Мунир насиф (Қувайт) орзулар қасри қулади…
Download 318.25 Kb. Pdf ko'rish
|
Қувайт ёзувчиси Мунир Насиф
МУНИР НАСИФ (Қувайт) ОРЗУЛАР ҚАСРИ ҚУЛАДИ… Ҳаётдан ҳеч қандай лаззат топмасдан ҳаёт сафарида юрганлар кўпдир. Эмирсон У бир мунча дақиқадан бери ўқиётган саҳифани букди-да китобни бир томонга қўйди. Унга бошқа қайтмади. Кўчага чиқиб одамлар ўртасида юриб кўриш кўйнига келди-балки улар орасида уни таниган чиқиб қолар. Шу кеча у уни барбод қилувчи ёлғизликни айниқса чуқурроқ ҳис қилган эди. у гапиришни (сўзлашни) хоҳларди. Унинг нолаларини эшитиб, меҳр-шафқат сўзларига қулоқ тутувчини истарди. Мана шу ёлғизликдан унинг кўриниши ҳам ғамгин ва қайғули эди. Одамлар юзларига тикилиб қараб бошлади. Катта кўча электр лампалардан ва одатда ҳар ҳафтанинг охирги дам олиш кунида эрталабгача ёпилмайдиган савдо дўконлардлан ёғилаётган нурга чўмилган эди. Чарчагунича юришдан тўхтамади, орқаси билан чироқ ўрнатилган устунга кўп суянди ва ўтган кетганларга тикилиб, улар орасида бирорта таниш қиёфани қидирди. Аммо бефойда…. Доимо ўнлаб дўстларини учрамаган бу кўча энди гўё у билан яқин ёки узоқ алоқаси бор кимсадан бутунлай бўшаган кўринар эди. Узоқроқ туриб қолганидан чарчади ва келган жойига қайтмоқчи бўлди. Шу лаҳзада чарчаган танасини ва гувуллаган бошини ўринга ташлаб уйқуга кетишга ўзида катта рағбат (хоҳиш) сезди. Бунинг маъноси у бир қанча соат олдин тарк этиб ёлғизликдан гўё беқарор денгиз гирдобида чўкаётгандек, уни ўраган ташвишли фикрлардан қочган уйига яна қайтиши керак. Бирдан уйига (хонадонига) қайта олмаслик фикрини инкор қилганлигини ўзида сезди. «Йўқ, ҳозир эмас. Ўша бўшлиқга, ўша сукунатга қайтмайман. Руҳсиз қотиб қолган нарсаларга айланган ўша хонадондаги ҳаётга қайтишга тоқатим йўқ. Ютуқлар тоғини чўққисига чиқа туриб, ҳаётимнинг энг чиройли лаҳзаларини болаларим ва хотиним билан ўтказган ўша гўзал макон энди беҳосил саҳрога айланди. Улар ҳаммаси уни тарк этиб кетиб қолишди!». Жўшқин ҳаёт денгизида адашиб юрган пайтларидан таниган бир дўстиникига боришини, уникида тунаб қолишни қарор қилди. Оғир қадамлар билан одамлар орасидан ўтиб машинасини ташлаб кетган жойга йўл олди. Узоқдан машиналар ҳаракати шовқинидан баландроқ эшитилган кулги овозлари қулоғига чалинди. Бу овозлар кўча ўртасидан келар эди. Кулги чиққан жойга қайрилиб қаради ва учта болалик эр-хотинни кўрди. Улар йўлида шундай шодон кетишар эдики, гўё бутунлай бошқа оламда яратилиб унинг ҳозирги яшаётган олами билан, уларнинг бирор боғловчи ипи йўқдек туюларди. Тезда машинасини қолдирган жойга етиб келди ва ўзини уни ичига ташлади. Лекин машинани юрғизмади.. Рульни ушлаб бошини ўриндиқнинг орқасига қўйиб ўтирганча қолди. Сўнг кўзларини юмдида ва энди ўзи билан бир мартоба узоқ сафарга кетди. (яъни узоқ ўйларга чўмди). Унинг билан ўрталаридаги бўлган барча нарса тугаганлигини яхши билар эди. Яна бир маротаба соат стрелкаларини орқага қайтаришга илож қолмаган эди. Шу онгларда уни ташвишга солган битта нарса, у ҳам бўлса хонадонидаги ҳамма нарса харобга айланганидан сўнг, бахтини яна тиклаб қайтариш воситасини қидириш эди. Аммо шу қолдиқлар ичида ёлғиз яшай туриб, бу янги ҳаётни бошидан бошлашга қодирмикан? Яна бир аёлга дуч келиб, унга уйланиб, бор нарсаси билан уни ташлаб кетган хотини билан ўтказган узоқ йилларини унита олармикан? Китоб саҳифасини букиб, бошқа ўқимасликка қарор қилиб китобни бир томонга олиб қўйганидек ҳаёт саҳифасини букиб қўйиш мумкинмикан?! Шунга ўхшаган саволлар машина ичида кичкина ўриндиққа ясланиб ўтирган чоғида бутун вужудини қоплаб олган эди. Аммо бошини чулғаб олган бу саволларни бирортасига жавоб бера олишга қодир эмас эди. * * * Ниҳоят, шу жойдан жилиши кераклигини тушунди. Йўқ, бу ерда узоқ қолиб кетиши асло мумкин эмас. Дўстини уйига етиб келди ва эшик қўнғироғини чалди. Яқинлашган қадамлар овозини эшитди, ниҳоят дўсти кўринди. Тасодифий келгани учун дўсти эса уни кутилмаган совуқлик билан қабул қилди ва ҳадеб у билан сўрашавериб, уни уйига таклиф ҳам килмасдан бунчалик кеч тунда уни эшигини қоқанини сабабини такрор ва такрор сўради. «Ҳеч нарса… ҳеч нарса. Фақат сени зиёрат қилишни ўйладим. Бугун дам олиш бошланди, сен билан бироз суҳбатлашиб ўтиргим келди. Биламан хотининг ва болаларинг шаҳарда дам олишга кетишган. - Мен ҳам сен билан ўтириб гаплашгим бор. Лекин кўряпсан, мен уйқу кийимимдаман. Жуда эрта туриб самолётда учиб кетишм керак. Хотиним ва болаларим олдига, улар дам олаётган курортга бораман. Сенинг хотининг ҳам болаларинг билан кетишдими? Лекин сени биринчи бор ёлғиз кўрмоқдаман!». У жавоб бермади, орқасини ўгирганча зинадан тезда пастга тушиб кетди. Дўстини сўзлари юрагига чаён чаққандай ботди. Уйини олдидаги катта меҳмонхонада қабул қилувчи ходим уни қутлаб кутиб олди ва шу кеча тунаш учун бир кунга ижарага олган хонадон калитини унинг қўлига тутқазди. Уйига, ётоқхонага қайтиш фикрини бутунлай ўзидан узоқлаштирди. Ҳатто бу тўғрисида ўйлашни истамас эди, чунки узоқ йиллар унинг кичкина оиласи билан ўз оғушига олган уйида энди уни нима кутишини биларди. Бор нарсасидан илиқлик тарқатиб ҳаёт жўшқини билан ҳамнафас бўлган бу уйда ҳаёт қуёши бутунлай сўнди. Меҳмонхонани кичкинагина хонадонида кўзларини юмди, аммо болаларини тимсоли ҳатто бетинч уйқусида ҳам бир лаҳза ҳаёлидан кетмади. Бугун у ухлаб қолди, аммо қанчалик кўп тунларини уйқусизлик билан курашиб чиқарди ва ундан ғалаба қилар эди ҳам. Бугун у ёлғиз ухлаб қолди, лекин авваллари ҳам хотини билан ўртасидаги муносабат йилдан йилга ёмонлашиб борганидан олдин бир ўзи ухлашга ўрганган эди. Жуда кўп бўлиб турадиган сафарларга ёлғиз, кимсасиз чиқарди. У фақат иш билан қизиқани учун олдига ҳаётида бир мақсад қўйиб унга етиш йўлида ҳамма нарсани қурбон қилди-оиласини, уйини, соғлиғини. Бу биттаю битта (ягона) мақсади- у ҳам бўлса мол-дунё тўплаш, жуда кўп мол тўплаш эди. У ҳаётида кўп нарсадан маҳрум бўлиб яшади, кўп нарсани йўқотди. Ўша мақсадига олиб келадиган йўлни бошига келиб қолганда ўзини ҳам, атрофидаги бор дунёни эсидан чиқарди (унутди)… Ҳамёни пулга тўлиб, бутун ҳаётини бағишлаган умид-орзуси ҳақиқатга айланиб, пулларини миқдори фантастик рақамларга кутилмагандан ҳам ошиб тошганидан сўнг тўхтаб атрофига қаради-да, ҳеч нарса топа олмади. Мол- дунё кетидан эҳтирос билан югуриб ҳамма нарсани йўқотиб бўлган экан. Камбағаллик (фақирлик) ва ночорлик кунларида ёнида туриб, у билан бирга ишлари устида бошини қотириб йўл-йўриқлар кўрсатган ва ниҳоятда уни шу ҳолга олиб келган йўлнинг бошигача етаклаб олиб қўйган хотинини у унутган экан. Уйида оталик меҳрини ва меҳрибонлигини ҳаётларида бир кун ҳам сезмаган болаларини йўқотган экан, чунки у уйга доимо чарчаб келарди, ёди-фикри фақат қорнини тўйғизиб, чарчаган жисмини ухлаш учун ўринга тезроқ отишдан иборат эди. У оталигини ва эрлигини бутунлай унутиб бор вужуди билан мўмай пул олиб келадиган ишга берилган эди. Кечаю кундуз унинг эътиборини фақат бир нарса тортар эди, у ҳам бўлса ишидаги ютуқлар ва йўқотишлар бўлиб, ишига кетадиган костюм ва иш тўғрисида суҳбатдан ташқари бошқа ҳеч нарса қизиқтирмас эди. Уйқусидан уйғонганда ҳам, ухлашдан олдин ҳам, ҳатто одамлар билан махсус учрашиб, суҳбат қурганда ҳам, ўзи тўғрисида, иши тўғрисида ва ютуқлари тўғрисида гапиришдан бошқа унинг учун лаззатлироқ ва мароқлироқ суҳбат бўлмас эди. Мана шу ҳамма фикрлар у ўрнида чўзилиб ётганида миясидан ўтди. Иккинчи куни у уйғонганида тўсатдан бир нарсани эслагандек бўлди-да, тезлик билан ўрнидан туриб кийинди ва кўчага чиқди. Соат бирдан ошган эди. Офисига қараб кетди ва ишига муккаси билан шўнғиди (берилди). * * * Вақт қандай ўтиб кетганини билмади. Тез тугатиб тамомлашни талаб қилган шошилинч иш билан машғул эди. Уни тугатганда соат тунги бирга яқинлашган эди. Кечаги тун ташлаб чиқиб кетган уйига бориб тунашга қарор қилди. У иккинчи маротаба меҳмонхонага бора олмасди, чунки биров уни инқирозга учраганини билишини истамас эди. Бу ташвишли кунларда бирор нарса тарқалса ёки гапирилса, бу нарсалар унинг репутациясига (престижга), унинг келажагига таъсир қилмасдан қолмайди. У бўлса бу иккита нарсани сақлаш учун жонини беради. Ташлаб кетган уйига кетди, кирди…, дарров ухлаш хонасига ўтди. Ўзи сезмасдан саҳифасини буклаб қўйган китобини қидира бошлади. Бир томонга уни улоқтирган эди. Ниҳоят уни ўриндиғи ёнида топди. Креслога ўтириб уни ўқий бошлади, бир вақтида сигарета чекди, ўзи учун ёлғизликда яшашни танлаганидан кейин бир дам ҳам уни (сигаретасини) оғзидан кўймас эди. Буклаган саҳифадан тўхталган жойига етиб келди: «Эркак киши нимага уйланади? Чунки у янги ҳаёт бошлашни хоҳлайди, уй, оила қурмоқчи бўлади. У билан муваффақиятлар ва мағлубиятлардан иборат бўлган ҳаётга ёнида туриб муштарак бўлишини хоҳлайди. У инсон унга тинчлик бағишлайди, яшашини меҳр-оқибатга тўлғизади, суҳбатига ҳамдард бўлади. У гўё чанқаган ўсимликга қуйилган сувдек, у қалби учун, юрак учун озуқадир…!». Шу сўзларни у баланд овоз билан ўқиди… ва ўзини у билан ҳаётининг энг чиройлик дамларини ўтказган аёл тўғрисида ўйлашдан тўхта олмади. «Булар ҳаммаси ва бундан ҳам зиёда унда бўлмаганмиди, уни чиройлик ёш қизлиги таниганда? Қалбидаги муҳаббатини унга изҳор қилгунча қанча узоқ ойлар ўтиб кетган эди. Бирга яшаган ҳаётида у мухлис вафодор хотин бўлмадими ва у шу кичкина уйида эзгу-орзуларда қасрлар қуриб бахтини қидирмадими? Ҳаётини аччиқ-чучук онларида ёнида турмадими, адашиб йўлини қаердан бошлашини ва тутилиб-тутилиб босаётган қадамлари уни қайси жойга олиб боришини билмаганда унга далда бериб турмадими! Унинг фақирлигида ва ночорлигида яшашга рози бўлган бу аёли у тўйиб-тошиб ошиб кетганида молу-дунёсига ишониб ҳамма нарсани оёғи билан топтаганда ҳам у билан яшашга рози бўлди. Бахтлари тўла бўлиши учун орзиқиб кутган болалари пайдо бўлганда иккаловининг орзулари қасри бир ташландиққа айланганлиги ажойиб эмасми (ғаройиб эмасми)? Ўз фикрлари билан бироз қолгандан сўнг китобга яна қаради… Шу онгача у хотини билан ораларида аниқ нима ўтганлигини билмайди. Хато нимада ким унга масъул?! Китобда яна ўқиди: «Аёлга… агар аёл эрга тегса, турмуш қуришда бошидан қалбидан, , кўнглидан эгаллаган битта орзу-умидни қидиради, у ҳам бўлса эрга текгач, эрида ота, ака, ўғил ва эр ҳислатлари мужассам бўлиб, уни севишини ва ҳимоя қилишини. У шундай эркак бўлиши керак-ки, кези келганда: Мен ва менинг оилам, биздан кейин тўфон! – деб айтишга тайёр бўлиши керак. Бу эркак хотини ота-онасиникида у билан яшаш учун ва у деб қолдирган меҳр-оқибат ва муҳаббатни қайтариши керак!». У-чи? У шуларни биронтасини қилдими? Бир кун бўлсаям у ҳам эр, ҳам ота бўла олдими? У ўз-ўзига пичирлаганини сезди: бўлган ишда хатолик бор. Пул-мол кўзимни кўр қилибти. Йўлимдан адашибман!». Яна бир бор китобга тикилди ва бир томонга олиб қўйди. Ҳаётидан хотини ва болалари онаси билан яшаган узоқ йилларни олиб ташлашга ҳаракат қилди. Бу нарса қўлидан келмади. Download 318.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling