Минерал пахта маҳсулотлари


Download 0.73 Mb.
bet1/2
Sana08.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1464447
  1   2
Bog'liq
МИНЕРАЛ ПАХТА mineral paxta


МИНЕРАЛ ПАХТА
Минерал пахта маҳсулотлари

Минерал пахта тола шаклидаги материал бўлиб, базалът, диабаз, оҳак, доломит ва бошқа жинслардан олиналиган ингичка ва эгилувчан толалардан ташкил топади.

Минерал пахтадан қилинган маҳсулотлар пахта толаларини боғловчи моддалар билан (кўпинча синтетик елим) елимлаш орқали олинади.

Улар иссиқликни ўзидан кам ўтказиши, ёнмаслиги, чиримаслиги, нам тортмаслиги ва совуққа чидамлилиги билан характерланади. Қурилиш конструкциялари, саноат қурилмалари ва қувурларни иссиқлик ва совуқдан изоляция қилишда фойдаланилади. Минерал пахтадан ясалган маҳсулотлар изоляциялашнинг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда иссиқлик изоляцияси учун минерал плита ишлаб чиқарадиган ягона корхона, бу – “Охангаронтсемент” ОАЖ ҳисобланади.

Марказий Осиёда ягона «минерал пахта» Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Унинг афзаллиги нимада?



Сиз газ ва электр энергиясидаги тақчилликларга қарамай уйингиз осонгина исишини, хонадонингизда етарли ёруғлик бўлишини истайсизми? Хўш, бунга қандай қилиб эришиш мумкин? Албатта, тежамкор ва энергия самарадор маҳсулотлар ёрдамида.
Бундай маҳсулотларнинг афзалликлари нималарда намоён бўлади? Бинолар қурилишида қандай материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ?
Пойтахтимизда бўлиб ўтган «Ўзбекистонда энергия тежамкор уйлар қуришда янги усуллар» мавзуидаги тақдимот анжуманида маҳаллий ишлаб чиқарувчи «Экоклимат» компаниясининг Ecover бренди остидаги «минерал пахта» қурилиш материаллари қайси жиҳатлари билан энергия тежамкор ва самарадорлик меъёрларига жавоб бериши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Уй, офис ва бошқа қурилиш биноларида том остида ингичка қоплама, шифт, девор, хоналар орасидаги деворлар, пол ва подвал учун кенг фойдаланилаётган Ecover – миллий бренди остидаги ушбу қурилиш материали ўзидан иссиқликни кам миқдорда ўтказиши, намликка бардошли ва шовқинни яхши ушлаши каби хусусиятлари билан бинони қишда иссиқ, ёзда салқин ушлаб туради.
Шу боисдан, ҳаммом, сауна, ошхона, кафе ва ресторанлар, иссиқхоналар, бассейнларда ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш ўринлики, корхонада ишлаб чиқарилаётган хавфсизлик, экологик тоза, тежамкорлик, чидамлилик, қулайлик каби кўплаб фойдали хусусиятларга эга эканлиги билан маҳаллий минерал пахта материалига қизиқиш ва харидорлар сони тобора ортиб боряпти.
Ҳақли савол туғилиши мумкин, бу материаллар қурилишда қандай афзалликларга эга ва фойдаланишга топширилган бино учун қандай устунликлар тақдим этади?

Аввало, шу айтиш мумкинки, қурилиш соҳасида «ақлли қурилиш» деган тушунча бор. Яъни қурилиш ишларида фойдаланиладиган материаллар орқали энергияни тежаш ва табиий иқлим назоратига эришиш. Шу боис, «Экоклимат» компанияси қурилиш материалларидан фойдаланиш орқали сиз қурилиш таннархини пасайтириш, шунингдек ҳаво совуқ кунлари ушбу материаллар ёрдамида қурилган бинони иситиш учун кам энергия сарфлайсиз.

Халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берувчи минерал пахтадан экологик иситкич иссиқлик изоляцияси сифатида ҳам саноат, ҳам маиший бинолар қуришда қўл келади.
Қайд этиш кераккиминерал пахта толали материал бўлиб, уни ишлаб чиқаришда табиий хом ашё, жумладан, кварс ишлатилади. Лекин бу болалигимиздан аччиқ хотира бўлиб қолган терини қичиштирувчи «шиша-пахта» эмас. У қўл текканда уваланиб кетмайди, аллергия бермайди, терида нохуш тасъир қолдирмайди ва реакция чақирмайди.

Табиий материаллардан тайёрланган минерал пахта ётоқхоналарда қўллаш учун ҳам мутлақо хавфсиз.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling