Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Эритроцитларни Горяев камераси ёрдамида хисоблаш


Download 1.56 Mb.
bet8/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Эритроцитларни Горяев камераси ёрдамида хисоблаш
Горяев хисоблаш камераси 225 та катта квадратлардан ташкил топган. Бу квадратларнинг бир қисми 16 та кичик квадратларга ажратилган. Кичик квадратлар томон 1/20 мм га тенг, юзаси — 1/400 мм2, камера баландлиги — 1/10 мм, шунинг учун бу квадрат устидаги майдон хажми — 1/4000 мм3.
Хозирги кунда шаклли элементларни хисоблаш учун янада енгилроқ, оддий, қон олишнинг пробирка усули кенг тарқалган:

  • тоза қуруқ прбиркаларга олдиндан эритроцитларни ажратувчи суюқлик — 4 мл 2% ли натрия хлор эритмаси қуйилади;

  • қон Сали гемометрининг капилляр пипеткасига, 20 мклдан сал юқорироқ белгигача олинади,кейин, капилляр учи қуруқ пахта билан артилиб, белгигача олиб борилади;

  • қонни пуфлаб пробирка тубига туширилади; пипеткани суюқликнинг юқори қатламида яхшилаб ювилади. Пробиркадаги аралашма аралаштирилади. 20 мкл қонга 4 мл NaCl эритмаси қўшилганда, 200 марта аралаштирилади, бу эритроцитларни хисоблаш учун муҳим;

  • энди эритроцитларни хисоблаш Горяевнинг хисоблаш камерасида олиб борилади. Тоза ва қуруқ қоплагич ойнани, камерага, улар тегишган жойда ранг-баранг халқалар хосил бўладиган қилиб жойлаштирилади;

  • камерани тўлдиришдан олдин пробиркадаги аралашма бир неча мартта аралаштирилади, кейин юмалоқ шиша таёқча охири билан, пробиркани эгилтириб, қон томчиси олинади ва камеранинг силлиқланган ойнаси четига қўйилади. Агар камерани тўлиқ тўлиши учун бир томчи қон камлик қилса, бошқа томчи билан тўлдирилади;

  • камера тўлдирилгандан сўнг шаклли элементлар чўкиши учун 1–2 минут га қолдирилади, кейин микроскоп остига қўйилади;

  • шаклли элементлар микроскопни кичик катталаштиргичида хисобланади

  • эритроцитлар 80 та кичик квадратларда хисобланади, бу диагонал жойлашган 5 та катта квадратга тўғри келади.

  • Қоида бўйича, кичик квадрат ичидаги, унинг юқори ва чап чегараларида ётувчи эритроцитлар хисоблашга яроқли хисобланади.

Эритроцитлар сонини 80 та кичик квадратларда санаб, формула бўйича 1 мм3 қондаги ва 1 литр қондаги эритроцитлар хисобланади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling