Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Download 1.56 Mb.
bet11/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Ранг кўрсаткич 0,85–1,05
Ранг кўрсаткич — гемоглобин миқдори ва эритроцитлар сони ўрта сидаги нисбат.У эритроцитни гемоглобин билан тўйиниш даражасини белгилайди. Ранг кўрсаткичга қараб, эритроцитлар таркибидаги гемоглабин нормал (нормохром), пасайган (гипохром), 0,8 дан паст, ёки ортганлигин(гиперхром), 1,1 дан юқори аниқлаш мумкин.
Гематокрит (haematokritos)
эркаклар — 40–48 %,
аёллар — 36–42 %
Эритроцитларнинг умумий хажми (гематокрит кўрсаткич), плазма ва қон шаклли элементлари ўртасидаги фоиздаги нисбати хақида маълумот беради. Бу қон касалликлари ва бошқа касалликларда катта аҳамиятга эга.
Гематокритни сифатий аниқлаш
Гематокрит кўрсаткични аниқлаш, тўғри усулда амалга оширилади. Эритроцитларнинг умумий хажми антикоагулянтлар билан аралаштирилган қонда текширилади ( гепарин ёки натрия цитрат эритмаси). Аниқлаш центрифугали бўлакланган пробиркада ёки Панченков капиллярида ўтказилади.
Ишончли гематокрит маълумотлар олиш учун, стандарт шароит сифатида 3000 об/мин 30 мин давомида центрифугалаш қўлланилади. Ушбу шароитга амал қилиганда эритроцитлар орасида суюқлик қолмайди, суюқлик устидан чиқиб хам турмайди.Гематокрит аниқлашни энг қулай ва аниқ усули гематологик аппаратлар ёрдамида текшириш хисобланади.
Гематокритнинг миқдорий таркиби
норма: Янги туғилган чақалоқда — 44–62 %;
уч ойликда — 32–44 %;
1 ёшда — 36–44 %;
10 ёшда — 37–44 %;
эркакларда — 40–48 %;
аёлларда — 36–42 %.
Гематокрит кўрсаткич ортади:

  • бирламчи ва иккиламчи эритроцитозларда ;

  • дегидратацияларда (профуз ич кетиши, қусиш билан кечувчи, ошқозон-ичак касалликларида; кўп терлаш; диабетда);

  • айланувчи плазма умумий хажмининг камайишида (перитонит, куйишлар).

Гематокрит кўрсаткич камаяди:

  • анемиялар. Анемияларда гематокрит кўрсаткич камайиши, эритроцитлар миқдорининг камайиши билан паралел кечади;

  • айланувчи плазма умумий хажмининг ортишида ( юрак-қон томир ва буйрак етишмовчилиги, хомиладорликнинг охирги ойларида, гиперпротеинемияларда);

  • сурункали яллиғланиш жараёнлари, травмалар, оч қолиш, сурункали гиперазотемияда, онкологик касалликларда;

  • гемодилюцияда (вена ичига суюқлик юборилганда, айниқса буйракларнинг функционал қобилияти пасайганда).


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling