитлар сонининг камайиши (тромбоцитопения):

  • тромбоцитлар хосил бўлишининг камайиши билан боғлиқ, наслий тромбоцитопениялар (туғма тромбоцитопения, Уискотт — Олдрич синдроми, Бернар — Сулье синдроми, Чедиак — Хигаси аномалияси, Фанкони синдроми, ЯТЧ лар қизилчаси, гистиоцитоз);

  • қон касалликлари (апластик анемия, мегалобласт анемиялар, лейкозлар);

  • суяк кўмиги зарарланиши (саратон метастазлари, сил билан зарарланиши, ионизирловчи нурланиш);

  • бошқа касалликлар (циклик тромбоцитопения, пароксизмал кечки гемоглобинурия, гемолитико-уремик синдром, буйрак етишмовчилиги, жигар касалликлари, томирлар, талоқ ўсмалари, эклампсия, гипертиреоз, гипотиреоз);

  • инфекциялар (вирусли, бактериал, риккетсиозлара, малярия, токсоплазмоз, ОИТ-инфекция);

  • хомиладорлик, менструация;

  • дори препаратлари таъсирида (цитостатиклар, анальгетик, антигистамин воситалар, антибиотиклар, психотроп дорилар, диуретиклар, талвасага қарши препаратлар, витамин К, резерпин, дигоксин, гепарин, нитроглицерин, преднизолон, эстроген ва х.к.);

  • алкогол, оғир тузлар таъсири;

  • тромбоцитлар йўқотилиши кучайиши натижасида юзага келадиган, тромбоцитопениялар (тромбоцитопеник пурпура, гиперспленизм, ТҚТИ-синдром, қон кетишлар,гемодиализ).

Қон пластинкалари эритроцитлар гурухли спецификлигига мо келадиган, гурухли спецификликка эга. Буни тромбоцитар масса куйишда эътиборга олиш зарур.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling