Минерал пахта маҳсулотлари
Download 0.73 Mb.
|
1 2
Bog'liqМИНЕРАЛ ПАХТА mineral paxta
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ecover минерал пахтаси
Минерал пахта иссиқлик ва шовқин изоляцияси муаммосини тез ва узоқ муддатга ҳал этибгина қолмай, электр энергияси ва табиий газ харажатларида узоқ йиллар давомида иқтисод қилиш имконини беради. Оддийгина қилиб айтганда, энг аввало энергия, иссиқлик йўқотиш фоизлари кескин камаяди.
Айни шу тежамкорликдан газ, иссиқ сув қувурлари, хонадонлардаги дудбурун тармоқларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Минерал пахта асоси бетартиб равишда тўқилган ўта майда минерал толалар бўлиб, улар зич ва барқарор материални ҳосил қилади. Бу материал ўз шаклини ва хусусиятларини юз йиллаб сақлаб қолади. Қулай ҳарорат ва сукунат минерал пахтанинг серғовак эканлиги билан кафолатланади – ташқи товушлар ва ташқи ҳарорат материалга «сингиб» кетади. Энг муҳим жиҳатларидан бири шуки, минерал пахта – ёнмайдиган материал, у ўта юқори ҳароратга ҳам чидамлидир. Ушбу қурилиш материалини ўрнатиш осон ва алоҳида малака ёки мосламаларни талаб қилмайди. Айнан шу жиҳатлари билан уста қурувчиларинг эътирофига ҳам сазовор бўлиб улгурган. Ecover минерал пахтаси енгил ва ингичка материал бўлиб, намлик ва замбуруғлардан асрайди, унда ҳеч қачон зараркунандалар (ҳашаротлар, кемирувчилар ва хавфли қора моғор) пайдо бўлмайди. Қисқаси, «Экоклимат» компанияси мазкур маҳсулоти мисолида энг аввало мамлакатимизда ҳар тарафлама фойдали бўлган қурилиш ашёлари ишлаб чиқарилаётгани, муваффақиятли ривожланиш йўлидан бораётганини намойиш этди. Ecover миллий бренди остидаги минерал пахта материали бугуннинг талаби, эртанги орзулар, тоза ва соф табиат, ҳар тарафлама қулайлиги, энергия тежамкорлиги ва маблағларингизни иқтисод қилиш хусусиятлари билан ҳам Сизнинг танловингизга арзийди. “Минерал пахта ишлаб чиқариш технологияси” "Қурилиш материаллари ва кимё” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Д.Жўраева ва ассистент Х.Сабуров 48а-14 ҚМБ гуруҳ ва 48б-15 ҚМБ гуруҳида Ишлаб чиқариш корхоналарида 2018 йил 20 феврал куни "Қурилиш материаллари ва кимё” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Д.Жўраева ва ассистент Х.Сабуров 48а-14 ҚМБ ва 48б-15 ҚМБ мураббийлик гуруҳида "ЭКОВЕР” ишлаб чиқариш корхона директор ўринбосари М.Расулов иштирокида "Минерал пахта ишлаб чиқариш технологияси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир жараёнида 48а-14 ҚМБ гуруҳ мураббийси Ф.Д.Жўраейва тадбир иштирокчиларига "Экоклимат” компания 2015 йил апрел ойида ташкил этилганлиги ҳақида, хозирда "ЭКОВЕР” бренди остида иссиқлик ва товуш изоляцияловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши ҳақида гапирди. 48б-15 ҚМБ гуруҳ мураббийси Х.Сабуров тадбир иштирокчиларига тадбир маърузачиси "ЭКОВЕР” ишлаб чиқариш корхона директор ўринбосари М.Расуловни танишдирди. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling