Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


ЭЧТ пасайиши (секинлашиши)кузатилади


Download 1.56 Mb.
bet19/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

ЭЧТ пасайиши (секинлашиши)кузатилади:

ЭЧТ мустақил диагностик симптом бўлиб хисобланмайди, лекин жараённинг фаоллиги хақида маълумот беради. ЭЧТ доимам фаолликнинг бошқа кўрсаткичлари билан бирга паралел ўзгармайди. У масалан, аппендицит ёки миокард инфарктида лейкоцитоз ва t° кўтарилишидан кечроқ пайдо бўлади, уларга нисбатан секинроқ нормаллашади. ЭЧТ ни клиник бахолаганда уни касаллик динамикасида, даволаш даврида ўзгариши аҳамиятга эга.
Нормал ЭЧТ касалликни истисно қилмайди, лекин соғлом одамларда ЭЧТ юқори бўлмайди.
Тромбоцитлар (thrombocytus)
Норма 180–320х109/л (200–400х109/л)
Тромбоцитлар (қон пластинкалари) — 2–4 мкм диаметрли, ядросиз хужайралар бўлиб,суяк кўмиги мегакариоцитлар цитоплазмасининг «қолдиқлари» хисобланади.
Тромбоцитлар морфологияси
Соғлом одам қони, ёруғлик микроскопида кўрилганда (Романовский — Гимза усули билан бўялганда) тромбоцитларнинг тўртта асосий гурухи фарқланади:
1. Нормал (етилган) тромбоцитлар (87,0 ± 0,13 %) — думалоқ ёки овал шаклда диаметри 3–4 мкм; оч-хаворанг ташқи зонаси (гиаломер) ва марказий азурофил донали (грануломер) зонаси бор.
2. Ёш (етилмаган) тромбоцитлар (3,20 ± 0,13 %), бир нечта йирик ўлчамли, базофил цитоплазмали, азурофил грануляция (майда ва ўрта) кўпроқ марказда жойлашади.
3. Эскирган тромбоцитлар (4,10 ± 0,21 %) думалоқ, овальной, тишсимон шаклли, тўқ рангли «цитоплазманинг» ингичка хошияси билан, кўплаб қўпол грануляция сақлайди, баъзан вакуолалар кузатилиши мумкин.
4. Қўзғалган шакллари (2,50 ± 0,1 %) йирик ўлчамли, чўзинчоқ, колбасасимон, думли, «цитоплазма» си хаворанг ёки пушти, азурофил донадорлиги ёйилган ёки нотекис тарқалган.
Тромбоцитлар гиаломери (пластинка асоси) уч қаватли мембрана билан чераларанган. Хужайра мембранаси инвагинациялайди ва кўплаб каналлар тўрига бирикади (очиқ канал тизими — ОКТ), улар тромбоцитлар ичида зич тўр хосил қилади. Ташқи хужайра қобиғи ва ОКТ, тромбоцитлар адгезия ва агрегацияисда мухим рол ўйновчи гликопротеинлар билан тўйинтирилган.
Тромбоцитлар цитоплазмасида 4 хил, турли структура, шакл ва ўлчамга эга гранулалар бор, улар қон пластинкасида бир текис тақсимланган ёки кўпинча марказида тўпланган (грануломер). Кўп миқдордаги α-гранулалар, коагуляция, яллиғланиш, иммунитет ва репарация механизмларида қатнашувчи тромбоцитоспецифик пептидлар тутади. Лизосомал гранулалар гидролитик ферментлар, пероксисомалар эса — каталаза тутуди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling