Агзамходжаев Т. С., Хайдаров М. Б. Исмаилова М. У толипов М. Г., Бабаниязов К. К


Эритроцитлар сонини фотометрик усулда хисоблаш


Download 1.56 Mb.
bet9/55
Sana28.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1731239
TuriПротокол
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma

Эритроцитлар сонини фотометрик усулда хисоблаш

  • гемометр Сали капилляр пипеткасига олинган 20 мкл қонга, 9 мл 3% ли NaCl эритмаси қўшилади;

  • аралаштирилади ва 3 мм қалинликдаги кюветга қуйилади;

  • ўлчаш кюветдаги қуюн харакатлари тўхтаганидан сўнг, эритроцитлар чўкиши бошланмасдан, кювет тўлганидан 50–60 сек кейин бошланади;

  • тўлқин узунлиги 750 нм да, экстинкцион коэффициент (Е) ўлчанади, назорат сифатида 3% ли NaCl эритмасидан фойдаланилади;

  • эритроцитлар сони мослашиш эгрилигига асосланиб тузилган, махсус жадвал ёрдамида хисобланилади (камерали усул билан таққосланади).

Усул қийин эмас ва серияли иш учун қулай, лекин унинг камчилиги натижа фақатгина эритроцитларнинг миқдорига эмас, балки уларнинг ўлчами ва гемоглобин концентрациясига боғлиқ.
Эритроцитларнинг миқдорий таркиби
норма: эркакларда — 4,0–5,0 х1012/л,
аёлларда — 3,7–4,7 х1012/л.
Эритроцитлар миқдорининг камайиши (олигоцитемия = эритропения) характерли:

  • анемиялар (темир танқислик, гемолитик, гипопластик, В12 танқислик).

Анемик холатларда эритроцитлар сони максимал 0,8–0,6 х 1012гача пасайиши мумкин;

  • ўткир қон йўқотишлар;

  • сурункали яллиғланиш жараёнлари;

  • гипергидратация;

  • баъзи дори воситаларини қабул қилганда (цитостатик, антибиотик, аналь гетик, сульфаниламидлар);

  • хомиладорликнинг охирги ойлари;

  • дуккакли ўсимликлар, алкогол қабул қилганда.

Эритроцитлар сонининг ортиши (полицитемия = эритремия) бирламчи:

  • эритропоэз зарарланиши;

  • қон касалликлари;ёки иккиламчи бўлиши мумкин:

  • гипоксия билан чақирилган, реактив эритроцитозлар (бронх-ўпка патологиясида вентиляцион етишмовчилик, туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари, баланд жойда бўлганда);

  • эритропоэтиннинг ишлаб чиқарилиши ортиши билан чақирилган эритроцитозлар (буйраклар гидронефроз ва поликистози, буйрак ва жигар хосилалари);

  • организмда стероидлар юқорилиги билан боғлиқ эритроцитозлар (Кушинг синдроми ва касаллиги, феохромоцитома, гиперальдостеронизм, стероидлар билан даволанганда);

  • дегидратациядаги нисбий эритроцитозлар (ўткир захарланишлар, ацидозлар, куйиш, диарея, диуретиклар қабул қилганда).


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling