Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К
Тромбоцитов Фонио усули ёрдамида миқдорий аниқлаш
Download 1.56 Mb.
|
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тромбоцитларнинг миқдорий таркиби
Тромбоцитов Фонио усули ёрдамида миқдорий аниқлаш
Панченков капилляри билан 14% ли магний сернокислый ёки 6% ли этилендиаминтетраацетат (ЭДТА) эритмасидан 25 мкл олинади («75» белгисигача) ва пробиркага қуйилади; бармоқдан капиллярни тўла қилиб қон олинади ( «0» белгисигача, 100 мкл га тенг) ва қон пробиркага қуйилади; пробиркани яхшилаб чайқатиб, аралашмадан суртма тайёрланади, фиксацияланади ва Романовский — Гимза усули билан бўялади. Агар стабилизатор сифатида магний сернокислый эритмаси олинган бўлса, бўяш давомийлиги 2–3 соатни, ЭДТА эритмаси ишлатилган бўлса — 30–45 минутни ташкил этади; суртма четига — ингичка қисмига — иммерсион ёғ сурилади; 1000 эритроцит саналганда учраган, тромбоцитлар миқдори хисобланади 1 мкл қондаги эритроцитларни ва 1000 эритроцитга тўғри келадиган тромбоцитлар сонини билиб, 1 мкл қондаги тромбоцитларни санаш мумкин. Тромбоцитларнинг миқдорий таркиби норма: 180–320 х 109/л (200–400 х 109/л) Тромбоцитлар сони ортади: миелопролифератив жараёнларда (эритремия, миелофиброз); сурункали ялллиғланиш касалликлари ( бўғимларнинг ревматоид шикастланиши, ярали колит,туберкулез, остеомиелит, жигар циррози); ёмон сифатли хосилалар (рак, лимфома, лимфогранулематоз); қон кетиш, гемолитик анемия; мегалобластик анемиялардан тузалиш даври; операциялардан кейин; спленэктомиядан кейинги холат; кортикостероидлар билан даволанганда. Тромбоцитлар сонининг камайиши (тромбоцитопения): тромбоцитлар хосил бўлишининг камайиши билан боғлиқ, наслий тромбоцитопениялар (туғма тромбоцитопения, Уискотт — Олдрич синдроми, Бернар — Сулье синдроми, Чедиак — Хигаси аномалияси, Фанкони синдроми, ЯТЧ лар қизилчаси, гистиоцитоз); қон касалликлари (апластик анемия, мегалобласт анемиялар, лейкозлар); суяк кўмиги зарарланиши (саратон метастазлари, сил билан зарарланиши, ионизирловчи нурланиш); бошқа касалликлар (циклик тромбоцитопения, пароксизмал кечки гемоглобинурия, гемолитико-уремик синдром, буйрак етишмовчилиги, жигар касалликлари, томирлар, талоқ ўсмалари, эклампсия, гипертиреоз, гипотиреоз); инфекциялар (вирусли, бактериал, риккетсиозлара, малярия, токсоплазмоз, ОИТ-инфекция); хомиладорлик, менструация; дори препаратлари таъсирида (цитостатиклар, анальгетик, антигистамин воситалар, антибиотиклар, психотроп дорилар, диуретиклар, талвасага қарши препаратлар, витамин К, резерпин, дигоксин, гепарин, нитроглицерин, преднизолон, эстроген ва х.к.); алкогол, оғир тузлар таъсири; тромбоцитлар йўқотилиши кучайиши натижасида юзага келадиган, тромбоцитопениялар (тромбоцитопеник пурпура, гиперспленизм, ТҚТИ-синдром, қон кетишлар,гемодиализ). Қон пластинкалари эритроцитлар гурухли спецификлигига мо келадиган, гурухли спецификликка эга. Буни тромбоцитар масса куйишда эътиборга олиш зарур. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling