Нафас етишмовчилигида ёрдам Госпитализациягача этап
Download 41.5 Kb.
|
ИсматовХ 8нс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Госпитал этап
- 2. Коллапс ва обморокнинг ўзаро фарқларини айтиб беринг обморок
Нафас етишмовчилигида ёрдам Госпитализациягача этап: 1. Нафас йўллари обструкциясини тўғирлаш: бошини ёзиш-бўйиннинг орқа қисмига қўлни қўйиш, иккинчиси билан пешонани ушлаб туриш, хиқилдоқга киришни катталаштириш мақсадида даханни тортиш, бурунга ёки оғизга пуфлаш, кўкрак қафасининг кенгайиши нафас йўлларининг ўтказувчанлигини яхшиланганлигини билдиради 2. Ёд моддани олиб ташлаш. 3. Нафас йўлларини тозалаш, сунъий ўпка вентиляцияси (ИВЛ). Госпитал этап: 1. Бурунга ва оғизга хаволувчиларни юбориш-тилни тушиб қолмаслиги учун хиқилдоқгача ўтказувчанлигини ушлаб туриш учун. 2. Крикоконикотомия – трахея интубациясини бажариш мумкин бўлмаганда, нафас йўлларини хиқилдоқгача ва унда юқорида зудлик билан тиклаш усули. 3. Трахеостомия – нафас йўлларини ўтказувчанлигини тиклаш учун энг охирги холат. 4. Ёд моддани олиб ташлаш. 5. Трахеяни интубацияси, ўпка сунъий вентиляцияси, нафас йўллари туалети. 6. Ялиғланишга, шишга, спазмолитик даво. 7. Оксигенотерапия. 2. Коллапс ва обморокнинг ўзаро фарқларини айтиб беринг обморок- (хушдан кетиш, мускул тонуси пасайиши, ранг оқариши, қорачик кенгайиши, юзаки нафас, ад-тушиб кетиши, тонико-клоник судорог, рефлекслар йўқолади) қиска муддатли хушдан кетиш бўлиб, вегетатив-томир кризи ва мияда қон айланишининг ўткир бузилиши билан кечади, синкопеал холат дейилади. Коллапс-томир етишмовчилиги натижасида артериал босимни тез тушиб кетиш холатидир. Артериал босимнинг тушиб кетиш натижасида аъзоларнинг қон билан таъминланиши камайиб беморнинг хаёти учун хавф туғдиради Коллапс тез ёки секин ривожланиши мумкин. холсизланиш, уйқувчанлик, бош айланиши кузатилади. Совуқ қотиш оғир холатларда, озноб қалтираш билан давом этади. Тана хароратини ўлчаганда меъёрида ёки меърдан кам бўлади. Тери оқимтир, гохида кўкимтир рангда, оёқ ва қўллари муздек. Энг кўп учрайдиган белги –совуқ тер хисобланади Артериал босим тушиб кетади, юрак нормага нисбатан тез уради. Артериал босимнинг тушиб кетиши натижасида пульсни аниқлаб бўлмайди. Пульс аритмик бўлади. Download 41.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling